ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12507 Хокимият Папского района 16/01/2020 31/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12507

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг
2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик
ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 10 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилииши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор “Поп тонги” газетасида расман эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Имомназаров зиммасига юклансин.

 

 

         Туман ҳокими                                                                             А.Султанов

Поп туман ҳокимининг

                                                                                                          2020 йил «____» январдаги

                                                                                                «____» сонли қарорига

                                                                        1-илова

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси :

А.Валижонов                                      Поп туман ички ишлар бўлими йўл

 ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси

 бошлиғи, подполковник

Комиссия раиси ўринбосари:

М.Имомназаров                                Поп туман хокимининг 1-ўринбосари

                     

Комиссия котиби :                            

А.Ахмаджонов                                  Туман ички ишлар бўлими ЙҲХБ катта

                                                          инспектори

Комиссия аъзолари :

А.Бекзаматов                                    “Ўзавтотранс” агентлиги Наманган

                                                           вилоят бошқармаси сектор мудири

Н.Турсунов                                       Туман автомотоҳаваскорлар кўнгилли 

                                                              жамияти аъзоси

У.Уролов                                             ДАСК “Агросуғурта” Поп туман бўлими ходими

 

                                                                                                          Туман хокимининг 2020 йил

                                                                                                                 «___» __________даги  ___сонли

                                                                                                                                карорига 2-илова

 

 

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Ташкилот,корхона,хўжаликлар, муассасалар номлари

Техник кўрик ўтказиш куни

Техник курик ўтказиладиган жой

Кўрикни ўтказиш вақти

Транспорт воситалари сони

1

Пап-Фен кушма корхона

02.03.2019й

Корхона автогаражи

10.00-15.00

4

 

2

Поп туман давлат санитария эпидимология маркази

 

04.03.2019й

Корхона автогаражи

10.00-15.00

3

 

3

«Камчикавтойул» ЙФУК                            

05.03.2019й

Корхона автогаражи

10.00-16.00

62

 

4

Туман газ корхонаси

06.03.201

Корхона автогаражи

15.00-16.00

13

5

Гурумсарой касб хунар коллежи

10.03.2019й

Корхона автогаражи

15.00-16.00

6

 

6

Поп Йул курилиш фойдаланиш корхонаси

14.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

7

 

7

Поп туман марказий шифохона

15.03. 2019й

Корхона автогаражи

10.00-14.00

5

 

8

«Ватанпарвар» Поп туман укув спорт техника клуби

16.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

19

 

9

«Агрокимёхимоя» АЖ Поп туман филиали

17.03. 2019й

Корхона автогаражи

10.00-17.00

12

 

10

Тўрақўрғон нефть база” унитар корхонаси Поп туман филиали

18.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-15.00

11

 

11

Поп пахта толаси АЖ

23.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-15.00

3

12

Поп дон махсулот

24.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

5

 

13

Поп кишлок ва сув хужалиги касб ҳунар коллежи

25.03. 2019й

Коллеж автогаражида

9.00-16.00

7

 

14

Поп туман Агросервис МТП

25.03. 2019й

Корхона автогаражи

9.00-14.00

2

15

Поп «Мурувват уйи»

27.03. 2019й

Муассаса  автогаражида

9.00-15.00

2

 

16

Поп «Автомотохаваскор»лар кунгилли жамияти

28.03.2019й

Корхона автогаражи

9.00-15.00

6

 

17

 «Поп тонги»газетаси Махалла хайрия фонд,

Туман молия булими,

 

29.03.2019й

ЙХХБ ховлисида

9.00-16.00

3

 

18

Наманган балик МЧЖ

29.03.2019й

МЧЖ

автогаражи

9.00-17.00

 

7

 

19

Поп «Нон савдо» МЧЖ,

Поп «Дармон нон»МЧЖ

01.04.2019й

МЧЖ

Автогаражи

9.00-16.00

3

 

20

Поп транспорт ва алока касб хунар коллежи, туман фермерлар кенгаши

02.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

2

 

21

Туман ветеринария булими,

туман ободонлаштириш бошкармаси

03.04.2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

4

 

 

22

Наманган КХСИТФДК

06.04.2019й

Корхона автогаражи

9.00-17.00

29

 

23

«Узбектелеком» Поп тумани,

07.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

2

 

24

Чодак 6-автокорхона

08.04.201

Корхона автогаражи

10.00-16.00

11

 

25

Чодак хатардан куткарув 5-взводи

09.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

5

 

26

Темир йул харбийлашган куриклаш хизмати,

 

10.04.2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

8

 

27

Камчик темир йул масофаси

11.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

11

 

28

Ибн Сино урмон хужалиги

14.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

6

 

29

Парда турсун сихатгоҳи

15.04.201

Корхона автогаражи

9.00-16.00

8

 

30

Туман Кишлок ва сув хужалиги булими, туман ирригация булими

16.04.2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

4

 

32

«Попдавсувмахсуспудрат»УК

17.04.2019й

Корхона автогаражи

9.00-16.00

5

 

33

Поп туман хокимлиги

18.04.201

Хокимият автогаражи

9.00-17.00

6

 

34

Туман фермер хужаликлари

21.04.дан

10.05.2019й

ЙХХБ ҳовлисида

9.00-17.00

16

35

Хусусий корхоналар, МЧЖлар

12.05.дан

30.06.2019й

ЙХХБ ҳовлисида

9.00-17.00

110

Умумий таклифлар

140