ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12257 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 09/01/2020 24/01/2020 21
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-12257

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман ва шаҳарларида субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятларнинг шаҳар ва туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонинг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда 2020 йилнинг

15 мартига қадар ҳамда келгуси йиллар учун ҳар йилнинг 1 январь кунига қадар белгилаб борилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартига қадар:

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда – ЯИДХП) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланидиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот (кейинги ўринларда – дастурий таъминот) тизими яратилишини ва ишга туширилишини;

давлат хизматлари марказларини, ариза берувчини белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларини, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг ЯИДХПга уланишини;

ишга туширилган дастурий таъминотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК:

мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин.

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий таъминот тизими яратиш ҳамда зарур аппарат-дастурий комплекслари билан жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни манбасини аниқлаган ҳолда молиялаштириш чорасини кўрсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил __ _______ ___-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

 

 

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни
танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш
ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу низом уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этиладиган фуқароларни, шу жумладан даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидия миқдорини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

уй-жойлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарларида, Тошкент шаҳрида ва Республикага бўйсинувидаги шаҳарларда (кейинги ўринларда – шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда – қишлоқ жойлари) бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари) қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган бирламчи бозорда сотиладиган кўп қаватли уйлардаги квартиралар;

уй-жойнинг ҳисобланган қиймати – ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари, шунингдек талабгорлар учун давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартиранинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда аниқланган қиймат;

иштирок этувчи тижорат банклари – ариза берувчи томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитларини тақдим этувчи тижорат банклари ва уларнинг филиаллари;

бошланғич бадал – бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишда:

шаҳарларда уй-жой ҳисобланган қийматининг камида 20 фоиз миқдорида талабгорнинг ўз маблағлари, шу жумладан бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан, иш берувчи юридик шахс ёки бошқа шахслар томонидан талабгор учун банкда унинг номига очилган тегишли омонат ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари;

қишлоқ жойларида уй-жой ҳисобланган қийматининг камида 10 фоиз миқдорида талабгорнинг ўз маблағлари, иш берувчи юридик шахс ёки бошқа шахслар томонидан талабгор учун банкда унинг номига очилган тегишли омонат ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари;

субсидия – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва/ёки кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси – талабгор учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари;

ҳудудий комиссия – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман ва шаҳарларида субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия;

ариза берувчи – ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва/ёки фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза берувчи
18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

ижтимоий мезонлар – талабгорларни аниқлашда фойдаланиладиган мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган асосий кўрсаткичлар;

баллар – талабгорларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;

хабарнома – Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу низомнинг
1 ва 1а-иловаларига мувофиқ давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги ҳудудий комиссиянинг QR-кодга эга бўлган ёзма ҳулосаси;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оила – уй-жойга муҳтож бўлган:

бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) биргаликда яшовчи оила;

кўп болали оилалар;

тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган оналар (оталар);

даромади юқори бўлмаган оила;

таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлган ёхуд сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида хонада яшашга эҳтиёж сезувчи шахс бўлган оила;

уй-жой майдони қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв.метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлар учун 23 кв.метрдан кам бўлмаган) ижтимоий нормасига мувофиқ бўлмаган оилалар;

даромади юқори бўлмаган оила  бир оиланинг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача бир ойлик расмий даромадлари:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда – МҲТЭКМ) 3,8 дан 5,8 бараваригача;

шаҳарларда (республика ва вилоят бўйсинувидаги шаҳарлар) белгиланган МҲТЭКМнинг 4,0 дан 6,5 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 4,5 дан 9,0 бараваригача ҳисобланади.

3. Мазкур низом доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган бирламчи бозордаги уй-жойлар аҳолига фоиз ставкаси бозор ставкалари асосида аниқланган ипотека кредитлари орқали сотилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қурилган бирламчи бозорда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар фақат Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартиранинг бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари;

шаҳарларда талабгорлар учун давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шаҳар ва қишлоқ жойларида субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, субсидияларни туман
ва шаҳарлар кесимида қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлайди ва зарур ҳолларда қайта тақсимлайди.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, уй-жой олиш истагида бўлган фуқароларни ариза билан мурожаат қилишнинг бошланғич ва якуний муддатлари, субсидия тўланадиган шахсларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми, бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситаларида эълон беради.

