ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12631 Хокимият Зафарабадского района 18/01/2020 02/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12631
@@@1.Туман худудидаги жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автранспорт воситаларини ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. @@@2. Техник кўригини ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин @@@3.Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин. @@@4.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин : - биринчи марта - 1 март – 30 июнда; - икинчи марта - 1-сентябрь - 31-октябрга қадар ўтказилсин. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март – 30-июньда. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 15-февралдан - 31-августгача. @@@5.Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси ( Эрбеков Ғайрат )га ; Транспорт воситаларининг техник холати, улардан, фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш Транспорт воситаларнининг техник холати ва ускуналари йўл харакати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини бахолаш вазифаси юклатилсин @@@6.Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ўтказилсин. @@@7.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари (Э.Миразимов) зиммасига хамда ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими ( И.Хаджамқулов)га юклатилсин.
Туман хокимининг 2020 йил февралдаги ______-сонли қарорига 1-илова. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси Т а р к и б и 1. Эрбеков Ғайрат - Туман ИИБ ЙХХБ катта инспектори,комиссия раиси к о м и с с и я а ъ з о л а р и. 2. Қувондиқов Жасур - туман табиатни мухофаза қилиш инспекцияси бошлиги. 3. Саримсақов Эрали - туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи. 4. Бахриев Турсунбой - туман “Агшротехсервис” МЧЖ раиси

Умумий таклифлар

197