ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12504 Хокимият Джамбайского района 15/01/2020 30/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-12504
ЛОЙИҲА ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ 2020 йил “___” январь Жомбой тумани Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2003 йил 1-2-сон, 17-модда) ижросини таъминлаш ҳамда Жомбой туман ички ишлар бўлимининг 2019 йил 8 январдаги 56/38-сонли хатини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН: 1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин. 2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус траспорт воситалари ва уларга тиркамалар – бир йилда икки марта: б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта: в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган траснпорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта: г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда. 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача; иккинчи марта –1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин. 4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага, техник кўрикни ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин. 6. Мазкур қарор “Жомбой тонги” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин. 7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 847-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин. 8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Хамраев зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими Ҳ.Туйчиев

Умумий таклифлар

123