7. Ариза берувчини, тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлари асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда – масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

Тиббиёт бирлашмаси;

Ички ишлар бўлими;

Молия бўлими;

Давлат солиқ инспекцияси;

Бандликка кўмаклашиш маркази;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши;

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими;

иштирок этувчи тижорат банклари филиаллари.

 

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш

 

8. Шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш ҳудудий комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

9. Ариза берувчи уй-жойни ипотека кредитлари асосида сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия олиш учун исталган Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали мурожаат қилиши мумкин.

10. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олишга ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача этиб белгиланади. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

11. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

а) паспорт нусхаси;

б) оила аъзолари паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

в) доимий прописка жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

г) никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

д) доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

е) Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромад ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ деклорацияси).

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

12. Аризада ариза берувчи ўзининг реал даромадлари миқдори ва ипотека кредитини олишни мўлжаллаётган тижорат банки филиалини кўрсатади

Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

13. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ариза берувчи зарур маълумотларни анкета-аризага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

 

3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш ва баҳолаш

 

14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни масъул ташкилотларга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда масъул ташкилотларга юборилади.

Давлат хизматлари марказлари, ҳудудий комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви ЭРИни мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилотлар 10 иш кунида ариза берувчини ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, ЯИДХПга онлайн электрон кўринишда қуйидаги маълумотларни тасдиқлайди:

тиббиёт бирлашмалари – ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронининг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касаллика чалинган бола парваришлаётган аёлларнинг мавжудлиги;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – кўп болали, бир ёки ундан кўп бола ота-оналардан бири (тўлиқ бўлмаган оила) томонидан тарбияланиши ва боқилиши;

ички ишлар бўлими – бошқа оила ёхуд бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

давлат солиқ инспецияси – солиқ тўловчининг идентификацион рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ва ариза берувчининг даромадлари;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази – ариза берувчининг кам таъминланганлиги, “Labor - migration” дастурида рўйхатдан ўтган мигрантларнинг меҳнат фаолияти;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри – ариза берувчида, шу жумладан унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормаси бўйича 16 метрдан кам бўлган, курси-коляскадаги ногиронлар учун23 кв.метрдан кам бўлган уй-жойда яшаши ва уй-жой умумий майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

туман (шаҳар) молия бўлими – кам таъминланганлик бўйича ажратилган ижтимоий тўловлар;

иштирок этувчи тижорат банклари – ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликларининг мавжуд эмаслиги.

15. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ушбу Низомнинг
3-иловасида назарда тутилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.

16. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари ҳудудий комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун электрон кўринишда автоматик тарзда юборилади.

 

4-боб. Ҳудудий комиссия томонидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш

 

17. Ҳудудий комиссия аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқилади.

18. Ҳудудий комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, маъсул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб
7 иш куни ичида уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Ҳудудий комиссия ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ариза берувчи иштирокида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчини ижтимоий мезонлари асосида ипотека кредитлари бўйича субсидия субсидия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

19. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштириб, субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида Комиссия QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари марказига мазкур Низомнинг 1 ва 1а-иловасига мувофиқ хабарнома юборади. Мазкур хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан 1 иш кунида ариза берувчига юборилади.

ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда ҳудудий комиссия томонидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон кўринишда ариза берувчига юборилади.

20. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 45 ва ундан юқори балл тўплаган ариза берувчилар талабгор сифатида тан олиниб, ипотека кредитлари бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгорнинг реал даромадларидан келиб чиқиб, қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олишини мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати кўрсатилади.

Бунда субсидия тақдим этиладиган уй-жойнинг юқори (ҳақиқий) қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.

21. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

б) тақдим этилган хужжатлардаги маълумотлар ушбу Низомнинг
3-иловасида келтирилган ижтимоий мезонларга мос келмаслиги;

в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

г) ариза ва тегишли хужжатларни қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан 45дан паст балл тўплаганда;

е) илгари намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари)нинг такрорий мурожаат этилганда;

ж) жорий йил ажратиладиган субсидиялар сонининг тугаганлиги.

22. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

23. Ҳудудий комиссия субсидия олишга талабгорга субсидия бериш тўғрисидаги қарорининг тўғрилиги, адолатлилиги, ҳаққонийлиги, шаффофлиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, субсидия беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун конунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

24. Ариза берувчи томонидан тақдим этган хужжатларда камчилик
ва хатоларни аниқланган тақдирда ҳудудий комиссия ариза берувчини субсидия олишга талабгор сифатида тан олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчилик ва хатоларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИХДПга (электрон тарзда мурожаат этилганда) бир иш куни мобайнида юборилади.

25. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туман ва шаҳалар кесимида тасдиқланган параметрларидан ошиб кетган тақдирда талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:

энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;

охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларини биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.

26. Уй-жой сотиб олишга ипотека кредити бўйича субсидия бир оилага (азоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Субсидия бериш бўйича ижобий хабарномалар субсидия тақдим этилган йил якунига қадар амал қилади.

27. Субсидия тақдим этилиши рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган такрорий ариза кўриб чиқилмайди.

28. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 45 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун шакллантирилган рўйхатга киритилмаган, шунингдек субсидия бериш рад этилган ариза берувчилар субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ кейинги йилда такроран мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

 

5-боб. Сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш ва ажратиладиган
ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби

 

29. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор ўз реал даромад ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжалланаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Бунда, талабгор сотиб оладиган уй-жой у доимий рўйхатдан ўтган ва/ёки унга яқин ҳудуддан танланади.

30. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор тижорат банкининг тегишли филиалига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани тақдим қилади.

31. Иштирок этувчи тижорат банки филиали талабгорнинг ҳужжатларини 1 иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

Ипотека кредити ажратиш маъқулланган тақдирда туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда сотиб олинаётган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқатдаги қийматини инобатга олган ҳолда ҳамда бюджет параметрларидан келиб чиқиб, ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.

32. Субсидиялар:

қишлоқ жойларда – биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

шаҳарларда – бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

33. Шаҳарларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Сбб = Уқ * Фм

бунда:

Сбб – бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;

Уқ – уй-жой қиймати. Бунда, уй-жой ҳақиқий қиймати молиявий йил учун белгиланган уй-жойларнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас;

Фм – бошланғич бадалнинг бир қисми харажатларини қоплаш меъёри (фоизда).

34. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

Биринчи навбатда ипотека кредити бўйича субсидия тўланадиган фоиз ставкаси қуйидаги формула билан аниқланади:

Фс = Аф – Бф

Бунда,

Фс – ипотека кредити бўйича субсидияланадиган фоиз ставкаси;

Аф – ипотека кредити бўйича белгиланган бозор фоиз ставкаси;

Бф – Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларида 10 фоизлик пункт.

Иккинчи навбатда субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:

См = Кс*Фс

бунда,

См – ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс – ипотека кредити суммаси.

35. Ипотека кредити бўйича фоиз ставкасига биринчи 5 йил давомида тўланадиган субсидия миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорини инобатга олган ҳолда ҳар йили қайта ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоизлар мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

36. Ҳисобланган субсидия миқдорлари бўйича тижорат банки талабгорларни бир иш куни мобайнида хабардор қилади.

 

6-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни
тулаб бериш тартиби

 

37. Шаҳарларда уй-жойларни сотиб олишда иштирок этувчи тижорат банки филиали хабарномасига асосан талабгор белгиланган муддатда тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобрақамига бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлайди.

38. Талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг, иштирок этувчи тижорат банки филиали бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадални бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юборади.

39. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари 3 (уч) иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобрақамига ўтказиб берадилар.

40. Бошланғич бадални қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки филиали талабгор билан 1 иш куни мудатида ипотека кредити шартномасини тузади.

41. Қишлоқ жойларида сотиб олинадиган уй-жойлар бўйича ипотека шартномаси талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг расмийлаштирилади.

42. Талабгор томонидан ипотека кредити шартномаси бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб 30 (ўттиз) календар куни ичида узрли сабабларсиз расмийлаштирилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки филиали субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.

43. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари филиаллари томонидан 3 (уч) иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни сўндириш графиклари илова қилган ҳолда фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.

44. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ҳар ойнинг
25-санасига қадар ўтказиб берилади.

7-боб. Якуний қоидалар

45. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган хужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ва унинг филиали ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммасининг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.

46. Уй-жой сотиб олишга талабгор билан тузилган ипотека шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки ва унинг филиали томонидан амалга оширилади.

47. Иштирок этувчи тижорат банки филиали ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни сўндириш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.

48. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг, иштирок этувчи тижорат банки филиали 3 (уч) иш куни давомида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.

49. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

50. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидияларга маблағ ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан амалга оширилади.

51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

gerb

 

 

 

 

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA TAQDIM ETISH TOG`RISIDA

000000 - son

XABARNOMA

 

Berilgan sanasi «___»_________20___yil

 

Amal qilish muddati «___»_________20___yil

 

Fuqaro ___________________________________________________________

(F.I.O)

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2019 yil _______ _____-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Uy-joy sotib olish uchun subsidiya taqdim etiladigan fuqarolarni aniqlash tartibi to‘g‘risidagi NIZOMga muvofiq _______________________________________________ _________________________________________________________ deb topildi.

(ijtimoiy me`zonga muvofiqligi)

 

Passport ma`lumotlari: seriyasi ___  raqami ___________________

 

Kim tomonidan berilgan ___________________, berilgan sanasi ____________

 

Yashash manzili ___________________________________________________

 

Ro`yxatdan o`tgan manzili __________________________________________

 

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda uy-joy sotib olish uchun ______________________________________________subsidiya ajratiladi.

                           (subsidiyanini turi ko`rsatiladi)

Sotib olinishi mumkin bo’lgan uy-joyning yuqori qiymati ________________ so’m.

 

 

QR - КОD

 

 

 

 

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1а-ИЛОВА

gerb

 

 

 

 

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA TAQDIM ETISHNI

RAD ETISH TOG`RISIDA

000000 - son

XABARNOMA

 

Berilgan sanasi «___»_________20___yil

 

 

Fuqaro _______________________________________________________________________

(F.I.O)

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2020 yil _______ _____-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Uy-joy sotib olish uchun subsidiya to‘lanadigan shaxslarni tanlash, mezonlarini tasdiqlash, subsidiyalarni hisoblash va to‘lash tartibi to‘g‘risida NIZOM” talablariga ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (me`zonning har bir bandi bo`yicha ko`rsatilishi shart)

 

 

Passport ma`lumotlari: seriyasi ___  raqami ___________________

 

Kim tomonidan berilgan ___________________, berilgan sanasi ____________

 

Yashash manzili ___________________________________________________

 

Ro`yxatdan o`tgan manzili __________________________________________

 

 

QR - КОD

 

 

 

 

 

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

АНКЕТА-АРИЗА

   

Ариза № -------------------
Қабул қилиш санаси -------------
Аризани қабул қилган шахс ---------

1. ______________________________ фамилияси

____________________________ исми

_____________________________ отасининг исми

2. Манзил: _____________________________

аҳоли пункти

________________________ туман

___________________________ вилоят

3. Туғилган санаси
___ / _____ / ________

4. Жинси

____ аёл _____ эркак

5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________

6. Оилавий аҳволи

____ бўйдоқ / турмушга чиқмаган

____уйланган / турмушга чиққан
____ ажрашган
____ бева

7. Асосий фаолият тури (бандлик, иш жойи):

___________________

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*:

_____________________________

9. Сизнинг оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. ____________, ёш: ____
2. ____________, ёш: ____
3. ____________, ёш: ____
4. ____________, ёш: ____
5. ____________, ёш: ____
6. ____________, ёш: ____

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногирони ___ киши.

2.Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ___ киши.

11. Ҳар ойлик даромад миқдори: _____________сўм

11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори:_________________ сўм

12. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: __________ кв.м.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

____ мулк

____ ижара

____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

шаҳарда_______

қишлоқ жойда ___________

14.1 Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз?__________________

14.2 Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз?____________________

15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?
эл.почта ___________
уй тел: ___________
иш тел: ___________
уяли тел: ___________

15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз?

