ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12708 Хокимият Наманганской области 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Наманган вилоятида кўчма савдо фаолиятини амалга оширишнинг тартиб-таомиллари механизмларини апробациядан ўтказиш тўғрисида
ID-12708

Савдо механизмларини янада такомиллаштириш, товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, кўчма савдони давлат томонидан самарали механизмларини ташкил этиш, шунингдек замонавий ахборот технологиялари жорий этган ҳолда чакана савдо тармоқлари жадал ривожлантириш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг моддий-техник ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини янда ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, савдо айланмасининг кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ–5564-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ–5564-сон Фармони билан кўчма савдо учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2020 йил 10 февралдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларининг “YER AUKSION” электрон савдо майдонида (кейинги ўринларда – “YER AUKSION” ЭСМ) электрон рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади; кўчма савдо жойи электрон аукцион орқали “YER AUKSION” ЭСМ жойлашув схемалари доирасида сотилади.

3. Қуйидагилар: Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. “YERELEKTRON” ААТга уланадиган бошқарма, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тегишли ҳудудларда кўчма савдони амалга ошириш тартиблари устидан назорат қилувчи ваколатли идоралар этиб белгилансин.

5. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликларига, вилоят Қурилиш бош бошқармаси (С.Султанов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (А.Жўраев), вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси (М.Мутавалиев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда: шаҳар ва туманлар ҳудудида савдо ўринларини кўрсатган ҳолда кўчмас савдо объектларининг жойлашув схемаларини тузиш; жойлашув схемасига мувофиқ кўчмас савдо объекти жойлашган ер майдонини “YER AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш; кўчма савдо объектларини жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида таклиф этилган ер участкасини “YER AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқаришни таъминлаш; рўйхатга олиш йиғимлари учун ҳисоб-китоб қилиш ҳамда пул маблағларини қайтариш; тадбиркорлик субъектларига кўчма савдо объекти рўйхатга олинганини тасдиқловчи QR-код (матрица-штрих код) қўйилган электрон ҳужжатни реал вақт режимида юбориш вазифаси топширилсин.

6. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Тилаволидев) кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритилишини ҳамда вилоятда кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя қилиниши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминласин.

7. Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси (Қ.Джамалов)га шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш ҳамда уларни кўчма савдони амалга оширишга жалб қилиш чораларини кўриш топширилсин.

8. Белгилансинки, кўчма савдо объектларининг жойлар сони кўрсатилган ҳолдаги жойлашув схемаларини келишиш, ваколатли идоралар томонидан қатъий электрон шаклда, “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - “YERELEKTRON” ААТ) орқали унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилганидан сўнг уч иш кунида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

9. Наманган вилояти ҳокимининг 2016 йил 24 октябрдаги 148-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. Наманган шаҳар ва туман ҳокимликлари манфаатдор бошқарма ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

11. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг namangan.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

12. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

13. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбрсари А.Камалов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими                                     Х. Бозаров

Вилоят ҳокимининг 2020 йил ___
февралдаги ___ -сон қарорига
1-Илова

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Наманган вилояти ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга: байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга; мева-сабзавот маҳсулотларини бозорлар ва савдо комплексларида чакана сотишга; амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.

3. Вилоят ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомда белгиланган тартибга мувофиқ кўчма савдо объектларини “YER AUKSION” электрон савдо майдонида (кейинги ўринларда – “YER AUKSION” ЭСМ) электрон рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектларига берилади.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

кўчма савдо объектлари - вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, савдо аравачалари, палаткалар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари ва бошқа ҳаракатланувчи объектлар); Қисмларга ажратиш ва кўчириш талаблари савдо автоматларига татбиқ этилмайди.

кўчма савдо қилинадиган жой - “YER AUKSION” ЭСМда рўйхатдан ўтказишда кўрсатилган кўчма савдо объекти ҳудудий жойлашган жой;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви - сотиладиган товарларни товар гуруҳларидан бирига тегишли эканини ифодаловчи ассортимент ўзига хослик;

кўчма савдо субъектлари - тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда кўчма савдо амалга ошириш учун кўчма савдо объектларини ўрнатилган тартибда “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказган шахслар;

ваколатли идора - Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари; иштирокчи - электрон аукционда иштирок этиш учун буюртма берган тадбиркорлик субъекти;

жойлашув схемаси - кўчма савдо объектларининг дастлаб тасдиқланган жойлаштириш жойлари;

