Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12702 Қашқадарё вилояти ҳокимияти 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Қашқадарё вилоятида кўчма савдони амалга оширишнинг тартиб - таомиллари механизмларини апробациядан ўтказиш тўғрисида
ID-12702

Қашқадарё вилоятида кўчма савдони амалга оширишнинг  тартиб - таомиллари механизмларини апробациядан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Президенти Администрациясининг 2020 йил 7 январдаги 10-60-сонли топшириғига мувофиқ кўчма савдони амалга оширишнинг тартиб-таомиллари механизмаларини вилоятда апробациядан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25- моддаларига асосан,

  ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг кўчма савдони давлат томонидан тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий қилинишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчма савдони амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасидаги механизмларни апробациядан ўтказиш тўғрисидаги топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоятда кўчма савдони амалга ошириш бўйича вақтинчалик Тартиб иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Бутаев), Давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров), Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси (Б.Махматқулов), вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси (Х.Азимов) ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига:

вилоят ҳудудида уч ой давомида кўчма савдони амалга ошириш бўйича вақтинчалик Тартиб механизмларини апробация (синов)дан ўтказиш;

ўтказилган синов натижаларига кўра кўчма савдо тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Махкамасига таклифлар киритиш топширилсин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (С.Азизов)га, вилоят Қурилиш бош бошқармаси (О.Худойназаров), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ж.Усмонов), вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси (Х.Азимов), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда:

туманлар ва шаҳарлар ҳудудида савдо ўринларини кўрсатган ҳолда кўчмас савдо объектларининг жойлашув схемаларини тузиш;

жойлашув схемасига мувофиқ кўчмас савдо объекти жойлашган ер майдонини “YER AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш;

кўчма савдо объектларини жойлаштириш бўйича таклиф келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида таклиф этилган ер участкасини
“YER AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқаришни таъминлаш топширилсин.

5. Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров) кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритилишини ҳамда вилоятда кўчма савдони амалга ошириш бўйича вақтинчалик Тартиб механизмларига риоя қилиниши бўйича мониторинг олиб борилишини таъминласин.

6. Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси (М.Гулов)га туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда кўчма савдони амалга ошириш бўйича вақтинчалик Тартибнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминлаш ҳамда уларни кўчма савдони амалга оширишга жалб қилиш чораларини кўриш топширилсин.

7. Мазкур қарор “Қашқадарё” ва “Новости Кашкадар” газеталарида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг  qashqadaryo.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарор ижросининг назорати вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Бутаев зиммасигаюклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                             З.Мирзаев

 

 

Вилоят ҳокимининг
2020 йил «___» ___________даги
____-сон қарорига илова

Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБ

I боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу вақтинчалик Тартиб Қашқадарё вилояти ҳудудида кўчма савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу вақтинчалик Тартиб талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

бозорлар ва савдо мажмуалари ҳудудида сотиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг чакана савдосига;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларга.

3. Вилоят ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига «YER AUKSION» электрон савдо майдончаларида (кейинги ўринларда – «YER AUKSION» ЭСМ) кўчма савдо объектларини ушбу вақтинчалик Тартибда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари эга.

4. Ушбу вақтинчалик Тартибдада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

кўчма савдо – кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;

кўчма савдо объектлари – вақтинчалик асосда жойлаштирилган
ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиганкўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари,ва бошқалар). Объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди;

кўчма савдо жойи – кўчма савдо объектининг «YER AUKSION» ЭСМда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жойи;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви – реализация қилинадиган товарларнинг товар гуруҳларидан бирига мансублиги билан ифодаланган хилма-хиллиги;

кўчма савдо субъектлари – кўчма савдони амалга ошириш учун «YER AUKSION» ЭСМда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган ватадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар;

ваколатли орган – вилоят ва туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;

иштирокчи – электрон аукционда иштирок этиш учун буюртма берган тадбиркорлик субъекти;

жойлашиш схемаси – кўчма савдо объектларининг олдиндан тасдиқланган жойлашуви.

GPS трекер – объектнинг жойлашув ўрнини аниқлаш учун унга бириктирилган кўчма савдо объектларини сунъий йўлдош орқали кузатиб бориш учун маълумотларни узатиш мосламаси.

II боб. Кўчма савдони амалга ошириш учун талаб ва шартлар

5. Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

чакана савдо соҳасида қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари
ва нормаларига риоя қилиш;

назорат-касса машиналари ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг ёки маълумотлар алмашиш платформалари – виртуал кассаларнинг мавжудлиги. Ушбу талаб савдо автоматларига нисбатан татбиқ этилмайди;

кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқиндиларни йиғиш учун чиқинди қутиларини ўрнатиш;

товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.

