ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12709 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 21/01/2020 05/02/2020 2
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан самарали фойдаланиш механизми тўғрисида
ID-12709

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан самарали фойдаланиш механизми тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг

                      Бош вазири                                                                                                                 А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” ________даги

____ - сон қарорига

1-илова

 

Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги
ПҚ–3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ профессионал футбол клублари учун бериладиган солиқ ва божхона имтиёзларини (кейинги ўринларда имтиёзлар деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низом талаблари футбол клубларига келгусида бериладиган имтиёзларга ҳам татбиқ қилинади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ОФК – Осиё футбол конфедерацияси;

ЎФА – Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

ЎзПФЛ – Ўзбекистон профессионал футбол лигаси;

ЯАТТ – Ўзбекистон Республикаси худудида барча профессионал футболчиларни шахсий маълумотларини ҳисобга олиш бўйича ягона ахборот таҳлил тизими;

футбол клуби – профессионал ва ҳаваскор даражада футбол бўйича жамоаларни ташкил этиш, жамоаларга футболчиларни жалб қилиш, ЎФА, ЎзПФЛ ва халқаро футбол мусобақаларида иштирок этиш, аҳолини жисмоний тарбия ва футболга жалб қилишга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс;

футбол мусобақаларида иштирок этувчи спорт ташкилоти (спорт клуби, спорт жамияти). Клуб таркибига нафақат спортчилар-футболчилар (футбол жамоаси)дан ташқари клуб тренерлар ва унинг ёрдамчилари, клуб раҳбарлари, шифокорлар ва бошқа хизмат қўрсатувчи ходимларидан иборат бўлиши мумкин.

профессионал футбол клуби – юридик шахс сифатида ташкил этилган, ЎзПФЛ қатнашчиси ҳисобланган ва ЎФА томонидан профессионал футбол клуби сифатида эътироф этилган, футбол бўйича профессионал (ҳаваскор эмас) мусобақаларда иштирок этадиган юридик шахс;

ҳаваскор футбол клуби – жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида тузилган, асосий фаолияти оммавий футболни ривожлантиришга қаратилган, футбол бўйича вилоят, туман (шаҳар) ҳудудий мусобақаларда, шунингдек, республика даражасидаги турнирларда иштирок этувчи юридик шахс;

футзал клуби – профессионал ва ҳаваскор даражада футзал бўйича жамоаларни ташкил этиш, жамоаларга футзалчиларни жалб қилиш, футзал мусобақаларида иштирок этиш, аҳолини жисмоний тарбия ва футзалга жалб қилишга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс;

ўқув-машғулот жараёни – спорт бўйича ўқув-методик машқлар,
ўқув-йиғин машғулотларини ўз ичига оладиган жараён;

ўқув машғулот базаси – футбол мактаблари ўқувчилари ва футбол клублари футболчилари учун доимий равишда спорт бўйича ўқув-методик машқлар, футбол машғулотлари, жисмоний тайёргарлик ва тикланиш машқлари ўтказиладиган спорт мажмуаси.

4. Футбол клубларига солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш
ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш амалдаги қонун ҳужжатлар талаблари асосида тартибга солинади.

 

2-боб. Футбол клубларининг мақоми

 

5. Футбол клублари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказилади.

6. Футбол клублари юридик шахс сифатида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ўз таъсис ҳужжатларига асосан фаолиятини Республиканинг барча ҳудудларида ташкил этиш ва юритиш ҳуқуқига эга.

7. Футбол клублари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур мутахассисларни, шу жумладан чет эллик мутахассисларни ишга жалб қилишга ва ходимлар меҳнатига хақ тўлаш шакллари, тизими, миқдори ва турини, шунингдек бошқа даромад турларини ихтиёрий белгилашга ҳақлидир.

8. Ҳар қандай футбол клуби ўз фаолиятини ҳаваскор ёки профессионал даражада олиб бориши мумкин.

9. Футбол клублари таъсисчилари (иштирокчилари) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ўз таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда:

футбол клубининг ишларини бошқаришда ҳамда фойдани тақсимлашда иштирок этиш, футбол клуби тугатилган тақдирда, кредиторлар билан
ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини
ёки унинг қийматини олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлади;

футбол клубига тегишли миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшиш, футбол кулби фаолиятини доимий равишда қўллаб-қувватлаш, футбол клуби фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.

10. Ҳар қандай футбол клуби профессионал футбол клуби мақомини олиши учун ЎФАнинг ижоия қўмитаси томонидан тасдиқланган
“ЎФА ва ЎзПФЛнинг профессионал даражадаги мусобақаларида иштирок этувчи футбол клубларни лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент (кейинги ўринларда регламент
деб юритилади) талабларига жавоб бериши шарт. Халқаро мусобақаларда қатнашиш учун эса футбол клублари ОФК лицензиялаш талабларини бажариши шарт.

11. Мазкур талабларга жавоб бермайдиган ҳамда ЎФА ва ЎзПФЛдаги профессионал мусобақаларда қатнашмайдиган футбол клуби ҳаваскор футбол клуби ҳисобланади ва имтиёзлар уларга нисбатан қўлланилмайди.

