ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12625 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 18/01/2020 02/02/2020 1
Распоряжение Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12625

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрель кунидаги “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари учун ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналарини тасдиқлаш мақсадида: 

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий ва хизмат кийим-бош намуналари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда иқлим шароитига мос, чидамли ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни  тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилсин;

янги намунадаги ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар бюджет ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини ҳарбий ва хизмат кийим-бошлар билан таъминлаш меъёрлари, ҳарбий ва хизмат кийим-бошларни кийиш қоидалари ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклатилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                                                                                    Ш. Мирзиёев