GPS трекер - кўчма савдо объектларининг сунъий йўлдош орқали назорат қилиш учун, объектни аниқ жойлашган жойини аниқлаш учун қотириб қўйиладиган маълумотларни қабул қилиш-узатиш қурилмаси;

II боб. Кўчма савдо амалга оширишга талаблар ва шартлар

5. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар мажбурий талаблар ва шартларга тегишлидир: чакана савдо соҳасидаги қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари ва нормаларига мажбурий риоя қилиш; банк пластик карточкалар ёки маълумотлар алмашиниш платформалари – виртуал кассалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги; кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқиндилар учун урналарни жойлаштириш; кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтган жойдаги объектлар орқали товарларни реализация қилиш.

6. Кўчма савдо объектининг ихтисослашуви турлари: нон, нон ва кондитер маҳсулотлари; гўшт ва гўшт маҳсулотлари; сут ва сут маҳсулотлари; бир марталик ошхона анжомлари билан ёки уларсиз тез пишар (тайёрлаш) таомлари; мева-сабзавот ва полиз экинлари, шунингдек қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар; музқаймоқлар, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар; озиқ-овқат маҳсулотлари; босма маҳсулотлари; гуллар; халқ ижодиёти, санъати ва бошқа ҳунармандчилик маҳсулотлари; ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, оёқ кийимлар ва енгил саноат маҳсулотлари; ноозиқ-овақт маҳсулотлари.

7. Қуйидаги товарлар билан кўчма савдо амалга ошириш тақиқланади: техник мураккаб маиший товарлари (металкесувчи ва ёғочни қайта ишловчи маиший техникалар, электромаиший машина ва ускуналар, маиший радиоэлектрон аппаратура, маиший ҳисоблаш ва кўпайтириш техникаси, фото ва киноаппаратура, телефон ва факсимил аппаратлари, электромусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари); музлатиш ускуналари мавжуд бўлмаганида тез бузилувчан товарлар; болалар овқатлари (қуруқ сут, кукунсимон донли бўтқа, озуқа аралашмалари, мева ва сабзавот консервалари ҳамда пюре); ҳайвонлар; акцизланадиган товарлар, шу жумладан алкогол маҳсулот; хашорот ва заракунандаларга қарши курашиш учун химикат ва заҳарлар; диний мазмундаги материаллар.

8. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди: маъмурий бинолар фасадлари ва маданий мерос объектлари олдида, табитани муҳофаза қилиш ҳудудида; муҳандислик-коммуникация ҳимоя минтақаларида; жамоат транспорти бекатларида тротуарнинг икки томони бўйича 15 м.дан яқин масофада (савдо автоматларидан ташқари); кўчалар кесишмаларигача 15 м. дан яқин; ахлат контейнерлари ва ахлат йиғиш пунктларидан 20 м. дан кам бўлмаган масофада; сунъий иншоотларда (тўхташ навеслари, ерости ўтишлари, кўприклар, тоннеллар, транспорт ечимлар ва йўлўтказгичлар); темир йўл кесишувигача 50 м.дан яқин.

9. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни амалга ошириш вақтида қулай бўлган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентлар, шунингдек тўғри жойлашувни аниқлаш учун GPS трекер мажбурий талабларига мувофиқ зарур савдо, музлатиш ва ўзгача технологик қурилмалар билан витрина ва пештахта(лар) билан жиҳозланган бўлиши керак.

10. Ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки уни бир қисмини бошқа шахсга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

11. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси 4 (Евро-4) экологик классидан кам бўлмаган талабларга мувофиқ бўлиши, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтган ҳамда техник соз ва тегишлича санитар ҳолатда бўлиши керак.

12. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витрина ва пештахталарга харидорларни эркин ўтиш имкони бўлмаган ҳолдаги харидорларга хизмат кўрсатиладиган кўчма савдо жойлаштириш (тўхтаб туриш)га йўл қўйилмайди.

13. Кўчма савдо субъектлари, қуйидагиларга мажбур: Кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисидаги, кўчма савдо объектини иш вақти бошланиши ва тугаши ҳақидаги, реестрга киритилганлиги ҳақида (QR-код қўйилган электрон ҳужжат нусхаси кўринишида)ги маълумотлар, ташкилотни манзили ва телефон рақами, шунингдек савдо автоматларида шу жумладан техник хизмат телефон рақамлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш; ваколатли идорага кўчма савдо объектлар тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида, тегишли ўзгаришлар кирган кундан бошлаб 10 кун давомида, ваколатли идорага эркин шаклдаги ариза йўллаш ва тегишли ўзгартиришлар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилган ҳолда, ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида ахборот бериш.

