ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
125 Союз молодежи Узбекистана 07/08/2018 22/08/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-125

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага;

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага;

Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини тубдан ошириш ва уларнинг сифатини юксалтириш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.К. Куранбаев зиммасига юклансин.

1-илова

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолият йўналишларини, уни бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига ҳисобот беради.

2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарорларига, Жамғарма Уставига ҳамда мазкур Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

3. Жамғарма муассаса шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.

4. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс мақомига эга бўлган туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.

5. Жамғарманинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй.

6. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъектлари – Давлат дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги
(18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар) субъектлари, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

тижорат банклари – Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш амалиётини бажарадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ипак йўли” АИТБ, АТ “Халқ банки” ва “Ҳамкор банк” АТБ;

бош тижорат банки – тижорат банкининг Республика бошқаруви;

кредит – Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкининг тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун бериладиган имтиёзли кредити;

кафиллик – Жамғармага тадбиркорлик субъектларининг кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун тижорат банки олдида жавоб бериш масъулиятини юклайдиган кафиллик шартномаси.

 

2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари
ва фаолият йўналишлари

 

7. “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади:

а) тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун йиллик 5 фоиз ставка бўйича тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратиш;

б) тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан (бунда, банк маржаси
2 фоизни ташкил этади) имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

в) тадбиркорлик субъектларига “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида бериладиган тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдорда Жамғарма кафиллигини бериш;

Бунда, Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

г) “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

д) тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;

8. Жамғарма давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этишга ҳақли.

9. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш, молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун ресурслар ажратиш, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ва йўналишларга кредит ажратиш шартларини енгиллаштиришга кўмаклашиш;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;

илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга доир комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этиш.

10. Жамғарма бош битимлар асосида тижорат банклари орқали миллий валютада тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлайди.

 

3-боб. Жамғармани бошқариш

 

11. Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси қарори билан тасдиқланади.

12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши:

Жамғарма молиявий ёрдам кўрсатиши учун ишлаб чиқаришнинг устувор соҳалари ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритади;

тижорат банкларидан келган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида Жамғарма кафиллигини тақдим этиш ёки рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилади;

Жамғарманинг даромад ва харажатлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди;

Жамғарма бўш пул маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий активларида жойлаштириш бўйича чекланган параметрларни белгилайди;

Жамғарманинг фаолияти, шу жумладан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

Жамғарма ижро этувчи директорининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларининг амалга оширилаётган ишлари самарадорлиги ва тақдим этилган ресурслар, Жамғарма ва бошқа соҳалар кафиллиги натижалари ҳақида ҳисоботларини мунтазам эшитади;

Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритиши мумкин;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш тартибини тасдиқлайди;

тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 та парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш тартибини тасдиқлайди;

давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этиш тартибини тасдиқлайди;

Жамғарма Устав ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. Жамғармага ижро этувчи директор – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади;

Жамғарма ижро этувчи директори:

Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади ва унинг учун шахсан жавоб беради;

Жамғарма даромад ва харажатларининг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда Кузатув кенгашига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кузатув кенгашига киритади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;

Жамғарма даромад ва харажатларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисобдорликни таъминлайди ва тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим этади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни тизимли асосда мониторинг қилиб боради;

Жамғарманинг бўш турган маблағларини Кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда параметрлар доирасида тижорат банкларининг депозитларига ҳамда бошқа молиявий активларга жойлаштиради;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма манфаатларини ифодалайди;

Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик ва бошқа шартномалар, шу жумладан, кафилликлар тақдим этиш ҳамда депозитларни тижорат банкларида жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;

Жамғарма Устав ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Жамғарманинг, шунингдек унинг туман (шаҳар) филиалларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

15. Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ходимларини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида рағбатлантириш механизмини жорий этади ҳамда Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда унинг тартибини тасдиқлайди.

16. Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.

 

4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш

 

17. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

даромадларнинг прогноз қилинган қисмини ошириб бажариш ҳисобига республика бюджетидан 2018 йил августда, 1 октябргача ва 1 декабргача тенг улушларда ажратиладиган 500 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам;

ҳар чоракда Жамғармага ўтказиладиган, вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган йиллик тушумларнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони 13-бандига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ҳар ойда тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

ҳомийлар – жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш пул маблағларини тижорат банкларининг депозитлари ҳамда бошқа молиявий активларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Жамғарманинг кафилликлар беришдан тушадиган даромадлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида республиканинг туман ва шаҳарларида амалга ошириладиган тадбирларни кейинги йилларда молиялаштириш параметрлари Жамағарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ маблағларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

18. Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари маблағлари Кузатув кенгаши қарори билан танланган тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган махсус ҳисоб рақамида тўпланади.

Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилади.

19. Жамғарма маблағларидан:

тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этиш;

тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича тақдим этилган кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тўлаш;

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида Жамғарма улуши билан иштирок этиш;

тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун парранда ва қуён боласи, майда ва йирик қорамол сотиб олишда кўмаклашиш;

давлат-хусусий шериклик шартларида “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этиш;

Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиалларини сақлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;

Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш;

Жамғарма кафиллик портфелини суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатларини амалга ошириш;

Жамғарма Уставида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

 

5-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига
ресурслар тақдим этиш

 

20. Тижорат банкига ресурс тақдим этиш учун Жамғарма ва Бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома (Бош келишув) тузилади.

21. Жамғарма томонидан тижорат банкига ресурс тақдим этиш бўйича Бош келишувда тижорат банки ушбу маблағлардан тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун ресурс сифатида фойдаланиши қатъий келишилади.

Бош келишувда, шунингдек тижорат банклари Жамғарма ресурслари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган кредитлар ва мол-мулк лизинги бўйича имтиёзли фоиз ставкалари миқдори ҳам киритилади.

22. Жамғарма Бош келишувни имзолагандан сўнг унда қайд этилган муддатларда тижорат банкларининг аризасига асосан уларнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига зарур миқдордаги ресурсларни ўтказади.

