ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12618 Хокимият Нурабадского района 20/01/2020 04/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Нуробод тумани ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12618

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги низом ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда)    6-моддасига асосланиб

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

          1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

            2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августгача ўтказилиши инобатга олинсин.

            4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            5. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга “JV MAN AUTO Uzbekiston” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг техник кўрик ўтказиш учун зарур ва шароитларга мавжудлиги, уларга тегишли бўлган автобус, ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ҳамда уларнинг тиркамаларини қўшма корхонанинг сервис ва диллерлик марказида, бошқа турдаги транспорт воситаларини “Самарқанд Автотеххизмат” ОАЖга қарашли тумандаги Агротехсервис МТПда техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилсин. 

        6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  28 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

            7.Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2019 йил 22 февралдаги 293-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

                8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

        9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмонов зиммасига  юклатилсин.

 

            Туман ҳокими                                                                    Ф.Заиров

 

 

 

Туман ҳокимининг

“___” январ  2020 йил

№  _______К сонли қарорига

                                                                                                                1- илова

 

 

Техник кўрикдан ўтказиш комиссияси

Т А Р К И  Б И

 

1

Ж.Туйинов

-туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, ишчи гуруҳи раҳбари

аъзолари

2

А.Қаюмов

-туман ИИБ ўринбосари

3

Х.Қобулов

-туман “Ватанпарвар” МК кенгаши раиси

4

5

Н.Нурмонов

Н.Аллаяров

-туман мудофа ишлари бўлими ходими

-туман ЖКБ га қарашли №5 автосарой ходими

 

 

 

Туман хокимининг   “___” январ 2020 йил №___К сонли қарорига илова

 

2020 йил Давлат (юридик) ташкилотларига тегишли автомототранспорт воситаларини мавсумий техник кўрикдан ўтказиш

 

ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Ташкилот номи

Кўрикдан ўтказиш вақти

Транспорт

сони

Техник кўрикдан ўтказиш манзили

Ташкилот рахбарининг Ф,И.Ш

1

“Умарбек Умиджон ишончи” уюшмаси

1.03.20 й

16

Автосарой

 

2

Туман ХТБ

Туман ДСИ

2.03.20 й

4

Туман ЙХХГ

 

3

Туман Саноат Коллежи,

Туман бизнес касб хунар коллежи

3-4.03.20 й

4

Туман ЙХХГ

 

4

Туман Хокимияти,

Туман К ва СХ бўлими

6-7.03.20 й

7

Туман ЙХХГ

 

5

Туман ДСЭНМ

Туман тиббиёт бирлашмаси

9-10.03.20 й

14

Автосарой

 

6

Сахоба ота ш/х

13.03.20 й

6

Туман ЙХХГ

 

7

Р.Жахонгиров ш/х

15.03.20 й

8

Туман ЙХХГ

 

8

Олга ш/х, Олга шарашараси

17.03.20 й

9

ММТП а/сарой

 

9

Каттақурғон ш/х, Нурбулоқ сардорлари тулпори МТП

22.03.20 й

12

Автосарой

 

10

Узбекистон ш/х, Жарқудуқ осмонда порлаган юлдуз ММТП

24.03.20 й

14

Автосарой

 

11

Шамс – Мир к/к

27.03.20 й

2

Автосарой

 

12

“Ватанпарвар” МК

28.03.20 й

7

Автосарой

 

13

Туман ЙХТПФДК

29.04.20 й

4

Автосарой

 

14

Нурли йул к/к

30.04.20 й

2

Автосарой

 

15

ЖКБ № 5 а/сарой,

3.04.-15.04.20 й

149

Автасарой

 

16

ЖКБ Рудник-“С”, РМЦ

17.04.20 й

23

Автосарой

 

17

Абу Али Ибн Сино сихатгохи, Нурбулок балниологик сихатгохи 

19.04.20 й

9

Автосарой

 

18

Зирабулоқ ГРЭ

21-24. 04.20 й

34

Автосарой

 

19

Туман ветинария бўлими, Ободонолаштириш бўлими

25.04.20 й

9

Туман ЙХХГ

 

20

Бинокор ж/х

26.04.20 й

3

Автосарой

 

21

Саройқурғон урмон хужалиги

27.04.20 й

6

Автосарой

 

22

Нуробод туман Халк банки

28.04.20 й

1

Туман ЙХХГ

 

23

Туман Мехнат бандлик бўлими, Туман агросугурта бўлими

01.05.20 й

2

Туман ЙХХГ

 

24

Фермер хужаликлар

2-5.05.20 й

47

Туман ЙХХГ

 

25

Бошка ташкилотлар

8-15.05.20 й

124

Туман ЙХХГ

 

 

 

     Туман хокимлиги ташкилий-

           назорат гурухи рахбари                                                                           Л.Мукимов

 

 

Умумий таклифлар

92