6. Кўчма савдо объектининг ихтисослашув турлари:

нон ва нон маҳсулотлари,қандолат маҳсулотлари;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

сут ва сут маҳсулотлари;

бир марта ишлатиладиган ошхона идишларини қўллаган ёки кўлламаган ҳолда тез истеъмол қлинадиган (тайёрланадиган) овқатлар;

сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;

музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари;

нашриёт маҳсулотлари;

гуллар;

халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;

ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал
ва енгил саноат буюмлари;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари.

7. Қуйидаги турдаги товарларнинг кўчма савдоси тақиқланади:

техник жиҳатдан мураккаб маиший маҳсулотлар (маиший металл кесиш ва ёғочни қайта ишлаш станоклари, маиший электротехника ва асбоб-ускуналар, маиший радиоэлектрон ускуналар, маиший ҳисоблаш
ва кўпайтириш техникаси, фото ва кино ускуналари, телефон аппаратлари
ва факс машиналари, электрли мусиқа асбоблари, электрон ўйинчоқлар, маиший газ ускуналари ва қурилмалари);

совутиш ускуналарисиз тез бузиладиган товарлар;

болалар озиқ-овқати маҳсулотлари ( қуруқ сут, кукунсимон бўтқа ёрмаси, озуқавий аралашмалар, мева ва сабзавот консервалари ва пюреси);

ҳайвонлар;

акциз тўланадиган товарлар, шу жумладан спиртли ичимликлар;

ҳашаротлар ва зараркунандаларни заҳарлашда қўлланиладиган кимёвий моддалар ва заҳарлар;

диний мазмундаги материаллар.

8. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

маъмурий бинолар, маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;

муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;

жамоат транспорти бекатларида тротуарнинг иккала томондан 15 метр масофадан яқинроқда (савдо автоматларидан ташқари);

кўча чорраҳаларига 15 метрдан яқинроқда;

ахлат қутилари ва ахлат йиғиш пунктларига 20 м масофа орасида;

сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, тунеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);

темир йўлни кесиб ўтиш жойларидан олдин 50 метр яқинроқда.

9. Кўчма савдо объекти истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш вақтида витриналар ва пештахта (пештахталар) билан, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник регламентларнинг мажбурий талабларига жавоб берадиган зарур савдо, совутиш ва бошқа технологик ускуналар билан ҳамда жойлашган ўрнини аниқлаш учун GPS трекер қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.

10. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга бериш тақиқланади.

11. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси «Евро-4»дан паст экологик тоифада бўлмаган талабларга жавоб бериши, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтиши, шунингдек техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак.

12. Харидорларга хизмат кўрсатиладиган витриналар ва пештахтага харидорларнинг эркин келишини таъминламаган ҳолда кўчма савдо объектини жойлаштиришга рухсат берилмайди. Кўчма савдони амалга оширишда харидорларга хизмат кўрсатиш пиёдалар йўлакчаси тарафдан ёки қатнов қисми ҳисобланмайдиган бошқа қаттиқ қопламали майдонча томонидан амалга оширилиши лозим.

13. Кўчма савдо субъектларининг мажбуриятлари:

кўчма савдо объектида кўчма савдо субъекти тўғрисидаги маълумотларни, кўчма савдо объектининг иш бошлаш ва тугаш вақти, реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотларни (QR-код қўйилган электрон ҳужжатнинг нусхаси шаклида), телефон рақами ва корхона манзили ҳақидаги маълумотларни жойлаштириши, шунингдек савдо автоматларида техник хизматнинг телефон рақамларини ҳам жойлаштириши;

реестрдаги кўчма савдо объекти тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тегишли ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб 10 кун ичида тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилган ҳолда ёки электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжат кўринишида ариза юбориш йўли билан ваколатли органга тақдим этиши лозим.

14. Сотиш учун таклиф этилаётган товарлар ассортименти, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати сотувчи томонидан мустақил равишда кўчма савдо объектининг ихтисослашувига мувофиқ белгиланади.

15. Кўчма савдо субъектлари рўйхатдан ўтишда кўрсатган иш режимига мувофиқ кўчма савдони амалга оширадилар.

16. Транспорт воситаси орқали кўчма савдо қилиш Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ транспорт воситаси тўхтаб туриши тақиқланмаган жойларда амалга оширилиши мумкин.

Кўчма савдо объектининг иш вақтидан ташқари тўхтаб туриши фақат жиҳозланган авто-тураргоҳда (гаражда) рухсат этилади. Ҳовли ва турар-жой ҳудудларида кўчма савдо объектининг тўхтаб туришига йўл қўйилмайди.

17. Савдо автоматлари орқали одатда оммавий талабдаги, юқори бўлмаган нархдаги ва стандарт шаклдаги товарлар сотилади (чой, кофе, салқин ва алкогольсиз ичимликлар, кондитер ва нон маҳсулотлари, ширинликлар, алоҳида ноистеъмол товарлар (газета ва матбаа маҳсулотлари).

