ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12422 Хокимият Мубарекского района 14/01/2020 29/01/2020 1

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туманда 2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12422

Туманда  2020 йилда транспорт воситаларини мажбурий  техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

                     

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ижросини таъминлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 1-боб,  6-моддаси хамда VI-боб, 25-моддаси талабларига асосан

 

    Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга  тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

тиркамалар кўрикка транспорт воситаси- шатакчи учун белгиланган муддатларда;

навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари муддатларидан қатъи назар, уларни туман ИИБ ЙҲХГда рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, туман ИИБ ЙҲХГда рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно)

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

    биринчи  марта- 1 март- 30 июнда;

    иккинчи  марта- 1 сентябрь- 31 октябрда ўтказилади.

    юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади.

    жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь - 31 августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

    транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

    транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.     

6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7.  Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

          9.  Туман хокимининг 2019 йил 11  февраль кунидаги Х-840/02-сонли қарори ўз кучини йўкотган хисоблансин.

         10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

          11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  С.Нарзиев  зиммасига   юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                     Ғ.Джавлиев

 

Туман ҳокимининг 2020 йил
“____”
___________ Х-____-сонли қарорига 1-илова

 

 

Муборак  тумани  ҳудудида  2020  йил  транспорт  воситаларини  техник  кўрикдан  ўтказиш  комиссияси 

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

            Ш.Маллаев                   туман  ИИБ  йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланишни назорат этиш гуруҳи катта  инспектори  катта лейтенант  комиссия раиси

 

                                                        Аъзолари

 

 

 Р.Матякубов                       туман Мудофаа ишлар булими бошлиғи                           

                                                   

 А.Уринов                            туман “Ватанпарвар” ташкилоти раиси 

 

 А.Дўсанов                          Ўзбекистон автомобиль  ва  дарё  транспорти

                                             агентлиги  ҳудудий  бўлинмаси ходими

 

 М.Азимов                          Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси

                                             йўл ҳаракати хавфсизлиги мухандиси

 

 А.Тошов                             туман ИИБ ЙҲХГ жамоатчилик вакили

                                                                                                       Туман хокимининг 2020 йил

                                ________________кунидаги

                   Х-___/____-сонли қарорига  2-илова

                                                                                                                                                                                                                                                                                        

                                                                                        

Муборак туманида мавжуд булган ташкилот, корхона ва автохўжаликларга тегишли транспорт воситаларининг 2020 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Ж А Д В А Л И

                        

 

Ташкилот, корхона, ва  автохужаликлар  номлари.

Жойлашган манзили

Куни

Вақти

Кўрик ўтадиган жойи

Т/В

сони

1

Муборак « ЯГУАР»  МЧЖ

Кончилар МФЙ

02.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

5

2

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси

Кончилар МФЙ

03.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

4

3

Ф/К Машъал

Ёшлик МФЙ

04.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

11

4

Муборак  Қоракулчилик МЧЖ

Муборак  МФЙ

05.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

22

5

Муборак туман   ХИМИЯ саноат

Саноат

худуди

07.03. 20 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

6

3-сон вакиллик   (СМУ-3)

Кончилар МФЙ

09.03. 20 й

11-00

Ташкилот узида

3

7

“ОМАД”     ИЧК

Ёшлик МФЙ

10.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

8

8

Муборак  ИЭМ ОАЖ   (ТЭЦ)

Саноат

худуди

11.03. 20 й

8-30

Ташкилот узида

20

9

Ўзмахсусэнергогаз 

(Таш  АТЦ-2)

Дустлик МФЙ

12.03. 20 й

8-30

Ташкилот узида

33

10

Муборак нефтгазқазибчиқариш бошқармаси

Кончилар МФЙ

13.03. 20 й

8-30

Ташкилот узида

205

11

Нефтгазтаъмир  ОАО  (РСУ)

Саноат

худуди

14.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

24

12

Қ/К    “Кукдўмалокгаз

Ёшлик МФЙ

16.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

4

13

Муборак саноат  касб хунар  коллежи

Ёшлик МФЙ

17.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

5

14

Туман хокимияти

Тонг МФЙ

18.03. 20 й

11-00

ЙХХГ  биносида

3

15

МКТ  “Ватанпарвар

Дустлик МФЙ

19.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

6

16

 “МНГ –Сув-таъминот

Кончилар МФЙ

20.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

16

17

“Муборактранс техника” МЧЖ

Ўзбекистон МФЙ

23.03.2020 й

9-00

Ташкилот узида

19

18

 Ободонлаштириш бошқармаси

Кончилар МФЙ

24.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

4

19

АО Электрогаз Таш-СМНУ

Кончилар МФЙ

25.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

17

20

Муборак   ТТва Бутлаш  ШК

Саноат

худуди

26.03. 20 й

10-00

Ташкилот узида

8

21

Муборак “Ботир автотранс”МЧЖ

Ёшлик МФЙ

27.03.20  й

9-00

Ташкилот узида

15

22

Муборак ГКИЗ  МЧЖ АТЦ-11

Кончилар МФЙ

28.03. 20 й

9-00

Ташкилот узида

98

23

“Муборакнефтгазтранс”    ОАЖ

Машъал МФЙ

30.03. 20 й

8-30

Ташкилот узида

20

24

“Қашқадарё  ТТ”  АЖ 2-автосаройи

Саноат

Худуди

31. 03. 20 й

8-30

Ташкилот узида

62

25

Ўз.  Х.К. (ЎзВЧ)

Дустлик МФЙ

01.04. 20 й

8-30

Ташкилот узида

51

26

Магистрал газ қувурлари бошқармаси

Саноат

Худуди

02.04. 20 й

9-00

Ташкилот узида

36

27

Муборак “Шохжахонтранс” Х.К

Кончилар МФЙ

03.04. 20 й

10-30

Ташкилот узида

5

28

Муборак “Месит” ОПП

Тонг МФЙ

04.04. 20 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

29

Муборак “Я.Н” КТИЧК

Ёшлик МФЙ

06.04. 20 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

30

Муборак “Камолбек инвест” МЧЖ

Кончилар МФЙ

07.04. 20 й

10-00

ЙХХГ  биносида

3

31

Муборак “Озод Умар Барака” МЧЖ

Кончилар МФЙ

08.04. 20 й

10-30

ЙХХГ  биносида

4

32

“Нефтгаз бутлаш таъмирлаш” МЧЖ

Тонг МФЙ

09.04. 20 й

10-00

ЙХХГ  биносида

4

33

Тоза худуд ДУК

Ўзбекистон МФЙ

10.04. 20 й

10-00

ЙХХГ биносида

4

34

“ШОХСУВОР” МЧЖ

Ўзбекистон МФЙ

11.04. 20 й

10-00

ЙХХГ биносида

3

Умумий таклифлар

149