ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12591 Национальное агентство проектного управления при Президенте Республики Узбекистан 20/01/2020 04/02/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш хизматларини такомиллаштириш тўғрисида
ID-12591

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҚАРОРИ

 

Фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш хизматларини такомиллаштириш тўғрисида

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда дуч келаётган қатор бюрократик тўсиқлар ва ғовларни олиб ташлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

        1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

     а) 2020 йил 1 июлдан бошлаб, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – ваколатли органлар деб юритилади) томонидан фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг шартномалари тўлиқлигича оферта шаклига ўтказилсин;

       б) ваколатли органлар оферта шаклга ўтказилган хизматлар учун тўловларни давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилиши таъминлансин;

       в) хизматларнинг оферта шаклларини расмийлаштиришда кўрсатилаётган хизматлар тўловларини тўланганлигини офертани акцепти деб ҳисоблансин.

   2. Ваколатли органлар оферта намунасини жорий қилишда фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг қийматини шакллантириш иш ҳажмига мутаносиб равишда белгиланиши ёки ўзгариши назарда тутилсин.

    3. Оферта шаклига ўтказиладиган фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

        4. Ваколатли органлар:

    фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг оферта шаклларини ўзларининг ички идоравий буйруғи билан тасдиқласин ва ўзларининг расмий веб-сайтларидан олиш имкониятини яратсинлар;

     оферта шаклидаги фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказишда кўрсатиладиган хизматларда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилиши инобатга олинсин;

      икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

     5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклатилсин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири                                                                 А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
20__ й __________ даги
қарорига
ИЛОВА

 

Оферта шаклига ўтказиладиган фитосанитария, санитария-эпидемиология, ветеринария ва экологик назорат ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати

 

Т/р

Давлат хизматининг номи

Давлат хизмати кўрсатилаётган ариза берувчилар тоифалари

Тўлов тури ва миқдори

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Хулоса

2.

Ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларга санитар-эпидемиологик хулоса

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Хулоса

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

1.

Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул

Сертификат

2.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсатнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

3.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

4.

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия

Юридик шахс

Пуллик

Лицензия

5.

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

6.

Ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

7.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

8.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

9.

Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология коллекцияларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Гувоҳнома

10.

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул

Сертификат

11.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллашга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

12.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

13.

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (СITES) I, II ва III иловаларига киритилган ҳайвонлар турлари намуналари ва ўсимликлар турлари намуналарини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

14.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун рухсатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

15.

Хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш

Юридик шахс

Бепул

Хулоса

16.

Давлат экологик экспертизаси

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Хулоса

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1.

Ветеринария фаолиятини лицензиялаш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Лицензия

2.

Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул

Хулоса

3.

Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул

Хулоса

4.

Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Гувоҳнома

5.

Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт ва импорти учун ветеринария сертификати (гувоҳнома) расмийлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Сертификат (гувоҳнома)

6.

Темирйўл вагонлари, кемалар, самолёт ва бошқа транспорт воситаларини ветеринария-санитария ишловидан ўтказилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Маълумотнома

7.

Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Паспорт

8.

Ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш хулосаларини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул, пуллик

Хулоса

9.

Бозорларда, савдо ташкилотларида ва бошқа савдо объектларида келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, шунингдек ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилишда ветеринария-санитария экспертизаси хулосаси бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул, пуллик

Хулоса

10.

Сотилаётган маҳсулотнинг ветеринария қоида ва нормалари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ветеринария хулосаси

 

 

Жисмоний ва юридик шахслар

Бепул, пуллик

Хулоса

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

1.

Импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматларини кўрсатувчи инспекция органларини аккредитация қилиш

Юридик шахс

Пуллик

Гувоҳнома

2.

Маҳсулотларни сертификатлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Мувофиқлик сертификати

3.

Маҳсулотларни синовдан ўтказиш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Мувофиқлик сертификати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

1.

Карантин рухсатномасини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Рухсатнома

2.

Фитосанитар сертификатни/реэкспорт фитосанитар сертификатини бериш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Сертификат

3.

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатномани расмийлаштириш

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Далолатнома

4.

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни республика ҳудудида ташишда уларда карантин назоратидаги организмлар мавжуд эмаслигини тасдиқловчи далолатнома

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Далолатнома

5.

Экспорт ва импорт қилинаётган карантин остидаги маҳсулотларни, зарарсизлантириш (фумигация)

Жисмоний ва юридик шахслар

Пуллик

Далолатнома

 

Умумий таклифлар

227