ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12728 Ассоциация «Узпромстройматериалы» 21/01/2020 05/02/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Маҳаллий хом-ашёдан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп керамика маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12728

Лойиҳа

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ  ҚАРОРИ

Маҳаллий хом-ашёдан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп керамика маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўтган давр мобайнида керамик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ички бозорни керамик материаллар ва буюмлар билан тўлдириш бўйича салмоқли ишлар бажарилди, бу эса керамика маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштирган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини яратди.

Шу билан бирга, бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган керамик қурилиш материаллари ва маҳсулотлари четдан импорт қилинаётган ушбу маҳсулотлар турлари билан солиштирганда сифат, дизайн ва ўлчамлари жиҳатлари томонидан орқада қолмоқда, уларга ажратилаётган банк кредитлари фоизларининг юқорилиги маҳсулотнинг таннархини ошишига ҳамда жаҳон бозорида рақобатбардош бўлмаслигига олиб келмоқда.

Шунингдек, айрим хом-ашё, материаллар, бутловчи буюмларнинг ва олиб кирилаётган асбоб-ускуналарнинг импортида қўшилган қиймат солиғи муддатини кечиктиришга имкон яратиш ҳисобига имтиёз олиш механизмининг мавжуд эмаслиги керамик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг айланма маблағлари бошқа мақсадларга жалб қилинишига, маҳсулотларни катта ҳажмда ишлаб чиқариш имконини чеклаб, харажатларнинг ошиб кетишига олиб келмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этиладиган корхоналарни ишга тушириш, улар томонидан замонавий керамик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш, маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини янада ошириш ҳамда корхоналарнинг фаолият самарадорлигини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Ипотека-банк” АТБнинг республика ҳудудларида керамик қурилиш материаллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 2019-2020 йилларда ташкил этиш учун иловада келтирилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг 150 млн долларидан кам бўлмаган миқдордаги узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб қилиш ва фойдаланиш таклифига розилик берилсин.

Бунда, “Ипотека-банк” АТБ кредитларининг:

замонавий асбоб-ускуналар, техника, технологиялар, транспорт воситалари, қурилиш материаллари сотиб олиш ҳамда қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун лойиҳа қийматининг 70 фоизидан ошмаган миқдорда;

муддати 7 йилгача бўлган фоиз ставкаси миллий валютадаги кредитлар учун — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан ошмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар учун — халқаро молия институтлари ва хорижий банклардан жалб қилинган шартлар ҳамда “Ипотека-банк” АТБнинг 1 фоизга тенг маржаси қўшилган миқдорда ажратиш тавсия этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига “Ипотека-банк” АТБ ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан уларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Мазкур қарорнинг иловасида келтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4-бандида назарда тутилган барча имтиёзлар тадбиқ этилсин;

қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилмаган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом-ашё ва материаллар импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни лойиҳалар ишга тушгунга қадар, бироқ 270 кундан ортиқ бўлмаган муддатда кечиктириб тўлашга рухсат берилсин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ишлаб чиқариш инфратузилмасига эга бўш турган давлат мулки объектларини импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп қурилиш материалларини ва керамик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун иловада келтирилган лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тақдим этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатиб ўтилган лойиҳа ташаббускорларига керамик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун хом-ашё мавжуд бўлган норуда фойдали қазилмалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан берилишини таъминласин.    

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
              Президенти                                                                   Ш.М.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил "_____" ________ даги ПҚ- _____сонли
қарорининг иловаси

2020-2022 йилларда республика ҳудудларида "Orient Ceramic" МЧЖ ва унинг иштирокида амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар
ДАСТУРИ

минг доллар

Ҳудуд номи Лойиҳа ташаббускори номи Лойиҳа номи Йиллик ишлаб чиқариш
қуввати 
Лойиҳа қиймати* шундан: молиялаштириш манбалари Амалга ошириш муддати Банк номи Иш ўрни
Ўлчов
бирлиги
Микдори ўз маблағи банк кредити банк кредити хорижий кредит линия Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция
  Жами         151 500 44 500   102 700 4 300     1 740
1 Тошкент вилояти Ангрен шахри  "Orient Ceramic" МЧЖ  Керамик махсулотлар ҳом-ашёси (каолин) қазиб олиш  ва бойитиш  минг тонна 100 2 500 1 500   1 000   2020 йил
4-чорак
Ипотека банк 60
2 Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани  "Orient Ceramic" МЧЖ  Йирик ўлчамли керамик плиткалар ишлаб чиқариш минг кв.м 10 800 41 000 11 000   30 000   2020 йил
4-чорак
Ипотека банк 190
3 Жиззах вилояти,
Зомин тумани  
"Orient Ceramic" МЧЖ  Керамик плиткалар ишлаб чиқариш минг кв.м 3 600 16 000 4 000   12 000   2021 йил
3-чорак
Ипотека банк 200
4 Тошкент вилояти, Қибрай тумани   "Orient Ceramic" МЧЖ  Кварц қуми қазиб олиш ва бойитиш  минг тонна 100 2 200 1 000   1 200   2020 йил
4-чорак
Ипотека банк 20
5 Жиззах вилояти,
Зомин тумани  
"Orient Ceramic" МЧЖ  Сантехник жихозлар (унитаз, биде, раковина, писсуар) ишлаб чиқариш  минг дона 600 34 000 14 000   20 000   2022 йил
2-чорак
Ипотека банк 250
6 Хоразм вилояти,
Урганч шаҳар 
"Orient Ceramic" МЧЖ  Керамик шиша буюмлар ишлаб чиқариш минг дона 25 200 7 000 2 000   5 000   2021 йил
3-чорак
Ипотека банк 350
7 Навоий вилояти, Хатирчи тумани   "Orient Ceramic" МЧЖ  Дала шпатини қазиб олиш ва бойитиш  минг тонна 100 2 500 1 500   1 000   2021 йил
2-чорак
Ипотека банк 20
8 Ҳудудларда "Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси** Керамик маҳсулотлар хом-ашёсини қазиб олиш, бойитиш ва қайта ишлаш      17 000 4 000   12 000 1 000 2022 йил
4-чорак
Ипотека банк 300
9 Ҳудудларда "Ўзсаноатқурилиш-материаллари" уюшмаси** Керамик маҳсулотларидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш     29 300 5 500   20 500 3 300 2022 йил
4-чорак
Ипотека банк 350

* ) лойиҳаларнинг  қийматлари, манбалари, лойиҳа ташаббускорлар номлари ва йиллик қувватлари асбоб-ускуналар учун тузиладиган шартномалар ва ишлаб чиқиладиган ТИА (Бизнес-режа) ларига асосан ўзгариши мумкин.

**) "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этиладиган лойиҳа ташаббускорлари

Умумий таклифлар

383