12. ЎФА ва ЎзПФЛ тасарруфида ўтказиладиган профессионал мусобақаларда иштирок этувчи профессионал футбол клубларини аниқлаб олиш мақсадида ҳар йили 1 май кунидан 30 сентябрь кунигачагача
(30 сентябрь ҳам киради) регламентга мувофиқ тегишли ҳужжатларни ЎзПФЛнинг футбол клубларини лицензиялаш бўлими орқали ЎФАнинг Лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш қўмитасига (кейинги ўринларда қўмита деб юритилади) топширади.

13. Қўмита тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, профессионал футбол клуби мақомини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

14. Қўмита томонидан футбол клубларига профессионал футбол клуби мақомини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин қўмита раиси профессионал футбол клуби мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайди. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги бир йил муддатга амал қиладиган профессионал футбол клуби мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

15. Қўмита томонидан футбол клублари мақомини белгилаш тўғрисидаги қарорлар ва келгуси йил профессионал футбол клублари рўйхати ЎФАнинг расмий веб-сайтида ҳар йили 30 ноябргача эълон қилинади.

16. Футбол клубларига нисбатан қуйидаги ҳолларда уларнинг профессионал футбол клуби мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мумкин:

имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланганда – суднинг қарорига биноан;

футбол клуби тугатилганда;

қўйилган инвестициялар (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк) жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилиши билан боғлиқ жиноят содир этилиши натижасида олинганлиги ҳолати ваколатли органлар томонидан аниқланиши ва тасдиқланиши – суднинг қарорига биноан.

гувоҳнома олиш учун шарт этиб қўйилган талаблардан бирига амал қилинмаса ёки амал қилиниши тўхтатилса – қўмита қарорига биноан;

гувоҳнома эгаси регламентда кўрсатилган мажбуриятлардан бирини бажаришдан бош тортса – қўмита қарорига биноан.

Профессионал футбол клуби мақомидан маҳрум этиш берилган ҳуқуқлар бекор қилинишига сабаб бўлади.

 

 

 

3-боб. Футбол клубларининг ҳуқуқий

мақомини белгилаш жараёни

 

17. Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш қўмита томонидан икки босқичда амалга оширилади.

18. Биринчи босқичда профессионал футбол клуби мақомини олиш истагини билдирган футбол клубига қуйидаги лицензиялаш талабларига жавоб берадиган мезонлар қўйилади:

футбол клубининг амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтганлиги;

энг камида уч йил давомида ЎФА ёки ЎзПФЛдаги футбол мусобақаларида иштирок этганлиги;

ўқув-машғулот базаси ва стадионининг мавжудлиги (эгалик қилиш ёки шартнома асосида);

тегишли ҳужжатларга эга мутахассисларнинг фаолият юритаётганлиги.

19. Иккинчи босқичда қуйидаги мезонлар асосида футбол клубларидан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

спорт мезонлари;

футбол клублари инфратузулмаси;

ходимларга фаолиятига қўйиладиган маъмурий мезонлар

ҳуқуқий мезонлар

молиявий мезонлар

20. Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ футбол клублари қуйидаги ҳужжатларни қўмитага тақдим қилади:

ўқув-машғулот базаси ва стадионининг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки тегишли шартнома нусхаси;

штат жадвали нусхаси;

клубда фаолият юритаётган футбол тренерларининг тренерлик лицензиялари нусхаси;

устав ва гувоҳнома нусхаси.

21. Қўмита биринчи босқичда қўйилган талабларга жавоб берган футбол клубларидан регламентда кўрсатилган ҳужжатларни иккинчи босқичда мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган муддатларда қабул қилади.

22. Қўмита мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддатда профессионал футбол клуби мақомини бериш ёки рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

 

4-боб. Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш

юзасидан берилган мурожаатларни кўриб чиқиш

 

23. Қўмита томонидан чиқарилган қарор юзасидан футбол клублари қарор эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида ЎФА апелляция комиссиясига ариза бериши мумкин.

24. Апелляция комиссияси беш кишидан иборат таркибда ЎФА ижроия қўмитаси қарори билан ташкил этилади.

Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги ЎФА ижроия қўмитаси қарорида белгиланади.

25. Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кун муддатда кўриб чиқилади.

26. Ариза берган футбол клуби апелляция комиссияси томонидан аризаси кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

27. Апелляция комиссияси қўмита қарорини ўзгартиришсиз қолдириши ёки уни бекор қилиб, унга тегишли ўзгартириш киритиш ҳақида қарор чиқаради.

28. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи футбол клубига ва қўмитага апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилади.

29. ЎФА Апелляция қўмитасининг аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.

 

5-боб. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш

 

30. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.

31. Имтиёз қўллаш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган профессионал футбол клублари ҳисобот даври якунлари бўйича йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.

 

6-боб. Якунловчи қоида

 

33. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ва Давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Умумий таклифлар

404