Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12627 Сайхунобод туман ҳокимияти 18/01/2020 02/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 2-январдаги 2-сонли қарорларини ижросини таъминлаш ҳақида
ID-12627

Q A R O R

“___” ________ 2020 йил                                       ___ - сон                                                        Пахтаобод ш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги
қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 2-январдаги 2-сонли қарорларини ижросини    таъминлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги 161/68-68-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг  6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори (бундан буён – Президент қарори) ҳамда Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги 161/68-68-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ижросини таъминлашда Президент қарори билан:

а) Давлат молиясини тизими ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижросини таъминлашда қуйидагилар бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифаси этиб:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд заҳираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали натижадорликни таъминлаш белгиланганлиги;

б) 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ҳодимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори
1,07 баробарга оширилганлиги;

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 679 330 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 238 610 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар - ойига 466 680 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 466 680 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 286 390 сўм;

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдорлари белгиланганлиги;

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори - 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилганлиги;

в) Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан қўшилган қиймати солиғининг салбий суммасини солиқ тўловчининг аризасига кўра қоплаш тартиби 2020 йил 1 июлдан бошлаб жорий этилиши;

г) 2020 йилда солиқ юкининг кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида, жисмоний шахслар мулкига кадастр қиймати асосида белгиланган мол-мулк солиғи суммаси 2019 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 баробаридан ортиқ оширилмаслиги белгиланлиги;

д) 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари:

бюджет ташкилотлари бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 99,2 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,4 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,4 фоиз;

бошқа тўловчилар бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 98,4 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,8 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,8 фоизга тақсимланганлиги;

е) Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига қонунчиликда олий таълим муассасалари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилади ва 2020 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги;

ё) Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлок хўжалигига мўлжалланган ерлари бўлган юридик шахслар томонидан ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши;

ж) мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича:

Республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига ажратиладиган маблағлар ҳар ойда (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, йил якуни бўйича охирги иш кунига қадар) ўтказилиши;

даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисми вилоят бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, прогнознинг ошириб бажарилган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ихтиёрида қолдирилиши белгиланганлиги

з) 2020 йил 1 январдан ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан;

вилоят маҳаллий бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича - тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;

бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича - тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилиши белгиланганлиги;

и) қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетида қолдирилиши:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

қўшилган қиймат солиғи (Президент қарорининг 5-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно);

фойда солиғи (Президент қарорининг 5-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно);

й) 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) сиз ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;

пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни тендер (конкурс) ўтказмасдан (“Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш асосида тақиқланиши;

мазкур бандда кўрсатилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши устидан туман ҳокими  шахсан масъул эканлиги белгиланганлиги;

к) 2020 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари, корхона, идоралар ва давлат мақсадли жамғармаларининг:

миллий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби фақат Ягона ғазна ҳисобварағида юритилиши;

вақтинча бўш турган миллий валютадаги маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, уларнинг сўровлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда электрон аукцион орқали амалга оширилиши;

тижорат банклари депозитларига 2020 йилгача жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари депозит муддати тугагандан сўнг, муддат узайтирилмасдан Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилиши, бунда тижорат банклари депозитларига кредит ресурси сифатида мақсадли жойлаштирилган маблағлар мазкур ресурс ҳисобига берилган кредитлар сўндирилгандан сўнг Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Туман бюджети даромадларининг 2020 йилдаги асосий прогноз кўрсатгичлари 1-иловага мувофиқ;

2020 йил учун туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Усманов) туман молия бўлими (У.Йўлдошев) билан биргаликда 2020 йил учун туман бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан барча зарур чораларни кўриш;

икки ҳафта муддатда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун ва моҳиятини солиқ тўловчиларга тушунтириш ҳамда амалиётга жорий қилишни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, амалга оширишни таъминлаш вазифалари топширилсин.

5. Туман молия бўлими (У.Йўлдошев) нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида туман  кесимида қайта тақсимлашни таъминласин.

6. Туман ҳокимлиги ўринбосарлари, туман солиқ инспекцияларига бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймасликлари белгилаб қўйилсин.

7. Туман ҳокимлиги ўринбосарлари:

давлат ва жамият эхтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда зарар етказилмаслигини таъминлаш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш юзасидан чиқариладиган қарорларини мажбурий тартибда Халқ депутатлари туман  Кенгашлари билан келишилиши ҳамда зарарларни қоплашда уларнинг давлат бюджети ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши юзасидан масъуллик вазифаси юклатилсин.

8. Туман молия бўлими (У.Йўлдошев) туман молия бўлими томонидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга келгуси уч йил учун ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини ва бюджетлараро трансфертлар миқдорларини ҳар йил 15 июнга қадар етказиш тартибини жорий этсин.

9. Туман молия бўлими (У.Йўлдошев) 2019 йилги Сардоба тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларини ижроси қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

туман маҳаллий бюджети харажатлари 42,4 млрд. сўм миқдорида.

10. Туман молия бўлими (У.Йўлдошев) туман маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши, шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет маблағлари тақсимловчилари томонидан уларга ажратилган бюджет маблағларидан манзилли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий назорат қилиш вазифаси топширилсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев зиммасига юклансин.

