ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12501 Хокимият города Нурафшан 15/01/2020 30/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
ID-12501
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон 215-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда)га асосан, шаҳар худудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Шаҳар ички ишлар бўлимининг йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси шаҳар худудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин. 2. Шаҳарда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари). 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта - 1 мартдан 30 июнгача; иккинчи марта - 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнга қадар ўтказилади. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади. 4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригини ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Корхона,ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Саидходжаев ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Нурафшон шахар вакилига: 2019 йил 1 февралга қадар йўлларда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб қилган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин; транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида шаҳар ички ишлар бўлими “йул харакати хавфсизлиги бўлинмаси”, мудофаа ишлари бўйича шаҳар бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис-техник ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилсин; Шаҳар ички ишлар бўлими “йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси” билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларини, ярим тиркамаларини аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сонли “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли “Ўзбекистон Республикасида автомобил транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2003 й., 21-сон, 204-модда) талаблари ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳардаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги ишлаб чиқарилган йили 10 йилдан ошган барча турдаги автобус ва кичик автобусларларнинг мажбурий кўриги Олмалиқ шаҳридаги 1-сонли диагностика тармоғида ўтказилишини ташкиллаштирилсин. 8. Шаҳар ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ҳодимлари жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин. 9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин. 10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин. 11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот рахбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Йўл Ҳаракати Ҳавфсизлиги ҳизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этилсин. 12. “Суғурта” компаниялари бўлимига, шаҳар ички ишлар бўлими-“Йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси” (У.Х.Исмаилов) билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситаси суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин. 13. “Машъал” ижтимоий сиёсий газетаси (Т. Хакимов)га: транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин. 14. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 15. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б.Саидходжаев зиммасига юклатилсин. Шахар ҳокими Қ.Хакимов

Умумий таклифлар

109