ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12511 Хокимият Амударьинского района 16/01/2020 31/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12511
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил, 15 сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2сон, 17-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан туманда транспорт воситаларининг 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1.Қуйидагилар: а) фуқароларга ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ; б) Амударё туманидаги барча хўжалик юритувчи ташкилотларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан тегишли корхоналар ўртасида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низомнинг 1-бўлими 5-бандидаги “а” қисмига асосан транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта 2020 йил 1 мартдан 30 июнь оралиғида; иккинчи марта 2020 йил 1 сентябрдан 31 октябрь оралиғида; Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 мартдан 30 июнь оралиғида; Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 январдан 30 августь оралиғида ўтказилиши белгилансин. 4. Тумандаги жисмоний шахслар ҳамда барча корхона, ташкилот ва масъулияти чекланган жамиятларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга олиб келинсин ҳамда техник жиҳатдан созлаб, уларни яроқли ҳолатга олиб келиниши таъминлансин. 5. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳарририга (Ғ.Ешниязов) транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишлари бошланганлигини ҳамда унинг боришини газета саҳифаларида ёритиб бориш тавсия қилинсин. 6. Мазкур қарор “Тараққиёт кўзгуси” газетасида чоп этилсин ҳамда туман ҳокимлиги веб сайтига жойлаштирилсин. 7. Туман ҳокимининг 2019 йил 31 январь кунги 49-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман. 9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев

Умумий таклифлар

104