23. Жамғарманинг тижорат банкларига тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш мақсадида маблағлар ажратиш учун тақдим этиладиган маблағлари кредит ажратиш муддатига қараб, тегишли баланс ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.

24. Жамғарма томонидан тижорат банкига тадбиркорлик субъектларини кредит билан таъминлаш ва мол-мулкни лизингга бериш учун тақдим этилган ресурслар суммасига Бош тижорат банки 2 фоиз банк маржаси чегириб қолингандан сўнг 5 фоиз ставкаси миқдорида фоизлар қўшади ва ушбу фоизлар жамғариб бориладиган ҳисоб рақамида тўпланади ҳамда Бош келишувда қайд этилган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

25. Тижорат банки ресурсларнинг фойдаланилмаган қисмини Жамғарма ҳисоб рақамига Бош келишувда қайд этилган муддатларда қайтариши лозим.

26. Навбатдаги ресурсларни ажратишда Жамғарма ва тижорат банки ўртасида янги ресурслар миқдори кўрсатилган ҳолда, Бош келишувга қўшимчалар имзоланади.

27. Манзилли рўйхатга мувофиқ Жамғармадан ажратилган ресурслар бўйича ҳақиқатда ўзлаштирилган ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар ҳамда мол-мулк лизинглар бўйича уларга ҳисобланган фоизлар инобатга олинган ҳолда маблағлар Жамғарманинг махсус ҳисобварағига қайтарилади. Мазкур тартиб Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида имзоланадиган Бош келишувда белгилаб қўйилади.

28. Жамғарма тижорат банкида тадбиркорлик субъектларига кредит ва мол-мулк лизинги бериш учун тақдим этилган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини, кредит ва лизинг ишларини ўрганиш ҳамда тижорат банки вакили билан жойларга чиқиш йўли билан текшириш ҳуқуқига эга. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Жамғарма тижорат банкидан ресурсларнинг тегишли қисмини муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Тижорат банки Бош келишувда келишилган шартлар асосида Жамғарманинг ушбу талабларини бажаришга мажбур.

29. Тижорат банклари ҳар чоракда Жамғармага ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жамғарма ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида кредит ва мол-мулк лизинги олган тадбиркорлик субъектларининг реестри илова қилинган ҳисоботни тақдим этади. Ушбу ҳисоботлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда тижорат банки ва Жамғарма ўртасида маблағлардан фойдаланилишини таққослаш далолатномалари тузилади.

30. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкига ресурс тақдим этиш билан боғлиқ бошқа масалалар Жамғарма ва Бош тижорат банки ўртасида тузиладиган Бош келишувда кўрсатилиши мумкин.

 

6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш

 

31. Жамғарманинг ижро этувчи директори қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.

32. Тижорат банки ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
10-кунидан кечикмай Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида маълумот тақдим этади.

33. Ижро этувчи директор ҳар чоракда Кузатув кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

34. Ижро этувчи директор молиявий йил ниҳоясига етгач, кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига молиявий ҳисобот йилида олувчилар бўйича кафилликлар асосида амалда тўланган компенсациялар ва тўловлар тўғрисида ахборот тақдим этади.

35. Ижро этувчи директор, тижорат банклари ва давлат молиявий назорат органлари тадбиркорлик субъектларнинг кафилликлар бўйича компенсациялар тақдим этиш ва тўловлар тўлашнинг белгиланган шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этишларини текширади.

36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.

37. Жамғарма маблағларининг ўз вақтида шакллантирилиши ва мақсадли сарфланиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат ўрнатилади.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

38. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.

39. Мазкур Низомни амалга оширишда юзага келадиган баҳслар қонунчиликда белгиланган тартибда, шу жумладан суд тартибида ҳал этилади.

40. Жамғарма ва унинг туман (шаҳар) филиаллари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тугатилади.

2-илова

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида” 2018 йил 27 июндаги ПФ–5466-сон Фармонига (кейинги ўринларда Фармон деб аталади) асосан “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, кредитлар ажратиш ва лизинг хизматлари кўрсатиш ҳамда ушбу Жамғарма томонидан кафилликлар тақдим этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Республика комиссияси – Фармоннинг 3-иловасига мувофиқ тасдиқланган Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳи;

туман (шаҳар) комиссиялари – Фармонга асосан Давлат дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, тизимли мониторинг қилиш ва рўёбга чиқарилишига кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган туманлар ва шаҳарларда ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида ҳамда ички ишлар бошқарма (бўлим)лари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари, шунингдек, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ишчи гуруҳи;

манзилли рўйхат – Республика комиссияси томонидан ёшларга таклиф этилаётган бизнес ташаббуслар, стартаплар, ғоялар ва лойиҳаларнинг туманлар ва шаҳарларда реализация қилинадиган манзилли рўйхати;

кредит линияси – бош тижорат банклари билан Жамғарма ўртасида тузилган шартномаларга (Бош келишувга) асосан ёшларга кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун очилган кредит линиялари;

тижорат банклари – Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш амалиётини бажарадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ипак йўли” АИТБ, АТ “Халқ банки” ва “Ҳамкор банк” АТБ;

бош тижорат банки – тижорат банкининг Республика бошқаруви;

тадбиркорлик субъектлари – Давлат дастури доирасида манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар тадбиркорлиги (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар) субъектлари, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектлари, жумладан, хорижий инвесторлар;

ишчи гуруҳлар – туман (шаҳар) комиссиялари томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат солиқ инспекцияларининг масъул ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган ишчи гуруҳ.

2. “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

 

 

2-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, лойиҳаларни ўрганиш ҳамда имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун манзилли рўйхатни шакллантириш

 

3. Туман (шаҳар) комиссиялари инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда уйма-уй юриш ҳамда аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган банд бўлмаган аҳолини аниқлайди, туман (шаҳар)ларга тавсиф беради ҳамда улардаги ёшларнинг паспортларини шакллантиради.

