ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12520 Хокимият Наманганской области 16/01/2020 31/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
“Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали томонидан Наманган вилоятининг Наманган, Норин, Учқўрғон, Уйчи ва Чортоқ туманларида ўтказиладиган геофизик-қидирув ишларини олиб бориш учун рухсат бериш тўғрисида
ID-12520
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида” 2015 йил 24 ноябрдаги ПҚ-2439-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали томонидан Наманган, Норин, Учқўрғон, Уйчи ва Чортоқ туманларида ўтказиладиган геофизик-қидирув ишларини олиб боришга рухсат сўраб ёзган 2019 йил 29 ноябрдаги 04-602-сон таклифига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) нинг 6 ва 25-моддаларига асосан, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. “Ўзбекгеофизика” очиқ акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали томонидан Наманган, Норин, Учқўрғон, Уйчи ва Чортоқ туманларида ўтказиладиган геофизик-қидирув ишларини олиб бориш учун рухсат бериш тўғрисидаги 2019 йил 29 ноябрдаги 04-602-сонли таклифи маъқулансин. 2. “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиалига 2020 йил 1 февралдан бошлаб Наманган, Норин, Учқўрғон, Уйчи ва Чортоқ туманлари ҳудудларидаги нефть ва газга истиқболли майдонларда геофизик-қидирув ишларини олиб бориш учун 1 (бир) йил муддатга, 2020 йил 31 декабрга қадар рухсат берилсин. 3. “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали (Д.Усмонов): геофизик-қидирув ишларини олиб бориш вақтида бузилган ер участкаларини белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга келтириш ва ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачи (фермер ҳўжалик)ларига ҳамда мулкдорларига топшириш, ерлар, экинзорлар, дов-дарахтлар, ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, трубопроводлар, канализация, мелиорация тармоқлари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда сақланишини таъминлаш чораларини кўрсин; ер участкаларини вақтинча эгаллаб турилиши муносабати билан ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачи (фермер хўжалик)ларига ҳамда мулкдорларига етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда)ни қоплаб берилишини таъминласин. 4. Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси (Хакимов), вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Жўраев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Жалилов), Наманган (Мўминов), Норин (Кадиров), Учқўрғон (Вахобов), Уйчи (Апақов) ва Чортоқ (Отаходжаев) туманлари ҳокимликлари билан биргаликда “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиали томонидан геофизик-қидирув ишларини ўтказиш вақтида ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачи (фермер хўжалик)ларига ҳамда мулкдорларга етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда)ни белгиланган тартибда ўз вақтда ундирилиб бериш чораларини кўрсинлар. 5. Наманган (Мўминов), Норин (Кадиров), Учқўрғон (Вахобов), Уйчи (Апақов), Чортоқ (Отаходжаев) туманлари ҳокимлари “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамияти “Фарғона геофизика экспедицияси” филиалига нефть ва газга истиқболли майдонларда геофизик-қидирув ишлари натижасига, яъни углеводород хомашёси заҳиралари мавжудлиги тасдиқлангадиган кейин, тегишли ер майдонларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш ва тегишли тартибда ажратиб бериш ҳамда вилоят ҳокимлигига ахборот бериш вазифалари топширилсин. 6. Ушбу қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин. 7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нурматов зиммасига юклансин. Вилоят ҳокими Х.Бозаров

Умумий таклифлар

194