Савдо автоматларини маҳсулот билан таъминлаш ва техник хизмат кўрсатиш савдо автоматини «YER AUKSION» ЭСМда рўйхатдан ўтказган кўчма савдо субъектларига юкланади, шунингдек унинг зиммасига товар-моддий бойликларини сақланиши бўйича чоралар кўриш ҳамда савдо автомати бузилганда товарлар бузилишини олдии олиш киради.

III боб. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш тартиби

1-§. Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари

18. «YER AUKSION» ЭСМда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъекти томонидан кўчма савдо жойини бириктирган ҳолда электрон бланкани тўлдириш йўли билан амалга оширилади.

19. Кўчма савдо жойлашиш схемаси доирасида амалга оширилади.

Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида «YER AUKSION» ЭСМ орқали электрон аукционда сотилади.

20. «YER AUKSION» ЭСМда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

Қарши шаҳри ва вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда кўчма савдони амалга оширишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи;

туман ва туман бўйсинувидаги шаҳарларнинг маъмурий марказларида кўчма савдони амалга оширишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Бошқа аҳоли пунктларида кўчма савдони амалга ошириш учун «YER AUKSION» ЭСМда рўйхатдан ўтишда тўлов ундирилмайди.

2-§. Жойлашиш схемасини тузиш

21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу вақтинчалик Тартибнинг
8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади.

22. Жойлар сони кўрсатилган кўчма савдо объектларининг жойлаштириш схемаларини тегишинча ер майдони танланган кундан кейин уч иш куни давомида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспексияси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Қурилиш бошқармаси ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари билан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб юритилади) орқали келишадилар.

23. Кўчма савдо объектларининг келишилган жойлашиш схемалари ваколатли орган томонидан «YERELEKTRON» ААТда келишилганидан кейин 10 кун ичида жойлаштирилади.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

24. Тадбиркорлик субъектлари «YERELEKTRON» ААТ ёрдамида кейинчалик «YER AUKSION» ЭСМ орқали реализация қилиш учун жойлашиш схемаларига кўчма савдо қилинадиган аниқ жойни киритиш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

25. Танланган кўчма савдо жойи 3 календар куни ичида ваколатли орган томонидан ушбу вақтинчалик Тартиб талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади.

26. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ваколатли орган таклиф этилган кўчма савдо жойини «YER AUKSION» ЭСМга жойлаштиради ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда жойлаштиришни рад этади.

3-§. Электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш

27. Жойлашиш схемалари доирасида кўчма савдо жойларини сотиш  «YER AUKSION» ЭСМда электрон аукцион орқали амалга оширилади ва аукцион натижаларига кўра энг юқори нархни таклиф қилган иштирокчи кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

28. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.

Бошланғич нарх ушбу вақтинчалик Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган йиғим миқдорига тенг.

29. Аукционда ҳар қандай юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор иштирок этиши мумкин.

30. Аукцион аукционда иштирок этиш учун биринчи буюртманома топширилган пайтдан бошланади. Аукцион ўтказиш муддати 3 календар кунини ташкил этади.

31. Аукционда қатнашиш учун иштирокчи «YER AUKSION» ЭСМда тегишли электрон бланкни тўлдиради ва закалат суммасини тўлайди.

Электрон бланкда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 6 ойдан ошмаслиги лозим;

электрон почта манзили;

кўчма савдо субъекти, унинг ходимлари, амалга ошираётган фаолияти, шунингдек уни амалга ошириш жараёнида фойдаланадиган асбоб-ускуналари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигининг тасдиғи.

32. Электрон бланкни тўлдиргач, иштирокчи «YER AUKSION» ЭСМга киритган маълумотларнинг тўғрилигини электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида тасдиқлайди.

33. «YER AUKSION» ЭСМда аукцион иштирокчисини рўйхатдан ўтказганлик учун ушбу вақтинчалик Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган йиғим миқдорида закалат ундирилади.

34. Аукцион якунлангач, «YER AUKSION» ЭСМда аукцион ғолибининг номи ва охирги нарх миқдори автоматик тарзда кўрсатилади.

35. Агар аукцион тугагунига қадар буюртма фақат битта иштирокчи томонидан берилган бўлса, ушбу иштирокчи ғолиб деб топилади.

36. Аукцион ғолиби, аукцион тугаган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан, кўчма савдо жойининг тўлиқ нархини тўлаши лозим.

Бунда дастлабки киритилган закалат суммаси кўчма савдо жойи қийматига қўшиб ҳисобланади.

37. Кўчма савдо жойининг тўлиқ қиймати белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолибнинг закалат миқдори қайтарилмайди.

38. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

39. Кўчма савдо жойининг қиймати тўланганлиги тасдиқлангангач, ғолибга автоматик тарзда «YER AUKSION» ЭСМ орқали кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборилади.