4. Туман (шаҳар) комиссиялари инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишда, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда ҳамда расмийлаштиришда кўмаклашади.

5. Туман (шаҳар) комиссиялари тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини реализация қилиш учун имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини бирламчи кўриб чиқади ва самарали лойиҳаларни танлаб олади.

6. Туман (шаҳар) комиссиялари уйма-уй юриб, мавжуд инфратузилмани инвентаризация қилади, ёшлар шуғулланиш истагини билдирган тадбиркорлик фаолияти турини таҳлил қилади, шунингдек, имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини танлаб олиш натижалари бўйича тасдиқланадиган параметрлар доирасида тегишли туманлар ва шаҳарларда намунавий бизнес-режалар, техник иқтисодий асоснома (ТИА) асосида реализация қилинадиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.

7. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиши, туман ва шаҳарлардаги барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (кейинги ўринларда маҳаллалар деб юритилади) ҳамда молиялаштирувчи тижорат банклари, давлат солиқ инспекцияларининг масъул ходимларини бириктириши мумкин.

8. Ишчи гуруҳлар ўзларига бириктирилган маҳаллалар раислари билан ҳамкорликда ўзаро келишилган график асосида маҳалла ёшлари ўртасида учрашув, очиқ мулоқот ёки семинар тарзида тушунтириш ишларини (кейинги ўринларда тарғибот тадбирлари деб аталади) олиб боради.

Бунда, ишчи гуруҳ томонидан дастурнинг мазмун-моҳияти, ёшларга, шу жумладан ёшлар тадбиркорлиги учун яратилган имкониятлар, берилган имтиёз ва преференциялар, Жамғарманинг имтиёзли молиявий хизматларидан фойдаланиш тартиблари батафсил тушунтирилади.

Тарғибот тадбирлари давомида ўз бизнесини ташкил этиш истагида бўлган, лекин бизнес юритиш бўйича етарлича тушунчаси ва аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳаси бўлмаган ёшлар рўйхати алоҳида шакллантирилиб, келгусида уларни бизнес юритишга батафсил ўргатишни ташкил этиш учун туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этиб борилади.

Туман (шаҳар) комиссиялари мазкур ёшларни бизнес юритиш қоидаларига ўргатиш бўйича тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда махсус ўқув курсларини ташкил қилиб боради.

9. Тарғибот тадбирлари якунида Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш ва лизинг хизматларидан фойдаланиш ҳисобига ўз бизнесини йўлга қўйиш ва тадбиркорлигини кенгайтириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган лойиҳаларга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари танлаб олинади ва ушбу лойиҳалар амалга ошириш билан боғлиқ шарт-шароитлари жойида батафсил ўрганилади.

Бунда, ишчи гуруҳ томонидан лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, етарлича шароит мавжудлиги, лойиҳани амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва лойиҳанинг бошқа жиҳатлари алоҳида ўрганилади.

10. Лойиҳаларни ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам тадбиркорлик субъекти лойиҳа ташаббускори эканлигига, унинг бизнес кўникмаларга ва лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари бўйича тўлиқ тушунчага эга эканлигига эътибор қаратилиши шарт.

11. Ўз бизнесини ташкил этиш ва кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари жойида ўрганилганидан сўнг ишчи гуруҳлар ўзларига бириктирилган маҳаллалардаги амалга оширилиши ёки кенгайтирилиши мўлжалланаётган бизнес лойиҳаларни батафсил рўйхатини туман (шаҳар) комиссияларига тақдим этади.

12. Туман (шаҳар) комиссиялари ишчи гуруҳларнинг тақдим этган манзилли рўйхати асосида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳалари Давлат дастури йўналишларига ва мазкур Низомда қайд этилган мақсадларга мувофиқлигини, аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлигини кўриб чиқади.

13. Зарур ҳолларда туман (шаҳар) комиссиялари ушбу лойиҳалар тўғрисида тегишли ишчи гуруҳлар томонидан батафсил маълумот тақдим этилишини ёки лойиҳа ташаббускорини таклиф этган ҳолда лойиҳанинг тақдимоти ўтказилишини талаб қилиши мумкин.

14. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан лойиҳалар танлаб олинишида қуйидагиларга устуворлик берилади:

ишсиз ёшлар сони кўп бўлган, шунингдек, “оғир” ҳолатда деб тавсиф берилган туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган лойиҳаларга;

бошқа лойиҳаларга нисбатан кўпроқ иш ўрни яратиладиган лойиҳаларга;

инновацион ва стартап лойиҳаларга;

кам таъминланган оилалар аъзоси бўлган ёшларга;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёшларга;

бола тарбиялаётган ёлғиз ёш ота ёки оналарга;

15. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан лойиҳалар рад этилган тақдирда, ушбу лойиҳа ташаббускорларига лойиҳани рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади.

16. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан маъқулланган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари билан келишилган ҳолда шакллантирилиб, тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этилади ва манзилли рўйхат Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

17. Тасдиқланган манзилли рўйхат имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун тижорат банкларига ҳамда Жамғармага тақдим этилади.

18. Молиялаштирувчи тижорат банклари тақдим этилган манзилли рўйхат асосида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш ҳақида ўрнатилган тартибда қарор қабул қилади.

19. Тасдиқланган манзилли рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Республика комиссияси билан келишилган ҳолда туман (шаҳар) комиссиялари томонидан амалга оширилади.

 

3-боб. Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш
 ва мол-мулкни лизинга беришни ташкил этиш

 

20. Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларидан фойдаланиш Республика комиссияси томонидан Давлат дастури доирасида тасдиқлаган манзилли рўйхат асосида амалга оширилади.

21. Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда қайд этилган мақсадларга Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш бўйича Жамғарма билан бош тижорат банки ўртасида 5 йил муддатгача йиллик 5 фоиз ставка билан молиявий ресурслар ажратиш тўғрисида шартнома (Бош келишув) имзоланади.