14. Сотувга қўйилаётган товарлар ассортименти, кўрсатилаётган хизматлар рўйхати, сотувчи томонидан кўчма савдони ихтисослашувига мувофиқ мустақил белгиланади.

15. Кўчма савдо субъектлари кўчма савдони улар томонидан рўйхатга ўтишда кўрсатилган иш вақти режимига асосан амалга оширадилар.

16. Транспорт воситасидаги кўчма савдо Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситасини тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин. Кўчма савдо объекти иш вақтидан ташқари фақат жиҳозланган тўхташ жойи (гараж)да тўхтаб туриши (стоянка) мумкин. Кўчма савдо объектини ҳовли-жой ва яшаш ҳудудларида тўхтаб туришига йўл қўйилмайди.

17. Савдо автоматлари орқали, қоида тариқасида, оммавий талабга эга нархи юқори бўлмаган ва стандарт шакллардаги товарлар (чой, кофе, салқин ва алкоголсиз ичимликлар, кондитер, нон маҳсулотлари, ширинликлар, алоҳида ноозиқ-овқат товарлар (босма маҳсулот ва газеталар) сотилади. Савдо автоматлар товар таъминоти ва техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказган, товар-моддий қимматликларини сақланишини таъминлаш ҳамда савдо автомати бузилган ҳолларда товарларни яроқсиз бўлишини олдини олиш мажбуриятларини ўз ичига олган кўчма савдо субъекти зиммасига юклатилади. III боб. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш тартиби § 1. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш умумий қоидалари

18. Кўчма савдони объектларини “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо жойини бириктириш орқали электрон бланкасини тўлдириш орқали амалга оширилади.

19. Кўчма савдо жойлашув схемаси доирасида амалга оширилади. Жойлашувлар схемалари доирасидаги кўчма савдо жойи электрон аукцион орқали “YER AUKSION” ЭСМ ёрдамида амалга оширилади.

20. Кўчма савдо объектини “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади: шаҳарларнинг маъмурий марказларида кўчма савдо амалга оширганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи; туманлар маъмурий марказларида кўчма савдо амалга оширганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. Бошқа аҳоли пунктларида кўчма савдо амалга оширишга “YER AUKSION” ЭСМдан рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

§ 2. Жойлашув схемаларини тузиш

21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари мазкур Низом 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ, жойлар сони кўрсатилган кўчма савдо объектларининг тегишли туман (шаҳар) ҳудудидаги жойлашувини ўз ичига олган жойлашув схемаларини тузадилар.

22. Жойлар сони кўрсатилган кўчма савдо объектларининг жойлашув схемаларини тегишлича Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази, ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, қурилиш бош бошқармаси, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан келишиш фақат электрон шаклда, “YERELEKTRON” ААТ орқали, автоматлаштирилган тартибда, унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилганидан сўнг 3 кун давомида амалга оширилади.

23. Кўчма савдо объектларининг тасдиқланган жойлашув схемалари ваколатли идора томонидан келишилганидан сўнг 10 кун давомида “YER AUKSION” ЭСМда жойлаштирилиши лозим. Жойлашув схемалари ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилиши лозим.

24. Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо аниқ жойини жойлашув схемаларига кейинчалик уларни “YER AUKSION” ЭСМ орқали сотиш учун “YERELEKTRON” ААТ ёрдамида таклифлар киритишга ҳақли.

25. Танланган кўчма савдо жойи мазкур Низомга мувофиқлиги юзасидан ваколатли идоралар томонидан 3 календар кун давомида кўриб чиқилади.

26. Кўриб чиқиш натижаларига кўра ваколатли идора таклиф этилган кўчма савдо жойини “YER AUKSION” ЭСМга жойлаштиради ёки рад қилиш сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади. 

§ 3. Кўчма савдо жойларини сотиш

27. Жойлашув схемалари доирасидаги кўчма савдо жойлари электрон аукционда “YER AUKSION” ЭСМ орқали сотилади, унинг натижаларига кўра кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқини энг юқори нарх таклиф этган иштирокчи қўлга киритади.

28. Аукцион нархни ошириш принципи бўйича ўтказилади. Минимал бошланғич нарх ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йиғим миқдорига тенг.

29. Аукционда исталган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирок этишга ҳақли.

