ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12539 Хокимият Элликкалинского района 16/01/2020 31/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Элликқалъа туманида жойлашган географик объектларга ном бериш тўғрисида
ID-12539

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори ва “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига асосан ҳамда тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг тумандаги  айрим ном берилмаган кўчаларни номлаш тўғрисидаги таклифларини инобатга олиб Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли қарори ва “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Элликқалъа туманидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ном берилмаган кўчаларни номлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Элликқалъа тумани овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида Қонун талабларига мувофиқ бўлган, лекин ном берилиши ҳақида давлат бошқарув органларининг хулосаси мавжуд бўлмаган кўчалар номлари ва янгидан ном қўйилиши зарур бўлган кўчалар номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Элликқалъа тумани қурилиш бўлими бошлиғи (Н.Кулимбетов)га барча кўчаларга бир хил кўринишда миллий дизайнда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда кўчалар ёзилган кўрсатгич намуна шаклини тайёрлаш топширилсин.

5. Элликқалъа тумани молия бўлими (М.Розумов)га географик объектлар номлари ёзилган кўрсатгич тайёрлаш учун маблағ ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилиш топширилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг барча доимий комиссия раисларига юклатилсин.

7. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарор расмий турда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Элликқалъа тумани ҳокими:                                                               С.Авезов

Умумий таклифлар

106