22. Жамғармадан бош тижорат банкига молиявий ресурсларни ажратиш бўйича шартнома (Бош келишув)да тижорат банки ушбу маблағлардан тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.

23. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш уларга ажратилган молиявий ресурслар (кредит линияси) доирасида тижорат банки филиаллари томонидан амалга оширилади.

24. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда молиялаштирувчи тижорат банклари доимий равишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари бўйича намунавий бизнес-режаларни Республика комиссиясига тақдим этиб боради.

Лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда ишлаб чиқилган бизнес режа (ТИА) лойиҳа ташаббускори томонидан тасдиқланганидан сўнг, имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун зарур ҳужжатлар банк филиалига тақдим этилади.

25. Лойиҳаларга тижорат банкларининг Кредит қўмиталари (комиссиялари) томонидан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун маъқул деб топилган лойиҳалар молиялаштирилади.

26. Туман (шаҳар) комиссиялари инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари билан биргаликда молиявий маблағлардан мақсадли ва ўз вақтида фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади, мониторинг давомида тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишига ҳамда тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишга ҳар томонлама кўмаклашади.

27. Имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга 12 ойгача имтиёзли даври билан тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектига йиллик 7 фоиз ставкада (бунда тижорат банки маржаси 2 фоизни ташкил этади) берилади.

Бунда, имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингидан фойдаланиш муддати ва имтиёзли даври лойиҳаларнинг бизнес режа (ТИА)сига асосан белгиланади.

Қиймати 2 миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳалар Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги лойиҳани молиялаштириш ёки рад қилиш бўйича Жамғармага асослантирилган хулоса тақдим этади.

Тадбиркорлик субъектларининг қиймати 2 миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилгандан сўнг молиялаштирилади.

28. Имтиёзли кредитлар ва мол-мулк лизинги учун ажратилган маблағлар тижорат банклари балансида алоҳида ҳисобварақларда юритилади.

 

4-боб. Жамғарма кредит линияси ҳисобидан имтиёзли
кредитлар ажратиш

 

29. Имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.

30. Имтиёзли кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

31. Имтиёзли кредитлар:

аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқариш;

савдо-воситачиликни амалга ошириш;

умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаштириш;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;

маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этиш, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилиш мақсадлари учун ажратилмайди.

32. Айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектининг 1-3 ойлик айланма маблағларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, 18 ой муддатгача револьвер (ҳар ойда сўндириш ва қайта олиш) кредит тарзида ажратилади.

 

5-боб. Имтиёзли кредитларни расмийлаштириш тартиби

 

33. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

бизнес режа;

таъминот бўйича тегишли ҳужжатлар.

34. Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

бизнес-режа (ТИА);

тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно;

таъминот бўйича тегишли ҳужжатлар.

35. Тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида молиялаштирувчи тижорат банкига қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:

мол-мулк гарови;

учинчи шахс кафиллиги;

суғурта полислари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг кафиллиги (кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда);

қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.

36. Тижорат банклари ўзларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда назарда тутилган таъминот талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.

 

6-боб. Имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича
аризаларни кўриб чиқиш

 

37. Имтиёзли кредит ажратиш бўйича тадбиркорлик субъектининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки филиалининг Кредит қўмитаси (комиссияси) томонидан ушбу ариза бўйича асослантирилган ҳолда қарор қабул қилиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги лозим.

38. Имтиёзли кредит бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганда, тадбиркорлик субъекти ва тижорат банки ўртасида кредит шартномаси тузилади.

39. Имтиёзли кредит бериш ёки уни рад этиш учун тижорат банки филиалининг Кредит қўмитаси (комиссия) қарори асос ҳисобланади.

40. Кредит бериш асослантирилган ҳолда рад этилган тақдирда, тижорат банки тадбиркорлик субъектига ҳамда туман (шаҳар) комиссиясига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.

41. Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишда тижорат банкининг маълум бир филиалида маблағлар етишмаган тақдирда бошқа бир филиалида мавжуд маблағлар тижорат банкининг ҳудудий бўлинмаси томонидан туман ва шаҳар филиалларига қайта тақсимланиши мумкин.

 

7-боб. Жамғарма кредит линияси ҳисобидан
лизинг хизматларини кўрсатиш шартлари

 

42. Мол-мулкни лизингга бериш ва лизинг хизматларини кўрсатиш учун маблағлар ажратиш тадбиркорлик субъектларига тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.

43. Лизинг хизматлари:

мелиорация техникаси, машиналари ва енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этиш учун ускуналар харид қилиш мақсадлари учун кўрсатилмайди.

44. Тадбиркорлик субъектлари имтиёзли асосда лизингга мини-технологиялар ҳамда ихчам асбоб-ускуналар олиш учун тижорат банкларига буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лизинг объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

имтиёзли лизингнинг бутун муддати учун пул оқими прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг баланс қабул қилинганлиги тўғрисидаги ёзув мавжуд бўлган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорлик бўйича таққослаш далолатномалари (янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно).

45. Лизинг бўйича молиявий ижарага олинган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан суғурталанади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти лизинг объекти суғуртаси учун жавобгар бўлади.

46. Жамғарма кредит линияси ҳисобидан тижорат банклари орқали лизинг хизматларини кўрсатишнинг ушбу Низомда кўрсатилмаган шартлари Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

8-боб. Тадбиркорлик субъектларига Жамғарма томонидан тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафиллик бериш шартлари

 

47. Давлат дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафиллик бериш миқдори (фоизи)ни кредитнинг гаров билан таъминланмаган қисмидан келиб чиқиб тижорат банклари белгилайди.

48. Тадбиркорлик субъектларига бериладиган тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 1 млрд. сўмдан ошмайдиган миқдорда Жамғарма кафиллиги берилади.

49. Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафилликларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

50. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарманинг кафиллиги берилганлиги учун тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафиллик суммасининг 1 (бир) фоизи миқдорида бир марталик воситачилик ҳақи ундирилади.

