Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12448 Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 15/01/2020 30/01/2020 1

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида
ID-12448
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 72-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 5-модда, № 8, 469-модда, №9, 592-модда, № __, ___-модда) 32-моддасининг тўртинчи қисми учинчи хатбошисидаги, 36-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги, 37-моддасининг биринчи қисми “г” банди учинчи хатбошисидаги ва 40-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги “ягона ижтимоий тўлов” деган сўзлар “ижтимоий солиқ” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. 3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳиятини ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин. 4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар: 1

667