30. Аукцион ким ошди савдосида қатнашиш учун биринчи талабнома топширилган пайтдан бошланади. Ким ошди ўтказиш муддати 3 календар кун.

31. Аукционда иштирок этиш учун иштирокчи “YER AUKSION” ЭСМда тегишли электрон бланка тўлдиради ва закалат миқдорини тўлайди. Электрон бланка қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак: юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор фамилияси, исми ва отасининг исми (агар шундай бўлса); солиқ тўловчининг идентификацион рақами; кўчма савдо объектининг ихтисослашуви; иш режими (иш кунлари, иш вақти); ташқи савдо объектини жойлаштириш муддати, бунда бу муддат 6 ойдан ошмаслиги керак; электрон почта манзили; кўчма савдо субъети, унинг ишчиларини улар томонидан амалга ошираётган фаолиятга, шунингдек ушбу фаолият жараёнига белгиланган жиҳозларни қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар.

32. Электрон бланкани тўлдирилганидан сўнг, иштирокчи “YER AUKSION” ЭСМга киритган маълумотларни ҳаққонийлигини электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлайди.

33. Аукцион иштирокчисини “YER AUKSION” ЭСМда рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомни 20-бандида кўрсатилган йиғим миқдоридаги закалат ундирилади.

34. Аукцион якунида “YER AUKSION” ЭСМда автоматик режимда аукцион ғолибининг номи ва охирги таклиф баҳоси акс этирилади.

35. Агар аукционни якуни ҳолатига фақат бир иштирокчи томонидан таклиф киритилган бўлса, ғолиб деб ушбу иштирокчи топилади.

36. Аукцион ғолиби икки иш кунидан кечиктирмай кўчма савдо жойи тўлиқ нархини тўлаши лозим. Бунда илгари киритилган закалат миқдори кўчма савдо жойи нархи ҳисобига қўшиб ҳисобланади.

37. Агар белгиланган муддатда кўчма савдо жойининг тўлиқ нархи тўланмаса, аукцион ўтказилмаган ҳисобланади, ва ғолибнинг закалат миқдори қайтарилмайди.

38. Кўчма савдо жойи нархи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлар ёрдамида амалга оширилади.

39. Кўчма савдо жойи нархи тўлангани тасдиқланганидан сўнг ғолибга “YER AUKSION” ЭСМ орқали кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтганини тасдқловчи QR-код (матрица-штрих код) қўйилган электрон ҳужжат автоматик тарзда юборилади.

40. Аукцион якунланганидан сўнг аукцион иштирокчиларига 3 иш кунида закалат миқдори қайтарилади, аукцион ғолиби бундан мустасно.

41. Рўйхатга олинган кўчма савдо жойи жойлашув схемасида кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.

§ 4. Кўчма савдо амалга оширадиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби

42. Кўчма савдо амалга оширадиган транспорт воситаси савдо ўтказилмасдан жойлашув схемасиз “YER AUKSION” ЭСМда рўйхатдан ўтказилади. Транспорт воситаси GPS трекер билан жиҳозланган бўлиб, тадбиркорлик субъекти “YER AUKSION” ЭСМ операторига GPS трекер маълумотларига рухсат беради.

43. Транспорт воситасини “YER AUKSION” ЭСМда рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкани тўлдиради ва мазкур Низом 20-бандида кўрсатилган миқдордаги йиғим пулини тўлайди. Электрон бланка қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак: юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор фамилияси, исми ва отасининг исми (агар шундай бўлса); солиқ тўловчининг идентификацион рақами; транспорт воситасининг давлат белгиси рақами; кўчма савдо объектининг ихтисослашуви; иш режими (иш кунлари, иш вақти); ташқи савдо объектини жойлаштириш муддати, бунда бу муддат 6 ойдан ошмаслиги керак; электрон почта манзили; тегишли кўчма савдо субъети, унинг ишчиларининг ўзлари амалга ошираётган фаолиятга, шунингдек ушбу фаолият жараёнига белгиланган жиҳозларни қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлар.

44. Йиғим пули тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизими ёрдамида амалга оширилади.

45. Электрон бланка тўлдирилганидан сўнг, “YER AUKSION” ЭСМ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн режимида қайта ишлайди ва кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтганини тасдқловчи QR-код (матрица-штрих код) қўйилган электрон ҳужжат автоматик тарзда юборади.

46. Рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат шунингдек тадбиркорлик субъектининг электрон почта манзилига ҳам юборилади.