51. Мазкур Низомга мувофиқ фақат қуйидаги тадбиркорлик субъектлари Жамғарма кафиллигини олиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;

тугатилиш босқичида бўлмаган;

банкрот деб эълон қилинмаган;

аввал олинган кредитлар ва солиқ тўловлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзи бўлмаган;

мазкур Низомнинг 54-бандига мувофиқ зарур ҳужжатларни тақдим этган;

мазкур Низомда белгиланган бошқа талабларга риоя этадиган.

52. Жамғарма кафиллиги тадбиркорлик субъектларига улар қуйидаги шартларга мос келганда берилади:

тадбиркорлик субъектлари лойиҳада ўзининг 25 фоиздан (оилавий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларидан ташқари) кам бўлмаган улуши билан иштирок этса;

Жамғарма таъминоти остида бериладиган кредитлар мақсадли йўналтирилса;

кредит шартномаси шартларига мувофиқ аввал берилган кредитни ўз вақтида қайтармаслик, шунингдек банк кафиллигини бериш бўйича шартнома шартларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаган бўлса.

53. Жамғарма кафиллиги қуйидагиларни назарда тутадиган лойиҳалар бўйича берилмайди:

аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш;

спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар ишлаб чиқариш;

савдо-воситачи ташкилотлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;

савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаштириш;

тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотореяларни ташкил этиш, шунингдек ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.

Шунингдек, Жамғарма кафиллиги:

кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;

бюджетга, шунингдек электр энергияси, газ таъминоти бўйича мажбурий тўловлар ва бошқа коммунал тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;

муддати ўтказиб юборилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари бўлган юридик шахсларга берилмайди.

54. Тадбиркорлик субъекти молиялаштирувчи тижорат банки филиалига лойиҳани молиялаштириш бўйича кредит олиш учун кредит таъминотининг етмаётган қисми бўйича Жамғарма кафиллигини олиш мақсади кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.

Тадбиркорлик субъекти аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тадбиркорлик субъектининг амалга ошириладиган лойиҳа бўйича банк ҳисоб рақамига маблағ тушиш прогнози (пул оқими) кўрсатилган бизнес-режа (техник-иқтисодий асос);

тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот давридаги тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган бухгалтерлик баланси (1-сон форма), шунингдек 90 кундан ошмаган муддатда қарздорлик бўйича қиёсий ҳужжатлар, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот (2-сон форма) — янги ташкил этилган юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;

кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этиладиган гаров тўғрисида ахборот.

55. Тижорат банки филиали аризани ва ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўрганиб чиққандан сўнг:

тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда тижорат банки филиали бир кун муддатда иштирокчидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатни) талаб қилади;

тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда ички кредит сиёсатига мувофиқ баҳолайди.

Кредит ажратиш ҳақида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки филиали иштирокчининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига юборади ҳамда бу ҳақда иштирокчига маълум қилади.

Тижорат банки кредит бериш тўғрисида салбий қарор қабул қилган ҳолатда иштирокчига рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборилади.

56. Бош тижорат банки филиалдан ҳужжатларни олгач, 2 (икки) иш кунида зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади ва тайёрлайди ҳамда Жамғармага кредит олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.

57. Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўплами Жамғарма томонидан қабул қилингандан сўнг 5 (беш) иш куни мобайнида, Жамғарма:

тақдим этилган ҳужжатларни текширади, зарур бўлганда, 1 (бир) иш куни мобайнида бош тижорат банкидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;

умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом шартларига мувофиқлик юзасидан текширади;

кафиллик олиш учун ариза маъқулланган тақдирда тижорат банкини ижобий қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.

58. Ҳужжатлар кафиллик олиш учун талабларга мос келмаган тақдирда Жамғарма бош тижорат банкига 2 (икки) иш куни мобайнида қабул қилинган қарор ҳақида хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради ҳамда асосли сабабларни ёзма равишда кўрсатади.

59. Кафиллик олиш учун ариза маъқуллангач, бош тижорат банки
3 (уч) иш куни мобайнида:

тижорат банки филиали ва кредит олувчи ўртасида кредит шартномасини;

Жамғарма, тижорат банк ва кредит олувчи ўртасида кафиллик шартномасини тузади.

Бунда кафиллик шартномасини Жамғарма номидан Жамғарма ижро этувчи директори имзолайди. Тижорат банки ва кредит олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.

60. Жамғарманинг берилган кафилликлар бўйича тижорат банки олдидаги мажбуриятлари қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар берилган кафиллик суммаси бўйича тўлиқ қайтарилганда;

жамғарма томонидан кафиллик бўйича тўловлар амалга оширилганда;

тадбиркорлик субъекти кредит маблағларини бошқа субъектга Жамғарманинг ёзма равишдаги рухсатисиз берганда;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.

61. Жамғарма кафиллик портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажмини суғурта йўли билан қоплаш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

62. Кафилликга эга бўлган шахс Жамғармага кредит бўйича жорий қарзни қайтарганидан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

 

9-боб. Жамғарманинг тақдим этилган кафилликлар бўйича мажбуриятларни бажариш тартиби

 

63. Тадбиркорлик субъекти кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, Жамғарма кафиллигидан кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган мулк Жамғарма таъминоти тўлиқ қопланганидан сўнг гаровдан озод этилади.

64. Тадбиркорлик субъекти асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, ёхуд мажбуриятлар 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бажарилмаса ёки тегишли равишда бажарилмаса, тижорат банки қонунчиликда белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.

65. Тадбиркорлик субъекти кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, тижорат банки 90 календарь кун давомида тадбиркорлик субъектидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ҳамда кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чоралар кўришга мажбур, жумладан:

тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамидаги маблағни унинг рухсатисиз олиб қўйиш;

гаров предметини ундириш ва таъминот бўйича талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно).