40. Аукцион тугаллангандан сўнг закалат суммаси аукцион иштирокчиларига уч иш куни мобайнида қайтарилади, аукцион ғолиби бундан мустасно.

41. Рўйхатдан ўтган кўчма савдо жойи жойлашиш схемасида унинг кўчма савдо объектини жойлаштириш даврида бандлигини кўрсатувчи махсус белги билан белгиланади.

4-§. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби

42. Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси «YER AUKSION» ЭСМда жойлашиш схемасидан ташқарида савдолар ўтказмасдан рўйхатга олинади.

43. «YER AUKSION» ЭСМда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъекти тегишли электрон бланкни тўлдиради ва ушбу вақтинчалик Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим тўлайди.

Электрон бланкда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

юридик шахснинг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

транспорт воситасинингдавлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси;

савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 6 ойдан ошмаслиги лозим;

электрон почта манзили;

кўчма савдо субъекти, унинг ходимлари, амалга ошираётган фаолияти, шунингдек уни амалга ошириш жараёнида фойдаланадиган асбоб-ускуналарива транспорт воситаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигининг тасдиғи.

44. Рўйхатдан ўтиш учун ундириладиган йиғимнинг тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

45. Электрон бланк тўлдирилгач, «YER AUKSION» ЭСМ тадбиркорлик субъекти томонидан киритилган маълумотларни онлайн тарзда қайта ишлайди ва кўчма савдо объектининг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи
QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.

46. Рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи электрон ҳужжат тадбиркорлик субъектининг электрон почта манзилига ҳам юборилади.

47. Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади.

5-§. Кўчма савдо субъектлари ҳисобини юритиш тартиби

48. Ваколатли орган электрон шаклда юритиладиган Кўчма савдо объектлари реестрида (кейинги ўринларда – реестр) кўчма савдо объектларининг ҳисобини юритади.

49. Реестрга ҳар бир рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объекти бўйича қуйидаги маълумотлар киритилади:

рўйхатга олиш санаси ва унинг рақами;

юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

кўчма савдоамалга ошириладиган транспорт воситасининг давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси тўғрисидаги маълумотлар (транспорт воситаси орқали кўчма савдо амалга оширилганда);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври;

кўчма савдо объекти жойлашган жой.

50. Ушбу вақтинчалик Тартибнинг 49-бандида кўрсатилган маълумотлар реестрга ваколатли органнинг келиб тушган маълумотларни ҳисобга олиш учун масъул бўлган ходими томонидан киритилади.

51. Кўчма савдо объектлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда:

Вилоят Санитария-эпидемиология назорати давлат инспексияси;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси;

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси;

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади.

6-§. Кўчма савдони амалга ошириш даврининг тугатилиши ва кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатларини узайтириш

52. Кўчма савдони амалга ошириш жойини ўзгартириш кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилиши мумкин.

53. Ваколатли орган кўчма савдо объектини реестрдан қуйидаги ҳолларда чиқариб ташлашга ҳақли:

ушбу кўчма савдо объекти бўйича тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;

юридик шахс тугатилганда, жисмоний шахс томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолиятини тугатганда;

кўчма савдо субъекти томонидан мазкур кўчма савдо объектидан фойдаланган ҳолда кўчма савдони амалга оширишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарнома киритилганда.

54. Реестрдан чиқариш кўчма савдо субъектининг кўчма савдо объекти жойлаштирилган жойда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишига олиб келади. Реестрдан чиқариш қайта рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.

55. Рўйхатдан ўтишда кўрсатилган кўчма савдо объектини жойлаштириш даври тугагач, тадбиркорлик субъекти кўчма савдо жойини бўшатиши лозим.

56. Тегишли савдо жойида кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини икки мартадан ортиқ узайтиришга йўл қўйилмайди (мазкур чеклов савдо автоматларига татбиқ этилмайди). Бунда кўчма савдо субъекти кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати тугагунга қадар «YER AUKSION» ЭСМда кўчма савдо объектини жойлаштириш муддатини узайтириш тўғрисидаги электрон бланкни тўлдириши лозим.

Электрон бланкни тўлдирилгандан сўнг ҳамда ушбу вақтинчалик Тартибнинг 20-бандида кўрсатилган миқдордаги ҳақ тўлангандан кейин, «YER AUKSION» ЭСМ кўчма савдо субъектининг электрон почта манзилига кўчма савдо объектини жойлаштириш муддати узайтирилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрицали-штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат юборади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

57. «YER AUKSION» ЭСМда жойлаштирилган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.

58. Кўчма савдо объектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш истеъмолчи ёки суб-истеъмолчи сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

59. Аукцион савдолари ўтказилишидан олинган йиғимлар ва пул маблағлари суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига;

70 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

60. Ушбу вақтинчалик Тартиб талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Умумий таклифлар: 0

404