ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12380 Хокимият Ташкентского района 13/01/2020 28/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Техник кўрикдан ўтказиш бўйича қарор
ID-12380

Q A R O R                                     

        Р Е Ш Е Н И Е                     

 

№____                                                                                                   2020 йил “___” январь

 

     

 

Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 215-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда), туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман Ички ишлар бўлимининг Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.

2. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари).

3. Мазкур Низомнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 март — 30 июнда;

иккинчи марта — 1 сентябрь — 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 мартдан — 30 июнга қадар ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 январдан — 31 августга қадар ўтказилади.

4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригидан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхона, ташкилот ва муассасаларда давлат автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Маманов) ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти Тошкент тумани вакилига:

2020 йил 25 январь кунига қадар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин;

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси, Мудофаа ишлар бўйича туман бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг
мухандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин;

туман ИИБ Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларни ярим тиркамаларни аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон,
64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш хақида”ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2003 й., 21-сон, 204-модда) талабларини ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тумандаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги, ишлаб чикарилган йили 2007 йилгача бўлган автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўриги Олмалиқ шаҳридаги 1-сон Диагностика тармоғида ўтказилиши ташкиллаштирилсин.

8. Туман Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.

9. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин.

10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин.

11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтихон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари хақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.

12. “Ўзагросуғурта” АЖ Тошкент туман бўлими, туман Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўйича бўлинмаси билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситасининг суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин.

13. “Диёр овози” газетаси таҳририятига;

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан сифатли
ўтказиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.

14. Тошкент тумани ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 194-сонли “Туман ҳудудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

      Туман ҳокими                                                   А.Сулаймонов

Умумий таклифлар

170