Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12453 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16/01/2020 31/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори
ID-12453

ЛЛЛолллллйиҳа

 

 

 

 

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк Раиси


                    М.Б.Нурмуратов

 

 

Марказий банк Раиси

 

 

Тошкент ш.,

2020 йил ___ __________,

               _____-сон

 

 

М. Нурмуратов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки бошқарувининг
2020 йил __ _______даги

___ - сон қарорига

 ИЛОВА

 

 

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

  1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“кредит ажратиш бўйича шартли мажбурият – кредит шартномасида банкнинг кредит ажратиш бўйича мажбурияти кредитни молиялаштириш учун ресурс маблағлари банкка тушгандан сўнг юзага келиши шарти мавжуд бўлган, лекин ҳисобот санасига бу шарт бажарилмаган мажбурият.”

  1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Юқори ликвидли активларга қуйидагилар киради:

нақд пуллар;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари;

банкнинг Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги маблағлар, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” ва “Moody`s Investors Service” компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ва овернайт (кунлик) банклараро депозитлар;

“Standard & Poor’s”, “Fitch Ratings” ва “Moody’s Investors Service” компанияларидан бирининг “В-”/“В3” ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасидан кам бўлмаган рейтинг баҳоларига эга маҳаллий банкларда чет эл валютасида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар;

Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банки томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар.”.

  1. 36-банд чиқариб ташлансин.
  2. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“43. Банклар мажбуриятларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида лаҳзали ликвидлилик, ликвидлиликни қоплаш, соф барқарор молиялаштириш
ва юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улушига ўрнатилган меъёрларни бажаришлари лозим.”.

  1. 431-банд чиқариб ташлансин.
  2. 432-банднинг учинчи хатбошисидаги “10” рақами “25” рақамига алмаштирилсин.
  3. Қуйидаги мазмундаги 521-банд билан тўлдирилсин:

“521. Банклар юқори ликвидли активларининг жами активлардаги улуши кун охирига 2020 йил 1 июндан бошлаб 10 фоиз миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.”.

  1. 55-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи, бундан депозит билан таъминланган аккредитивлар ва кафолатлар ҳамда кредит бериш бўйича шартли мажбуриятлар мустасно.”.

 

 

 

Умумий таклифлар: 0

355