Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12699 Термиз шаҳар ҳокимияти 21/01/2020 05/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12699

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда шаҳар худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосланиб

                                                         Қ А Р О Р         Қ И Л А М А Н :

 

1. Шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Шаҳардаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни (кейинги ўринларда матнда транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ (Ф.Хайдаров) ва шаҳар Мудофаа ишлари бўлим (Д.Дўстов)лари зиммасига юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

мулкчилик шакли ва сиғимидан қатъий назар, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги:

биринчи марта 1 мартдан 30 июнгача, 

иккинчи марта 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилиши ташкиллаштирилсин.

шаҳардаги юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситалари                    1 мартдан 30 июнгача техник кўрикдан ўтказилсин;

шаҳар фуқароларига тегишли бўлган барча турдаги шахсий транспорт воситалари 1 январдан 31 августга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

4. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрик учун муддатидан олдин, белгиланган тартибга риоя қилинган холда тақдим қилиниши мумкин.

5. Техник кўрикдан ўтказишда:

барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига, ҳар бир харакатланиш қисмини талабга жавоб бериши;

корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл харакати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқловчи шартларга асосан техник соз холда таъминланишини;

махсус машиналар, харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жихозланганлигига алохида эътибор қаратилсин.

6. 2020 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, шаҳар комиссияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ (Ф.Хайдаров)га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда шаҳар ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.

8. Шаҳардаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига:

автотранспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказиш, уларнинг техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;

корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш тавсия этилсин.

 

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил                     31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сон қарорининг 3-банди талабларидан келиб чиқиб, шаҳар мудофаа ишлари бўлими, ички ишлар бўлими транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, уларнинг юқори турувчи ташкилотларининг қарори ва режаси асосида амалга ошириши назарда тутилсин.

10. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

11. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

 

Шаҳар ҳокими                                                   И.Худойбердиев

          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шаҳар ҳокимининг

2020 йил «___» ________даги

______-сон қарорига

         1-илова

 

 

2020 йилда автомототранспорт воситалари техник кўригини
ўтказиш мақсадида Термиз шаҳар ҳокимлиги қошида тузилган
Комиссия ТАРКИБИ

 

1.

Ш.Рахмонқулов

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

2.

Ф.Хайдаров

Термиз шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи, комиссия раиси

3.

С.Жумаев

Термиз шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ДЙХХ инспектори, комиссия котиби

 

К о м и с с и я   а ъ з о л а р и

 

4.

О.Юлдашев

Шаҳар ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик мажмуаси бош мутахассиси

5.

А.Қаландаров

Термиз шаҳар Давлат солиқ инспекцияси қўшимча даромадларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи

6.

Ш.Рахимов

Термиз шаҳар Мудофаа Ишлар булими резервис ва ҳарбийга мажбурларни ҳисобга олиш булими бошлиғи ёрдамчиси

7.

И.Жўраев

Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси танспорт бўлими бошлиғи

8.

Д.Холиков

“GROSS Cуғурта” компанияси вакили

9.

Н.Эштемиров

“Сурхон Нуриддин Сервис” КТХФ бошлиғи

 

 

Умумий таклифлар: 0

563