ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12387 Хокимият Берунийского района 13/01/2020 28/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Беруний туманида янги махалла ташкил қилиш
ID-12387

          ЛОЙИҲА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕРУНИЙ ТУМАН КЕНГАШИ

 

 

ҚАРОРИ

 

Беруний тумани                                                     “____________ 2020 йил

 

Беруний туманида янгидан “Оби-ҳаёт”, “Лолазор” ва “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил қилиш, шунингдек тумандаги айрим фуқаролар йиғинларининг жойлашишини тартибга солиш тўғрисида

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2014 йил 14 мартдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарлар, посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2019 йил 20 июлдаги 02-522-сонли келишим хатига асосан халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

1. Беруний туманидаги “Шимом” овул фуқаролар йиғини иккига бўлинсин.

2. “Шимом” овул фуқаролар йиғинини иккига бўлиш натижасида ташкил қилинган:

а) 924 та хонадон, 2819 та оила, 6956 нафар аҳоли мавжуд бўлган “Чинобод” ва “Илғорлар” аҳоли пунктлари ҳамда 167 та хонадон, 856 та оила, 990 нафар аҳоли мавжуд бўлган “Оби-ҳаёт” ва “Кўк-кўз” аҳоли пунктларининг бир қисмини бирлаштириб, “Шимом” овул фуқаролар йиғини ташкил қилинсин.

б) 993 та хонадон, 1070 та оила, 3682 нафар аҳоли мавжуд бўлган “Оби-ҳаёт” ва “Кўк-кўз” аҳоли пунктларининг бир қисмини бирлаштириб, “Оби-ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилинсин.

3. “Навоий” овул фуқаролар йиғинини иккига бўлиш натижасида ташкил қилинган:

а) 1529 та хонадан, 2094 та оила, 7875 нафар аҳоли мавжуд бўлган “Бобур” ва “Гулистон” аҳоли  пунктларини бирлаштириб, “Навоий” овул фуқаролар йиғини ташкил қилинсин.

б) 603 та хонадон, 1193 та оила, 3852 нафар аҳоли мавжуд бўлган “Лолазор” ва “Тараққиёт” аҳоли пунктларини бирлаштириб, “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилинсин.

4. “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 427 та хонадон, 502 та оила, 1655 нафар аҳоли мавжуд бўлган Қахромонлар, Саройкўл, Хумо, Қоратов, Севинч, Роҳат, Матонат, Оби-ҳаёт кўчаларини, “Қият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 175 та хонадон, 225 та оила, 1164 нафар аҳоли мавжуд бўлган Қахрамонлар, Саройкўл, Меҳр, Чаманзор, Севинч, Роҳат, Матонат, Оби-ҳаёт кўчаларини ҳамда “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 265 та хонадон, 345 та оила, 1495 нафар аҳоли мавжуд бўлган Саройкўл аҳоли манзилини бирлаштириб, жами 867 та хонадон, 1672 та оила, 4314 нафар аҳоли янги маҳалла “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилинсин.

5. Беруний туманидаги айрим фуқаролар йиғинларининг жойлашишини тартибга солиш мақсадида:

Қуйидагилар:

а) “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 427 та хонадон, 502 та оила, 1655 нафар аҳоли мавжуд бўлган Қахрамонлар, Саройкўл, Хумо, Қоратов, Севинч, Роҳат, Матонат, Оби-ҳаёт кўчаларини янгидан ташкил қилинган “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритиб, “Хоразм” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Кат кўчасининг жануб томонидаги ҳудуд ҳамда Шайх Аббос Валий кўчасидаги 312 хонадон 1032 нафар фуқароларни “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритилсин.

б) Турон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Саройкўл аҳоли манзилидаги истиқомат қилувчи 265 та хонадон, 345 та оила, 1495 нафар аҳолини янгидан ташкил қилинадиган “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғинига, 123 та хонадон, 144 та оила, 672 нафар аҳолини “Қият” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритиб, қолган 828 та хонадон, 1006 та оила, 4750 нафар аҳолини “Турон” маҳалла фуқаролар йиғини таркибида қолдирилсин.

в) “Қият” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 175 та хонадон, 225 та оила, 1164 нафар аҳоли мавжуд бўлган Қахрамонлар, Саройкўл, Меҳр, Чаманзор, Севинч, Роҳат, Матонат, Оби-ҳаёт кўчалари янгидан ташкил қилинадиган “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритилсин.

г) “Хоразм” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Кат кўчасининг жануб томонидаги ҳамда Шайх Аббос Вали кўчасидаги 312 хонадон 1032 нафар фуқароларни “Тўқимачи” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига, Кат, Х.Дўстлиги, У.Жуманиязов, Шайх Аббос Вали кўчалари кесишмаси оралиғидаги ҳудудни “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киритилсин.

6. “Шимом”, “Навоий” овулларининг бўлиниши, “Оби-ҳаёт” “Лолазор”, “Саройкўл” маҳаллаларининг янгидан ташкил қилиниши ҳамда “Тўқимачи”, “Турон”, “Қият”, “Амир Темур” ва “Хоразм” маҳаллалари чегаралари ўзгартирилиши муносабати билан уларнинг чегаралари акс эттирилган ва тавсифланган чизма тасдиқлансин.

7. Беруний тумани Молия бўлими (Ф.Примов) янгидан ташкил қилинаётган маҳалла фуқаролар йиғинларига тегишли штат бирликларини ажратиш ва уларни давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлашни 2020 йил давлат бюджетига киритиш юклатилсин.

8. Беруний тумани Ички ишлар бўлими (А.Абдиров) янгидан ташкил қилинган “Оби-ҳаёт”, “Лолазор” ва “Саройкўл” маҳалла фуқаролар йиғинларига профилактика инспекторларини бириктириш топширилсин.

9. Беруний тумани статистика бўлими (А.Сапаров) янгидан ташкил қилинган фуқаролар йиғинларини рўйхатга олиш юклатилсин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари А.Рейимбаев ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Б.Сейтимов зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор Халқ минбари газетаси ва туман ҳокимлиги веб-сайтида эълон қилинсин.

12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича” доимий комиссияси (Б.Қутлимуратов) зиммасига юклатилсин.

13. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

 

Халқ депутатлари Беруний

туман Кенгаши раиси

 

                       А.Х.Сапарбаев

 

Умумий таклифлар

161