66. Муддатлар тугагач ва мазкур Низомнинг 65-бандида назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг кредит шартномасида белгиланган тартибда тижорат банки олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса тижорат банки Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:

кафиллик шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами, банк ва Жамғарма кафил бўлган тадбиркорлик субъекти номи);

кафиллик шартномаси билан таъминланадиган кредит шартномаси реквизитлари (шартнома тузилган сана, рақами ва бошқалар);

кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар суммасига бўлинган талаблар ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг шартнома бўйича бажармаган мажбуриятлари ҳажми бўйича жавобгарликнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Жамғарманинг кафиллик шартномаси бўйича молиявий жавобгарлик ҳажмини ҳисоблаш;

тижорат банкининг Жамғарма томонидан тўланадиган маблағлар ўтказилиши лозим бўлган тўлов реквизитлари кўрсатилган ҳисоб рақами;

тижорат банки талабларини қаноатлантириш муддатлари.

67. Талаб Бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан имзоланиши ва тижорат банки муҳри билан тасдиқланиши лозим.

68. Ушбу талабга қуйидагилар илова қилинади:

талабни (эътирозни) имзолайдиган шахс ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси;

тадбиркорлик субъектининг ҳисобланган қарзи ва Жамғарма молиявий масъулиятининг ҳисобланган ҳажми;

тадбиркорлик субъектининг тижорат банки олдида қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

тижорат банкининг тадбиркорлик субъектига йўллаган талабининг (эътирози) нусхаси;

тижорат банки мазкур Низомнинг 64-бандида қайд этилган тадбиркорлик субъектига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.

Тижорат банкининг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, тижорат банки муҳри билан мустаҳкамланиши лозим.

69. Жамғарма тақдим этилган талабни унинг берилган кафилликга ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

70. Жамғарма талаблар ва илова қилинган ҳужжатлар кафиллик шартномаси шартларига мос келмаган ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Эътирозлар билдирилган тақдирда Жамғарма тижорат банкидан талаб келган санадан бошлаб, 3 (уч) иш куни мобайнида тижорат банкига мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.

71. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда тижорат банки кўрсатган ҳисоб рақамга маблағ ўтказиши шарт. Жамғарма тижорат банки талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ тижорат банкига кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда маблағ тўлайди.

72. Жамғарма мажбуриятлари у тижорат банкига маблағ ўтказган пайтдан бажарилган ҳисобланади.

73. Жамғарма кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг тижорат банки билан биргаликда харажатларни тадбиркорлик субъектининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан регресс тартибда, жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

10-боб. Мониторинг ўтказиш

 

74. Жамғарманинг кредит линиясидан ажратилган имтиёзли кредит ва мол-мулк лизингидан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг ўтказилади.

75. Туман (шаҳар) комиссиялар инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, банкларнинг бириктирилган ходимлари билан биргаликда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади ва мониторинг давомида лойиҳаларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ҳал этиб борилади.

76. Мониторинг ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектининг молиявий-хўжалик фаолияти, тузган шартномалари (буюртмалар) бўйича мажбуриятларининг бажарилаётганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлари, фойдаси, айланма маблағлари айланмаси ва динамикаси ҳамда товар-моддий бойликлар захираси ҳолати таҳлил қилиб борилади. Таҳлиллар натижаси тадбиркорлик субъекти учун тижорат банкида очилган махсус жилдда тизимлаштириб борилади.

Мониторинг жараёнида гаров таъминотининг ҳолати ҳам алоҳида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

77. Кредит ва лизинг шартномасига асосан кредит ва лизингдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, тижорат банки кредит ва лизинг суммаси, шунингдек, унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олишга ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида жарима белгилашга ҳақлидир.

78. Туман (шаҳар) комиссиялари, Жамғарманинг туман (шаҳар) филиаллари ва кредит ажратган тижорат банки:

ажратилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилишини ва мақсадсиз ишлатилган кредитнинг муддатидан олдин ундирилишини таъминлаш бўйича;

тадбиркорлик субъекти томонидан ажратилган кредит ва кўрсатилган лизинг хизмати бўйича қарздорликни, шунингдек етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган тақдирда ушбу қарздорликларни мажбурий ундириш бўйича судга мурожаат қилиши бўйича масъул ҳисобланади.

79. Ажратилган кредит ва кўрсатилган лизинг хизматларни қайтариш муддати келган вақтда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида кредитни қайтариш ва лизинг тўлови учун маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур кредит муддати ўтган кредитлар ҳисобварағига ўтказилади ва у бўйича расмийлаштирилган муддатли мажбуриятномалар тўлови эса қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

80. Ажратилган кредит ва кўрсатилган лизинг хизматларнинг қайтариш муддати келиб, тўланмаган ва ҳисоби муддати ўтган ссуда ҳисобварақлари ёки балансдан ташқари ҳисобварақларида юритиладиган қисми ҳисоботларда муаммоли кредит сифатида юритилмаслиги ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар яратилиши мажбурий эмаслиги белгиланади.

81. Манзилли рўйхатга мувофиқ Жамғармадан ажратилган ресурслар бўйича ҳақиқатда ўзлаштирилган ва тадбиркорлик субъектларига берилган кредитлар ҳамда мол-мулк лизинглар бўйича уларга ҳисобланган фоизлар инобатга олинган ҳолда маблағлар Жамғарманинг махсус ҳисобварағига қайтарилади. Мазкур тартиб Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида имзоланадиган Бош келишувда белгилаб қўйилади.

 

11-боб. Якунловчи қоида

 

82. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан фойдаланишни ташкил этиш, бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

1-босқич

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш туман (шаҳар) комиссиялари

 

Давлат дастури йўналишларига мувофиқ, туман ва шаҳарларда намунавий бизнес режалар асосида реализация қилинадиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиради.

 

август

(2018 йилда)

 

ноябрь

(кейинги йилларда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси

 

Давлат дастури доирасида тегишли туман ва шаҳарларда реализация қилинадиган ёшларнинг бизнес, ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ҳамда лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

 

25 август

25 декабрь

(2018 йилда)

 

25 декабрь

(кейинги йилларда)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Давлат дастури доирасида тақдим этиладиган имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун 5 йил муддатгача йиллик 5 фоиз ставка бўйича тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратади.

