ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12286 Хокимият города Маргилан 10/01/2020 25/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
4Р-140А “Фарғона шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 5-6 км қисми (У.Носир кўчаси)га йўл белгилари ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-12286

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 йил, 40-сон, 410-модда), Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 348-сонли қонуни (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил, 15-сон, 197-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон, 18.07.2018 й., 09/18/547/1531-сон, 10.04.2019 й., 09/19/292/2915-сон, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон, 19.11.2019 й., 09/19/915/4033-сон)га мувофиқ, Марғилон шаҳар Надирмат МФЙ Аминдарё кўчаси 43-уйда яшовчи фуқаро С.Яхяевнинг мурожаати ҳамда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 1165 сонли кўрсатма хати, шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 418 сонли хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда)га мувофиқ

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 1165 сонли кўрсатма хати, шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг 2019 йил 25 ноябрдаги 418 сонли хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Марғилон шаҳар Йўллардан фойдаланиш тармоғи (Н.Ғуломов)га
4Р-140А “Фарғона шаҳрига кириш” автомобил йўлининг 5-6 км қисми (У.Носир кўчаси)га белгиланган тартибда қуйидаги:

  • 3.24 “Юқори тезлик чекланган” таъқиқловчи белгиси;

5.16.1 ва 5.16.2 “Пиёдалар ўтиш жойи” ахборот-кўрсатгич белгилари ўрнатишга рухсат берилсин.

3. Шаҳар Ички ишлар бўлими (Б.Наджмитдинов)га ушбу ҳудудда ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгиларига қатъий риоя қилишини ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

4. Мазкур қарор расмий матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

5. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Мансуров) мазкур қарорни “Марғилон ҳақиқати” рўзномаси орқали нашр этилиши ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилишини ҳамда қоғоз ва электрон шаклда бир кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш мақсадида шаҳар Адлия бўлимига, мутасадди ташкилотларга етказилишини ташкиллаштиришсин.

6. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Р.Пирматов зиммасига юклатилсин.

Шаҳар ҳокими:                                                         М.Убайдуллаев

Умумий таклифлар

112