ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12283 Ассоциация "Узбекозиковкатзахира" 10/01/2020 25/01/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабатини билан байрам дастурхонига қилинган сарф-ҳаражатлар тўғрисида
ID-12283

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабати билан 2019 йил 31 август куни “Кўксарой” қароргоҳида номзодларга Давлат мукофотларини топшириш  маросимида иштирокчиларга байрам дастурхони ташкил этилганлиги ҳамда мазкур тадбир билан боғлиқ сарф-ҳаражатларни қоплаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 03/1-4774-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида:

 

  1. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан тадбир иштирокчиларига “Кофе брейк”, “Тантанали тушлик”, салқин ва иссиқ ичимликлар, хўл ва қуруқ мева ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ташкил этилганлиги, тадбир ўтказилган жойларни гуллар билан безаш ишлари амалга оширилганлиги инобатга олинсин.

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж.А.Қўчқоров)га тадбир ўтказилиши муносабати билан қилинган  сарф-ҳаражатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига қоплаб бериш учун зарур маблағ ажратиш вазифаси юклатилсин.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

             Бош вазири                                          А.Н.Арипов

Умумий таклифлар

193