ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12276 Хокимият города Бекабад 10/01/2020 25/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
ID-12276

 

                                                                                                                                                                                           Шаҳар ҳудудидаги транспорт воситаларини 2020  йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 215-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2006 йил, 14-сон, 113-модда, 2007 йил 14-сон,          131-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил             31 январдаги № 54-сонли "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори, (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами 2003 йил 1-2-сон    17-модда, 2004 йил 17-сон 199-модда, 30-сон 345-модда) асосида шаҳар худудидаги транспорт воситаларининг мажбурий техник куригини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1.  Бекобод шаҳри ҳудудида Ички ишлар бўлими Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси томонидан шаҳар ҳудудида транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш ташкиллаштирилсин.

  1. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишида қуйидаги даврийликка риоя этилсин:

а)  тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчиларнинг ўрнидан ташқари) автомобиллар, одамларни мунтазам                   ташиш        учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

б)  ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалардан ташқари) - икки йилда бир марта;

в)  ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган, транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситаларига (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалардан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситалари бундан мустасно).

3.  Мазкур қарорнинг 2-банди "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг:

Биринчи маротаба 1 март - 30 июнида;

Иккинчи маротаба 1 сентябрь - 31 октябрида ўтказилади.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 2020 йил 1 март - 30 июнда ўтказилади.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 январь - 31 августга қадар ўтказилади.

  1. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситалари 2020 йилги техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Корхона, ташкилот ва муассасларида давлат автотранспорт воситаларини 2020 йилга техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Шаҳар ҳокими ўринбосари (О.Эргашов) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари харакатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Бекобод шаҳар вакили:

-зудлик билан йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб этган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқариш ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилсин;

-транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самадорлигини ошириш мақсадида шаҳар ички ишлар бўлими Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўлинмаси, мудофаа ишлари бўйича бўлим вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилсин;

  • шаҳар Ички ишлар бўлими Автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўлинмаси билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатьий назар корхона, ташкилот ва муассасалар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларни, ярим тиркамаларни аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чоралари кўрилсин;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ҳамда ички ишлар бўлимининг бошқа хизмат ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сон “Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини тўлиқ таъминлаш мақсадида “Автогаз” МЧЖ билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларнинг тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин;

7.  "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил                      28 февралдаги      294-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарорлари ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати кўрсатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шаҳардаги барча тижорат асосида йуловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги, ишлаб чиқарилган йили 2003 йилгача бўлган автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий техник кўриги Олмалиқ шаҳридаги 1-сонли Диагностика тармоғида ўтказилиши ташкиллаштирилсин;

8.   Шаҳар Ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари,
жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонида намалга оширилсин.

10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш тақиқлансин.

11. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Ички Ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг шаҳарлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига (ТРИБ) улардаги мавжуд транспорт воситалари ҳакидаги далолатномани таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.

12. Бекобод шаҳар ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги 15-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

14. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари О.Эргашов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Бекобод шаҳар ҳокими                                                       З.Файзуллаев

 

 

                                                                                                                                                                                       

 

 

 

 

Умумий таклифлар

73