 

Бош тижорат банклари билан имзоланган Бош келишувда белгиланган муддатда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларининг бизнес-режаларини (ТИА) ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишига кўмаклашади.

 

Доимий

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Жамғарма ижро этувчи аппарати

 

Қиймати 2 миллиард сўмдан юқори бўлган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хулосаси асосида лойиҳани молиялаштиришга тавсия этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Доимий

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Тадбиркорлик субъекти

 

Имтиёзли кредитлар ажратиш ва мол-мулкни лизингга олиш, кредит таъминотининг етмаётган қисми бўйича Жамғарма кафиллигини олиш бўйича зарур ҳужжатлар илова қилинган аризани тижорат банки филиалига тақдим этади.

 

Заруратга қараб

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Тижорат банки филиали

 

Манзилли рўйхат асосида тадбиркорлик субъектининг имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга олиш талабномаларини кўриб чиқади.

Лойиҳаларга тижорат банкларининг Кредит қўмиталари (комиссиялари) томонидан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш учун маъқул деб топилган лойиҳалар молиялаштирилади.

 

3 иш куни давомида

.

 

 

 

 

 

 

 

 

Имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда тадбиркорик субъектининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига юборади ҳамда бу ҳақда иштирокчига маълум қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-босқич

 

Бош тижорат банки

 

Ҳужжатларни олгач, зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади, тайёрлайди ҳамда Жамғармага кредит олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.

 

2 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9-босқич

 

“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси

 

Бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўплами Жамғарма томонидан қабул қилингандан бошлаб, умумлаштирилган маълумотларни ушбу Низом шартларига мувофиқлик юзасидан текширади.

Кафиллик олиш учун ариза маъқулланган тақдирда Бош тижорат банкини ижобий қарор қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор қилади.

 

5 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10-босқич

 

Бош тижорат банки

 

Кафиллик олиш учун ариза маъқуллангач:

тижорат банки филиали ва кредит олувчи ўртасида кредит шартномасини;

Жамғарма ижро этувчи аппарати, тижорат банк ва кредит олувчи ўртасида кафиллик шартномасини тузади.

 

3 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11-босқич

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш туман (шаҳар) комиссиялари

 

Молиявий маблағлар мақсадли ва ўз вақтида фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади, мониторинг давомида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этади.

 

Ҳар ойда

 

 

 

 

3-илова

Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини тубдан ошириш ва уларнинг сифатини юксалтириш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т-р

Бажариладиган
тадбирлар мазмуни

Амалга ошириш
механизми

Бажариш муддати

Ижро учун
масъуллар

Сарфлана-диган маблағ миқдори*

Молиялаш-тириш манбалари

1.

Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган ишчи касблар (мутахассисликлар)ни аниқлаш.

Ҳудудлар бўйича жорий, яқин ва ўрта истиқболдаги меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ихтисосликларини аниқлаш. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:

1. Мавжуд хўжалик юритувчи субъектлардаги бўш (бўшайдиган) иш ўринлари;

2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ишга тушириладиган лойиҳаларда яратиладиган иш ўринлари;

3. Миллий ҳунармандчилик бўйича “Уста-шогирд” анъанаси асосида ўқитиш йўналишлари ва ҳажми;

4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг чет эллик иш берувчилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ талаб этиладиган мутахассислик (ишчи касб)лар;

5. Норасмий сектор ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги мутахассис (касб)ларга бўлган талаб.

2018 йил октябрь ойидан бошлаб

Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази,
«Ҳунарманд” уюшмаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Маблағ талаб этилмайди

Маблағ талаб этилмайди

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 14 та касб-ҳунар коллежлари базасида хорижий тажриба ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини айниқса ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича курсларни ўз ичига олган замонавий марказларни ташкил этиш.

1. Ички ва ташқи меҳнат бозоридаги эҳтиёж таҳлили ҳамда ҳудуд хусусиятини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этиладиган ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиладиган касб (мутахассислик)лар рўйхатини шакллантириш;

2. Белгилаб олинган ихтисосликлар бўйича касб-ҳунар коллежларининг мавжуд имкониятлари (устахона ва жиҳозлар, ётоқхона ва моддий-техника базасининг ҳолати, ишлаб чиқариш таълими усталарининг мавжудлиги)ни хатловдан ўтказиш ҳамда қўшимча талаб этиладиган жиҳоз ва зарур воситалар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа керакли шарт-шароитларни яратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;

3. Ушбу касб-ҳунар коллежлари базасида амалдаги таълимга халақит бермаган ҳолда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш.

 

 

 

 

 

2019 йил февраль ойи

 

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил 25 июнь

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази
 

Маблағ талаб этилмайди

Маблағ талаб этилмайди

3.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунар коллежларида миллий ҳунармандчиликнинг йўналишлари бўйича “Уста-шогирд” анъанасига биноан ўқитишнинг самарадорлигини ошириш бўйича самарали механизмни жорий этиш.

1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда банд бўлмаган аҳолини, айниқса банд бўлмаган ёшларни халқ ҳунармандчилигининг йўналишлари бўйича “Уста-шогирд” анъанаси асосида ўқитишнинг самарали механизмини белгилаб берувчи низом ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

2. 2018-2019 йилларда “Уста-шогирд” усулида ҳунармандчилик сир-асрорларини ўқитиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ажратилган 1 млрд. сўм миқдорида маблағларни белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминлаш.

2018 йил ноябрь ойи

 

 

 

 

 

 

Смета асосида

“Ҳунарманд” уюшмаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази

1 млрд. сўм,

шундан 2018 йилда – 500 млн. сўм, 2019 йилда – 500 млн. cўм

 

1 млрд. сўм

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

 

 

“Ҳунарманд” уюшмаси маблағлари

 

4.

Хорижий тажриба ҳамда меҳнат бозоридаги реал талабдан келиб чиқиб ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим стандартлари, ўқитиш муддатлари, ўқув режа ва дастурларни қайта кўриб чиқиш ва тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш.

