ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12711 Хокимият Янгиабадского района 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қарори
ID-12711
“ЛОЙИҲА” Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги 348-cонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 16-сон 197-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2020 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. 4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар ― бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси ― шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. 5. Мазкур қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги: биринчи марта ― 1 апрель ― 30 июнда; иккинчи марта ― 1 сентябрь ― 31 октябрда ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 апрель ― 30 июнга қадар; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 9 апрелдан ― 31 августга қадар ўтказилсин. 6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комисссияси (Б.Сапаров)га: - транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш; - транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин. 8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига мувофиқ йиғим ундирилсин. 9. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Ражабов), “Янгиобод овози” таҳририяти (Ж.Бобожонов) мазкур қарор хокимликнинг www.yangiobod.jizzax.uz расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин. 10. Туман ҳокимининг 2019 йил 09 апрелдаги 607-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов зиммасига юклатилсин. 12. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими И.Матиев “Лойиҳа” 1-илова Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комисссияси ТАРКИБИ 1. Б.Сапаров Туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, комиссия раиси Комиссия аъзолари: 1. И.Ғаниқулов Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси 2. Д.Эшонқулов Туман ободонлаштириш бўлими муҳандиси 3. О.Эргашев Туман ЙТФУК механиги Янгиобод туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, катта лейтенант Б.Сапаров “Лойиҳа” 2-илова Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини йиллик Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш Ж А Д В А Л И № Корхона, ташкилотлар номи Техник кўрикдан ўтказиш санаси Транспорт воситалари сони Техник кўрикдан ўтказиладиган жойи Масъул ходим 1. Туман ҳокимлиги 10.03.2020 й 6 Туман Ободонлаштириш бўлими 2. Туман ободонлаштириш бўлими 17.03.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 3. Маъмурий суд 19.03.2020 й. 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 4. Қишлоққурилиш банк 24.03.2020 й. 9 Туман Ободонлаштириш бўлими 5. Туман Молия бўлими 26.03.2020 й. 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 6. Туман электр тармоқлари корхонаси 31.03.2020 й. 2 Туман Ободонлаштириш бўлими 7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 30.04.2020 й. 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 8. Тумангаз филиали 07.04.2020 й 2 Туман Ободонлаштириш бўлими 9. Хўжамушкент ўрмон хўжалиги 09.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 10. “Тоза ҳудуд” ДУК 10.04.2020 й 2 Туман Ободонлаштириш бўлими 11. Туман ЙФУК 14.04.2020 й 4 Туман ЙФУК 12. Ветеринария бўлими 16.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 13. ХТБ 21.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 14. “Хавотоғ” санаторияси 24.04.2020 й 2 Туман Ободонлаштириш бўлими 15. “Судоба-Суғдиёна” хусусий фирмаси 28.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 16. Халқ Қабулхонаси 29.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 17. Янгиобод туман ДСИ 30.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими 18. Давлат хизматлари маркази 30.04.2020 й 1 Туман Ободонлаштириш бўлими Янгиобод туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, катта лейтенант Б.Сапаров Эслатма: Шахсий транспорт воситалари ҳафтанинг якшанба кунидан ташқари бошқа кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар Янгиобод тумани ИИБ ЙҲХГда техник кўрикдан ўтказилади.

Умумий таклифлар

145