ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12384 Хокимият Турткульского района 13/01/2020 28/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12384
“ЛОЙИҲА” ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ 2020 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани Тўрткўл тумани ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 913-XII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Туман ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектларга ва фуқароларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар ҳисобидаги транспорт воситаларини ва тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан Тўрткўл тумани “115-Тўрткўл автокорхонаси” МЧЖ ўртасида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бўлим 5-бандининг “а” кичик бандидаги транспорт воситаларининг техник кўриги: а) биринчи босқичда 2020 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача; б) иккинчи босқичда 2020 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача; в) юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача; г) жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йилнинг 1 январдан 31 августгача ўтказилиши белгилансин. 4. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари хизматидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли ўтказишга тайёрлаш чораларини кўрсин. 5. Тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий транспорт воситалари бўлган фуқаролар ўз транспорт воситаларини белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказишга техник томонидан соз ва яроқли аҳволда олиб келишини таъминласин. 6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ибадуллаев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи З.Заитов зиммаларига юклатилсин. 7. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин. Тўрткўл тумани ҳокими: Я.Бабаджанов

Умумий таклифлар

114