ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12713 Хокимият Ташлакского района 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тошлоқ туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
ID-12713

ЛОЙИҲА

 

 

    “__”  ________  2020 йил      __-сон                       Тошлоқ шаҳарчаси

 

 

Тошлоқ туманининг 2020 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш” тўғрисидаги V-LI/266-сонли қарори ижросини таъминлаш ва вилоят ҳокимининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли қарори, хамда Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашининг 2019 йил 17 декабрдаги “Тошлоқ туманининг
2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш” тўғрисидаги V/LXI-295-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,25-моддаларига мувофиқ;

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А М А Н :

 

1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 3 январ кунги 1-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПҚ-4555-сонли қарори хақида”ги қарори  раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

Давлат бюджетининг илк бор қонун кўринишида тасдиқланиши ҳамда мазкур қонун ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилиниши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни, давлат дастурлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш борасида жавобгарлигини оширишни, манбаси аниқ бўлмаган тадбирларни амалга оширмаслик ҳамда бюджет интизомини янада қатъийлаштириш талаб этилиши;

Қонунга кўра, маҳаллий бюджетлар харажатлари ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилари, яъни бошқарма ва идоралар кесимида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгиланганлиги;

янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилганлиги, замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари жорий этилганлиги, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилганлиги;

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этилиши кўзда тутилганлиги;

2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш хақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилганлиги;

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори-ойига 679 330 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори-ойига 238 610 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар-ойига 466 680 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа-ойига 466 680 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 286 390 сўм миқдорида белгиланганлиги;

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори-223 000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолдирилганлиги;

2020 йилда солиқ юкининг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида, жисмоний шахслар мулкига кадастр қиймати асосида белгиланган
мол-мулк солиғи суммаси 2019 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг
1,3 баробаридан ортиқ оширилмаслиги;

янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлари бўлган юридик шахслар томонидан ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Султанов), туман молия бўлими  (К.Умаров), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Абдуллаев), тегишли бўлим ва ташкилотлар билан биргаликда:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд заҳираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун ва моҳиятини солиқ тўловчиларга тушунтириш ҳамда амалиётга жорий қилишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларини ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш чораларини кўрсин.

4. Туман давлат солиқ инспекцияси бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймасликлари бўйича қатъий огоҳлантирилсин.

2020 йил 1 январдан ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун хужжатлари билан белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан;

Қоракалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича - тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;

бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича - тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилиши белгиланганлиги назарда тутилганлиги инобатга олинсин.

5. 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий йўналишларига кўра, бюджет жараёни иштирокчиларини, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш, бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш, бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

6.  2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги холларда тақиқлансин:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа хужжатлари (ишчи лойиҳа, иш хужжатлари, лойиҳа-смета хужжатлари)сиз ёки лойиҳа хужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;

пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни тендер (конкурс) ўтказмасдан (“Давлат харидлари тўғрисида’ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш асосида.

мазкур бандда кўрсатилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши устидан туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

7. Туман қурилиш бўлими (С.Азимов), туман Молия бўлими (К.Умаров) ва туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Юнусов), туман Давлат солиқ инспекцияси (Ш.Абдуллаев) билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш соҳасида ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидаларини қайта кўриб чиқиш, қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, ёлланма ишчиларнинг норасмий фаолиятини легаллаштиришга қаратилган асосланган таклифларни туман ҳокимлигига киритилишини таъминласин.

8.Туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари хамда уларнинг тасарруфидаги ташкилот рахбарларига:

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда зарар етказилмаслигини таъминлаш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан чиқариладиган қарорлар халқ депутатлари туман Кенгаши билан келишилиши ҳамда зарарларни қоплашда маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши юзасидан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

9. 2020 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларининг:

миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби фақат Ягона ғазна ҳисобварағида юритилиши;

вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, уларнинг сўровлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда электрон аукцион орқали амалга оширилиши;

тижорат банклари депозитларига 2020 йилгача жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари депозит муддати тугагандан сўнг, муддат узайтирилмасдан Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилиши, бунда тижорат банклари депозитларига кредит ресурси сифатида мақсадли жойлаштирилган маблағлар мазкур ресурс ҳисобига берилган кредитлар сўндирилгандан сўнг Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

10. Туман Тиббиёт бирлашмаси (Т.Мамажонов), Халқ таълими бўлими (А.Солиев), Мактабгача таълим бўлими (Н.Эминова), Маданият бўлими (Ж.Солиев), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (М.Исмоилов), Адлия бўлими (А.Каримов), Молия бўлими (К.Умаров) билан биргаликда уч ой муддатда даволаш ва профилактика муассасаларида, “Баркамол авлод” марказида, болалар мусиқа ва санъат мактабида, спорт муассасаларида, давлат маданият муассасаларида, ветеренария бўлинмасида, шунингдек, адлия органларида пуллик хизматлар кўрсатиш амалиётини ўрганиб чиққан ҳолда аҳолига янада қулайлик яратиш, пул тушумларининг шаффофлигини ошириш юзасидан тегишли бошқарма ва идораларга, туман ҳокимлигига асосланган таклифларни киритсин.

11. Молия бўлими томонидан махаллий бюджет маблағларини таксимловчиларга келгуси уч йил учун ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини ва бюджетлараро трансфертлар миқдорларини ҳар йили 15 июнга қадар етказиш тартиби жорий этилсин.

12. Туман молия бўлими (К.Умаров) маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши, бюджет маблағлари тақсимловчилари томонидан уларга ажратилган

бюджет маблағларидан манзилли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

13. 2020 йил учун Тошлоқ туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

14. Тошлоқ туман Молия бўлимининг 2020 йилги маҳаллий бюджет харажатларини 2-иловага мувофиқ аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

15. Туман ҳокимининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши таъминлансин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                    Ш.Абдусаломов

Умумий таклифлар

94