ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12710 Хокимият Янгиабадского района 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-254 автомобил йўли оралиғида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш
ID-12710
“Лойиҳа” Янгиобод туман марказидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-254 “Пасткичақир-Баландчақир-Хўжамушкент” автомобил йўлининг 6,8-7 километрлари оралиғида автомобиллар қатновини тартибга келтириш, техника хавфсизлигини сақлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги 348-cонли“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори ижроси, шунингдек, Янгиобод туман марказидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-254 “Пасткичақир-Баландчақир-Хўжамушкент” автомобил йўлининг 6,8-7 километрлари оралиғида автомобиллар қатновини тартибга келтириш, техника хавфсизлигини сақлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан: ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туманда автомобиллар қатновини тартибга келтириш, аҳоли ва техника хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликни олдини олиш мақсадида Янгиобод туман марказидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4К-254 “Пасткичақир-Баландчақир-Хўжамушкент” автомобил йўлининг 6,8-7 километрлари оралиғидаги айланма ҳаракатланиш кесишмасига 2.4 (йўл беринг) ва 4.3 (айланма ҳаракатланиш) йўл белгилари ўрнатилсин. 2. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (З.Турдиқулов) ушбу йўл белгиларини ўрнатиш чорасини кўрсин. 3. Туман ИИБ ЙХХГ (Б.Сапаров)ушбу йўл белгиларини ўрнатилиши муносабати билан автомобиллар қатновини тартибга солиш, тирбандликни олдини олиш, аҳоли ва техника ҳавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратсин. 4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Д.Ражабов), “Янгиобод овози” таҳририяти (Ж.Бобожонов) мазкур қарор хокимликнинг www.yangiobod.jizzax.uz расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий матбуотда чоп этилсин ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Эшпўлатов зиммасига юклатилсин. 6. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Туман ҳокими И.Матиев КЕЛИШИЛДИ: Туман ҳокими И.Матиев Туман ИИБ бошлиғи Р.Умматқулов Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори З.Турдиқулов Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Н.Қобилов

Умумий таклифлар

93