ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12478 Агентство информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан 15/01/2020 30/01/2020 17
Закон Республики Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-12478

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОНУНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИриШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон,
56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон,
18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон,
498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон,
377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон,
94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414,
415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон; 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон)
қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 139-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда, оммавий ахборот воситалари ёхуд Интернет тармоғи ахборот ресурслари орқали туҳмат қилиш –

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».

учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари билан жазоланади».

2) 140-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда, оммавий ахборот воситалари ёхуд Интернет тармоғи ахборот ресурслари орқали ҳақорат қилиш –

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шундай ҳаракатлар хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса –

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда, 182-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248-модда, 249-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 2007 й., 17-18-сон, 171-модда, 39-сон, 401-модда, 50-51-сон, 502-модда, 503-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 84-модда, 94-модда, 37-38-сон, 363-модда, 365-модда, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552-модда, 553-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда,35-36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон) 327-моддаси қуйидаги мазмунда баён этилсин:

«327-модда. Оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи ахборот ресурслари берган хабарлар

Муайян жиноят тўғрисида матбуот, радио ва телевидение, ҳужжатли кинофильмлардаги, шунингдек оммавий ахборот воситалари ёки Интернет тармоғи ахборот ресурсларига йўлланган, лекин эълон қилинмаган хатлардаги хабарлар жиноят ишини қўзғатишга сабаб бўлади.

Жиноят тўғрисидаги хабарни эълон қилган ёки тегишли жойларга юборган оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи ахборот ресурслари, шунингдек бу хабар муаллифлари суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг талабига асосан ўз ихтиёрларида бўлган ҳужжатларни ва хабарни тасдиқловчи бошқа материалларни тақдим қилишлари шарт.»

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар) 41-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Шундай ҳаракатлар жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса –

базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М. МИРЗИЁЕВ

Умумий таклифлар

5329