1. Таълим муассасаларида ўқитилиши белгилаб олинган ихтисосликлар бўйича хорижий тажриба ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозоридаги иш берувучиларнинг талабига кўра малака кўникмаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

2. Вазирлик тасарруфидаги ўқув марказлари ва касб-ҳунар коллежларидаги марказларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини хорижий тажрибани инобатга олиб ҳамда меҳнат бозоридаги реал эҳтиёж ва айнан иш берувчиларнинг талаби асосида қайта кўриб чиқиш ва босқичма-босқич такомиллаштириш чораларини кўриш.

 

 

 

2018 йил ноябрь ойи

 

 

 

 

 

2018-2019 йиллар

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази

Шартнома ва лойиҳа смета ҳужжатларига асосан

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, халқаро грантлар

5.

2018-2019 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 16 та касб-ҳунар коллежларида ногиронлиги бўлган шахсларга мос касб ва кўникмалар ўргатиш учун устахоналар (ёки ўқув-лаборатория хоналари)ни қўшимча жиҳозлаш орқали мослаштириш.

1. Ушбу мақсадлар учун 2018 йилда 6 та касб-ҳунар коллежига: Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш КҲК – 70 млн. сўм, Қарши саноат КҲК – 60 млн. сўм, Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари КҲК – 60 млн. сўм, Урганч маиший хизмат КҲК – 60 млн. сўм, Фарғона ва Тошкент шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика КҲК – 140 млн. сўм;

2. 2019 йилда 10 та касб-ҳунар коллежига: Шахрихон енгил саноат ва хизмат кўрсатиш КҲК – 60 млн. сўм, Бухоро политехника КҲК – 60 млн. сўм, Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш КҲК – 70 млн. сўм, Навоий техника-иқтисодиёт КҲК – 60 млн. сўм, Наманган саноат КҲК – 60 млн. сўм, Самарқанд “Боғишамол” саноат КҲК – 60 млн. сўм, Термиз саноат ва транспорт КҲК – 60 млн. сўм, Термиз саноат ва транспорт КҲК – 60 млн. сўм, Фарғона саноат КҲК – 60 млн. сўм, Бекобод “Далварзин” маиший хизмат КҲК – 60 млн. сўм, 2-Тошкент юридик коллежи – 60 млн. сўм;

3. Мазкур ишларни Фарғона ва Тошкент шаҳар имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика КҲКлари томонидан мувофиқлаштириб борилишини ташкил этиш;

4. Маблағларни мақсадли ишлатилиши устидан доимий назоратни ўрнатиш.

2018 йил давомида

 

 

 

 

 

 

2019 йил давомида

 

 

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жами 1 млрд. сўм, шундан

2018 йилда – 390 млн. сўм,

 

 

 

 

2019 йилда – 610 млн. сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

6.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсиз шахсларни нодавлат таълим муассасаларида касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни молиялаштиришни кенгайтириш.

1. Меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида қисқа муддатларда замонавий техника-технологиядан фойдаланиб касбга ўқитиш имкониятига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

2. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан банд бўлмаган ёшларни ишчи касбларга ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун ушбу нодавлат таълим муассасаларига йўналтириш;

3. Банд бўлмаган ёшларни нодавлат таълим муассасаларида ишчи касбларга ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун кетадиган маблағларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан молиялаштиришни ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

 

 

 

 

 

мунтазам равишда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги

Шартнома асосида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари,

 

7.

Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси учун республика танлови ўтказиш.

1. Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

2. Мазкур танловни кўтаринки руҳда ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

3. Ғолиблар томонидан жойларда мастер-класслар ташкил этиш.

Ҳар йили

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази

Ташкилий чора-табирлар режасида белгиланади

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари,

ҳомийлар маблағлари

8.

Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш;

2. Ижтимоий тадқиқот учун сўровнома ишлаб чиқиш;

3. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш режа жадвалини ишлаб чиқиш;

4. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш ва якуний хулосаларни ишлаб чиқиш;

5. Ижтимоий тадқиқот якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

Доимий

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Лойиҳа смета ҳужжатларига асосан

Ижрочилар маблағлари

9.

Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тарқатма материаллар (флаер, брошюралар) чоп этиш ва ҳудудларга тарқатиш

1. Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган ҳам амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

2. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ёҳуд кенгайтирмоқчи бўлган ёшлар ҳамда иш берувчилар учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ берилган барча имтиёз ва преференцияларни умумлаштириш;

3. Ушбу жамланма маълумотларни ҳудудлардаги ёшларнинг кенг оммасига ва иш берувчиларга етказиш учун содда ва қулай бўлган инфографикалар, тақдимот материаллари ва қисқа видеороликлар ишлаб чиқиш;

4. Тарқатма материаллар матни ва дизайнини тайёрлаш;

3. Тайёрланган барча маълумотларни Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, тарқатма материалларни тарқатиш ва бошқа тарғибот тадбирлари орқали ёшлар ва иш берувчиларга етказиш.

2018 йил октябрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

МТРК

Лойиҳа смета ҳужжатларига асосан

Ижрочилар маблағлари

10

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун

тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Ресупбликаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш;

2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ташаббускор ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Тадбиркорлик асослари” ўқув курсларига жалб қилиш;

3. Ушбу ёшларни уларнинг қизиқишидан келиб чиқиб “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорликнинг турли йўналишлари  бўйича маҳсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва х.к.) ўқитиш ва мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш;

4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Савдо-саноат палатаси, “Норма” профессионал ривожлантириш маркази, Марказий банк ва Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Direktor.uz онлайн платформаси орқали “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш” курсларида ўқитиш;

5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари саводхонлигини ошириш” курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш.

 

 

2018 йил декабрь ойи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Доимий равишда

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк

Ташкилий чора-табирлар режасида белгиланади

Ижрочилар маблағлари

Умумий таклифлар

2571