 

Туман ҳокими                                                             А. Хидиров

 

 

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

1-илова 

Сардоба туманини 2020 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2021-2022 йилга мўлжаллари
 
Кўрсаткичлар 2020 йил учун прогноз Мақсадли мўлжаллар
2021 йил 2022 йил
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот, млрд.сўм      
2. Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати, фоизда      
3. Истъемол нархлари индекси, декабрда аввалги йил декабрь ойига нисбатан, фоизда      
4. Саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати, фоизда 119,7 120,5 122,7
5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, фоизда 118,8 119,4 120,6
6. Чакана товар айланмасининг ўсиш суръати, фоизда 121,4 125,5 128,1

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

2-илова 

Сардоба туман маҳаллий бюджетининг даромадларининг 
2020 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари
        минг сўмда 
Т/Р Даромад турлари Жами шундан
йирик корхоналар бўйича тумандаги бошқа корхоналар бўйича
ЖАМИ 42 438 833 11 764 122 30 674 711
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 837 273 360 850 476 423
2 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 1 894 997 0 1 894 997
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 11 766 938 1 570 283 10 196 655
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ИТД) 504 403 0 504 403
  Қўшилган қиймат солиғи 18 425 613 9 359 605 9 066 008
5 Акциз солиғи, жами   0 1 479 747
13  - уяли алоқа компаниялари  0    
14  - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 1 479 747   1 479 747
6 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 531 843 151 461 380 382
7 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 261 325 0 1 261 325
8 Юридик шахслар ер солиғи 1 770 213 319 061 1 451 152
9 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 1 702 514 0 1 702 514
10 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 0    
11 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 12 422 2 862 9 560
  Йиғимлар 615 000 0,0 615000
### Давлат божи 558 056 0,0 558056
### Ижара тўлови 2 500 0,0 2500
### Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад 0   0
### Жарималар 1 075 989 0,0

1075989

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

3-илова

2020 йил учун Сардоба тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган парламент ажратмаларининг чекланган миқдорлари
  минг сўмда 
Кўрсаткичлар миқдори
Харажатлар миқдори, Жами  45 694 006,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 45 694 006,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар 0,0
  Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар  
1.  Халқ таълими бошқармаси 3 423 028,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 3 423 028,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
2.  Мактабгача таълим бошқармаси 2 509 184,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 509 184,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
3. Ўрта махсус касб ҳунар таълим бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
4.  Соғлиқни сақлаш бошқармаси 18 224 393,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 18 224 393,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
5.  Маданият бошқармаси 953 594,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 953 594,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
6.  Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 1 396 620,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 396 620,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
8. Қишлоқ хўжалиги бошқармаси 452 441,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 452 441,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
9. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси 1 152 087,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 1 152 087,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
10.  Ўрмон хўжалик бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
11. Транспорт департаменти 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
12.  Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
13. Инвестициялар бош бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
14. Туризмни ривожлантириш департаменти 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
15.  Ветеринария бошқармаси 783 423,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 783 423,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
16. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси  ҳудудий бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
17. Кимматли когозлар бозорини мувофиклаштириш ва ривожлантириш марказининг  худудий бошкармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
18.  Меҳнат бош бошқармаси 484 967,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 484 967,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
19. Қурилиш бош бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
20.  Адлия бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
21. Иктисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бош бошкармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
22. Молия бош бошқармаси 713 472,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 713 472,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
23.  Ободонлаштириш бошқармаси 2 591 693,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 2 591 693,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
24. Давлат ҳокимият органлари 12 178 013,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 12 178 013,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
25. Ижтимоий мослашув марказлари 48 441,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 48 441,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
26. Нуроний жағармаси  0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
27.  Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
28. Монолияга карши курашиш бошкармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
29. Автомабил йўллар бошқармаси  0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
30. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш инспецияси Навоий вилояти бошкармаси 0,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар  
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  
31. Бошқа ташкилотлар 782 650,0
  шу жумладан:  
  жорий харажатлар 782 650,0
  объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар  

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

4-илова

      Солиқлардан  туман маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри         
                       
                       
Т/Р Шахар ва туманлар номи  Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи Жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи Қурилиш материаллари бўйича ер қаръридан фойдаланганлик учун солиқ, бунда цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бунда электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно Айланмадан олинадиган солиқ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  
1 Сардоба тумани 100 100 100 100 100 100 60 100 30  

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

5-илова

 

 

 

Сардоба туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлари ва харажатлариинг чегаравий ҳажми
    (минг сўм)
Ҳудуд номи Даромад Харажат
ЖАМИ 16 203 007,0 45 694 006,0
Сардоба тумани 16 203 007,0 45 694 006,0

 

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

6-илова

Сардоба туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 
   
                       минг сўмда
Шаҳар ва туманлар Тартибга солувчи
трансферт миқдори
ЖАМИ 29 489 855
Сардоба тумани 29 489 855

 

 

 

Туман хокимининг 

2020 йил "___"_________даги 

____-сонли карорига 

7-илова

 Туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори
     
    минг сўмда 
Т/р Ҳудуд номи Миқдор
  ЖАМИ 464 299,0
1 Сардоба тумани 464 299,0

 

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

548