ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12377 Хокимият Уртачирчикского района 15/01/2020 30/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида.
ID-12377
Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон 215-сон), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) асосан, туман худудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н: 1. Туман ички ишлар бўлимининг йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси туман худудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин. 2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин: а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта; б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта; в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта; г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари). 3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги: биринчи марта - 1 мартдан 30 июнда; иккинчи марта - 1 сентябрдан 31 октябрда ўтказилади. Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнга қадар ўтказилади. Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади. 4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригини ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2020 йилги техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Туман ҳокимининг ўринбосари Н.Тўляганов ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Ўртачирчиқ туман вакилига: 2020 йил 1 февралга қадар йўлларда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб қилган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оиширилиши устидан назорат ўрнатсин; транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман ички ишлар бўлими-“йўл ҳаракати хавфсилиги бўлинмаси”, мудофаа ишлари бўйича туман бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис-техник ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин; туман ички ишлар бўлими “йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси” билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларини, ярим тиркамаларини аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин; 7. Туман ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ҳодимлари жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин. 9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жавдалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар рахбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин. 10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш таъқиқлансин. 11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, муассаса ва ташкилот рахбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги ҳизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин. 12. “Суғурта” Давлат акциядорлик компаниялари, туман ички ишлар бўлими-“Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси” (Б.Сидиков) билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситаси суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин. 13. Туман “Машъал” газетаси (Т. Хакимов)га: транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин. 14. Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг 2019 йил 18 февралдаги 356-сонли “2019 йилда туман худудида транспорт воситаларини техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 15. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан кундан эътиборан кучга киради. 16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Н.Тўляганов зиммасига юклатилсин. Туман ҳокими О. Нурматов

Умумий таклифлар

206