47. тадбиркорлик субъектида кўчма савдо амалга ошириш учун бир неча транспорт воситалари мавжуд бўлганида, ҳар бир транспорт воситаси алоҳида рўйхатдан ўтказилади.

§ 5. Кўчма савдо объектлари ҳисобини юритиш тартиби

48. Ваколатли идора кўчма савдо объектлари ҳисобини ваколатли идора расмий сайтида жойлаштириладиган ва элктрон шаклда юритиладиган кўчма савдо объектлари Реестри (кейинги ўринларда – реестр)да амалга оширади.

49. Реестрга ҳар бир таклиф этилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар киритилади: рўйхатдан ўтган сана ва унинг рақами; юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор фамилияси, исми ва отасининг исми (агар шундай бўлса); солиқ тўловчининг идентификацион рақами; кўчма савдо объектининг ихтисослашуви; иш режими (иш кунлари, иш вақти); кўчма савдо амалга ошириш кўзланган (транспорт воситаси ёрдамида кўчма савдо амалга оширишдаги) транспорт воситасининг давлат белги рақами; кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати; кўчма савдообъектининг жойлашуви.

50. Мазкур Низомнинг 49-бандида кўрсатилган маълумотлар реестрга келиб тушган маълумотлар ҳисобига масъул бўлган ваколатли идора ходими томонидан киритилади.

51. Кўчма савдо объектлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик режимда қуйидагиларни ҳудудий бўлинмаларига юборилади: Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази; вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси; вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси; ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси; вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси.

§ 6. Кўчма савдо амалга ошириш муддатини тугатиш ва кўчма савдо объектини жойлаш муддатларини узайтириш

52. Кўчма савдо амалга ошириш жойи кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун назарда тутилган умумий тартибда ўзгартирилиши мумкин.

53. Ваколатли идора кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб юбориш ҳуқуқига эга: мазкур кўчма савдо объекти тўғрисида тақдим этилган маълумотлар ҳаққоний эмаслиги аниқланса; юридик шахс, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тугатилса; кўчма савдо субъекти томонидан ушбу кўчма савдо объектидаги кўчма савдо фаолияти тўхтатилиши ҳақида хабар киритса;

54. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлашган жойда кўчма савдо амалга ошириш ҳуқуқини йўқотилишига олиб келади. Реестрдан чиқариш рўйхатдан ўтиш учун такрорий мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.

55. Рўйхатдан ўтказишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати ўтганидан сўнг, тадбиркорлик субъекти кўчма савдо объекти жойини бўшатиб қўйиши лозим.

56. Кўчма савдо объектини тегишли савдо жойида жойлаштириш муддатларини икки мартадан кўп бўлмаган узайтиришга йўл қўйилади (ушбу чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда, кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати ўтгунига қадар “YER AUKSION” ЭСМда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисида электрон бланкани тўлдириши лозим. Электрон бланка тўлдирилганидан ва мазкур Низомни 20-бандида кўрсатилган миқдордаги йиғим пули тўланганидан сўнг, “YER AUKSION” ЭСМ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объекти жойлашиш муддати узайтирилганини тасдқловчи QR-код (матрица-штрих код) қўйилган электрон ҳужжатни автоматик тарзда юборади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

57. “YER AUKSION” ЭСМда сақланадиган маълумотлар ҳамма учун очиқдир.

58. Кўчма савдо объектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш қонунчиликда белгиланган тартибларга мувофиқ истеъмолчи ёки субистеъмолчи сифатида амалга оширилади.

59. Аукцион савдоларидан тушган тушумлар ва пул маблағлари йиғиндиси қуйидагича тақсимланади: 30 фоизи вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига туширилади; 70 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.

60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Вилоят ҳокимининг 2020 йил ___ февралдаги ___ -сон қарорига 2-Илова “YERELEKTRON” ААТга уланадиган бошқарма, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари РЎЙХАТИ 1. Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари 2. вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 3. вилоят Қурилиш бош бошқармаси 4. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 5. вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси; 6. Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази 7. ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Вилоят  ҳокимининг 2020 йил ___
февралдаги ___  -сон қарорига
2-Илова

YERELEKTRON” ААТга уланадиган бошқарма, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари

РЎЙХАТИ

1.

Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимликлари

2.

вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

3.

вилоят Қурилиш бош бошқармаси

4.

вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

5.

вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси;

6.

Давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази

7.

ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Умумий таклифлар

289