Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12349 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 11/01/2020 26/01/2020 66
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори
Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп Павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12349

Республикада ҳунармандчилик, қурилиш материаллари ёғоч ва ёғоч қириндили хом-ашё, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек аҳолини муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш бўйича таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт
ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Тошкент давлат аграр университети олимлари ҳамда вилоятлар ҳокимликлари иштирокида павловния плантацияларини ташкил қилиш ва молиялаштириш манбааларини аниқлаш бўйича тузилган Ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилансин:

соҳа олимларини жалб қилган ҳолда павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, плантациялар ташкил этиладиган ҳудудларни ўрганиб чиқиш;

келажакда олинадиган хом-ашё маҳсулдорлигини ошириш, қайта ишлашга ва экспортга қулай шароит яратиш мақсадида павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳа бўйича камида
100 гектардан кам бўлмаган ер майдонларини ажратилишини ташкил этиш;

павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун молиялаштириш манбааларини аниқлаш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якунида ахборот тақдим этиб борилсин.

4. Қуйидагилар:

республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

павловния дарахти плантацияларини барпо этиш 2020-2024 йилларда талаб қилинадиган кўчатлар миқдори прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Фойдаланилмаётган, захира майдонларидан тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган павловния етиштирувчи талабгорларга ер майдони танлов ўтказмасдан туман ҳокимлари қарори асосида ажратилишига рухсат берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
ва Тошкент давлат аграр университети, бир ой муддатда республикада
илм-фан ва инновацион технологияларга асосланган уруғсиз, стерил павловния дурагай кўчатларини in-vitro, қаламча ва бошқа вегетатив усулларда тайёрлаш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, ўзларининг веб-сайтларига жойлаштиришсин.

7. Ўзбекистон Асаларичилари уюшмаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси асал етиштирувчилари ва павловния плантацияларини барпо қилишни амалга оширган хўжалик юритувчи субъектларни ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда павловния дарахтларини плантацияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг маблағларини жалб этиш чоралари кўрилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қурилиш материаллари саноатида ёғоч ва ёғоч-қиринди хом-ашёси сифатида павловнияни ишлатиш имкониятларини хорижий инновацион тажрибасини ўрганиб чиқиб, ўрганишлар натижасида ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни етиштириш муддати ва ҳажмларидан келиб чиқиб буюртма бериш бўйича буюртмалар портфелини шакллантириб бориш вазифаси юклатилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги республикада мебель ва қурилиш саноатида, энергетика, тиббиёт ҳамда ободонлаштиришда павловнияни кенг қўллаш бўйича талаб ва таклифни ўрганиб чиқиб, соҳалар кесимида павловния хом-ашёсига бўлган талабни ҳамда қўшилган қиймат ҳосил қилувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича технологик жараёнларини (ТЭО) ишлаб чиқишсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

икки ой муддатда павловния ҳамда унинг чиқиндиларидан ёқилғи маҳсулоти сифатида фойдаланиш имкониятларини, аҳолини ва саноатни арзон ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабини аниқлаш;

электр энергияси ишлаб чиқаришда ёқилғи сифатида павловния чиқиндиларидан пеллет ва брикетлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш, кўчатларини етиштириш, ундан қурилиш материаллари ва мебель саноатида ёғоч ва ёғоч-қиринди хом-ашёси сифатида, энергетикада, тиббиётда ҳамда ободонлаштиришда фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ фундаментал, амалий, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларга белгиланган тартибда грантларйўналтирилиши таъминлансин.

13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклатилсин.

 

 

                             Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                 А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “___” ___________даги ____-сон қарорига

1-илова

 

Павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш ва молиялаштириш манбааларини аниқлаш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

 

  1.  

Ж.Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раиси

  1.  

Ф.Рахимов

Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раис ўринбосари

  1.  

Ў.Каримов

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

  1.  

А.Эргашев

Молия вазирининг ўринбосари

  1.  

Ш.Ходжаев

Энергетика вазирининг ўринбосари

  1.  

А.Ҳамзаев

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

  1.  

А.Мирзаев

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари

  1.  

М.Рузметов

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

  1.  

Ш.Ражаббаев

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

  1.  

Б.Зарипов

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси раиси

  1.  

А.Тураев

Тошкент давлат аграр университети мутахассиси

 

Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ___________даги ____-сон қарорига

2-илова

Республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния плантацияларини барпо этиш

ПРОГНОЗЛАРИ

гектар

т/р

Ҳудудлар

Жами:

шундан, йиллар бўйича

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган  захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган  захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган  захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган  захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

  1.  

Андижон

700

106

 

15

105

18

140

22

210

24

245

27

  1.  

Бухоро

 

36

 

5

 

6

 

7

 

8

 

10

  1.  

Жиззах

300

76

 

10

30

12

60

16

90

18

120

20

  1.  

Қашқадарё

 

110

 

15

 

18

 

23

 

25

 

29

  1.  

Навоий

 

38

 

5

 

6

 

8

 

9

 

10

  1.  

Наманган

500

145

 

20

100

24

120

30

130

33

150

38

  1.  

Самарқанд

500

148

 

21

75

25

100

30

150

33

175

38

  1.  

Сурхондарё

 

70

 

10

 

12

 

14

 

16

 

18

  1.  

Сирдарё

300

31

 

4

30

5

60

6

90

6

120

10

  1.  

Тошкент

1000

132

 

20

150

24

250

32

300

26

300

30

  1.  

Фарғона

700

108

 

15

105

18

140

22

210

25

245

29

 

Жами:

4000

1000

0

140

595

168

870

210

1180

223

1355

259

Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “___” ___________даги ____-сон қарорига

3-илова

Республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун талаб қилинадиган кўчатлар сони

ПРОГНОЗЛАРИ

минг дона

т/р

Ҳудудлар

Жами:

шундан, йиллар бўйича

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

Фойдаланилмаётган захира ерларида

ўрмон фонди ерларида

  1.  

Андижон

523,3

79,2

 

11,2

78,5

13,5

104,7

16,4

157,0

17,9

183,1

20,2

  1.  

Бухоро

 

26,9

 

3,7

 

4,5

 

5,2

 

6,0

 

7,5

  1.  

Жиззах

224,3

56,8

 

7,5

22,4

9,0

44,9

12,0

67,3

13,5

89,7

15,0

  1.  

Қашқадарё

 

82,2

 

11,2

 

13,5

 

17,2

 

18,7

 

21,7

  1.  

Навоий

 

28,4

 

3,7

 

4,5

 

6,0

 

6,7

 

7,5

  1.  

Наманган

373,8

108,4

 

15,0

74,8

17,9

89,7

22,4

97,2

24,7

112,1

28,4

  1.  

Самарқанд

373,8

110,6

 

15,7

56,1

18,7

74,8

22,4

112,1

24,7

130,8

28,4

  1.  

Сурхондарё

 

52,3

 

7,5

 

9,0

 

10,5

 

12,0

 

13,5

  1.  

Сирдарё

224,3

23,2

 

3,0

22,4

3,7

44,9

4,5

67,3

4,5

89,7

7,5

  1.  

Тошкент

747,5

98,7

 

15,0

112,1

17,9

186,9

23,9

224,3

19,4

224,3

22,4

  1.  

Фарғона

523,3

80,7

 

11,2

78,5

13,5

104,7

16,4

157,0

18,7

183,1

21,7

 

Жами:

2990,0

747,5

0

104,7

444,8

125,6

650,3

157,0

882,1

166,7

1012,9

193,6

 

Умумий таклифлар: 19

5589