______________________

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларни ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

______________

 

                    ______ ______ _______

 

имзо

         

кун

ой

йил

 
                     

Картинки по запросу пинфл в паспорте

*ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш, мезонларини тасдиқлаш, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

УЙ-ЖОЙЛАРГА МУХТОЖ ФУҚАРОЛАРНИ АНИҚЛАШНИНГ
ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р

Мезонлар

Балл

Аниқлик киритадиган орган

1. Ариза берувчи оиласи даромади (МҲТЭКМ асосида)

Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)

 

МҲТЭКМнинг 3,8дан 4,5 бараваригача

10

Иш жойидан йиллик иш ҳаққи бўйича маълумотнома ёки солиқ декларацияси

 

МҲТЭКМнинг 4,6дан 5,2 бараваригача

6

 

МҲТЭКМнинг 5,3дан 5,8 бараваригача

2

 

МҲТЭКМнинг 3,8 бараваридан кам ва 5,8 бараваридан кўп

0

Шаҳарларда (республика ва вилоят бўйсинувидаги шаҳарлар)

 

МҲТЭКМнинг 4,0дан 5,0 бараваригача

10

Иш жойидан йиллик иш ҳаққи бўйича маълумотнома ёки солиқ декларацияси

 

МҲТЭКМнинг 5,1дан 6,0 бараваригача

6

 

МҲТЭКМнинг 6,1дан 6,5 бараваригача

2

 

МҲТЭКМнинг 4,0 бараваридан кам ва 6,5 бараваридан кўп

0

Тошкент шаҳрида

 

МҲТЭКМнинг 4,5дан 6,0 бараваригача

10

Иш жойидан йиллик иш ҳаққи бўйича маълумотнома ёки солиқ декларацияси

 

МҲТЭКМнинг 6,1дан 7,5 бараваригача

6

 

МҲТЭКМнинг 7,6дан 9,0 бараваригача

2

 

МҲТЭКМнинг 4,5 бараваридан кам ва 9,0 бараваридан кўп

0

2. Ҳозирги турар жой мақоми

 

Тўлиқ ўз мулкида (эр-хотин бирга), яшаш учун яроқсиз бўлган уй-жой

10

Солиқ инспекцияси, “Ергеодезкадастр” қўмитасининг шаҳар ва туман бўлимлари

 

Ижара

5

 

Эгасининг рухсати билан текин турар жой

4

 

Тўлиқ ўз мулкида (эр-хотин бирга)

0

3. Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган

турар жойнинг умумий майдони

 

16 кв.метрдан кам

5

“Ергеодезкадастр” қўмитасининг шаҳар ва туман бўлимлари

 

16 20 кв.м

4

 

20 кв.метрдан кўп

0

4. Оила фарзандларнинг ёши[HH1] 

 

оилада 5 ва ундан ортиқ фарзандлар

5

Паспорт, туғилганлик ва никоҳ  тўғрисидаги гувоҳнома

 

оилада 3 ва 4 та фарзанд

4

 

оилада 3 тадан кам фарзанд

3

5. Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги

 

биринчи гуруҳ ногирони

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

 

сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

6. Гендер мезонлари

 

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила, оила боши аёл

10

Паспорт, туғилганлик, ўлим гувоҳномаси, ажрашганлик ҳақидаги суд ажрими, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи хулосаси

 

Ягона/ёлғиз боқувчига эга бўлган оила – эркак

8

 

Тўлиқ оила номидан асосий ариза берувчи аёл

5

 

Бошқалар

0

Энг юқори балл:

60

 

 

ВазирларМаҳкамасининг

2019 йил“__” _______ ___-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман ва шаҳарларида субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг намунавий
ТАРКИБИ

 

 

т/р

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

 

1.

Лавозимига кўра

-

Туман/шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, комиссия раиси*

 

 

 

 

2.

Лавозимига кўра

-

Туман/шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари, комиссия раиси ўринбосари

 

 

 

 

3.

Лавозимига кўра

-

Туман/шаҳар Молия бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

 

 

 

 

4.

Лавозимга кўра

 

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман (шаҳар) бўлим раҳбари

 

 

 

 

5.

Лавозимига кўра

-

Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмаси раиси

 

 

 

 

6.

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раҳбари

 

 

 

 

7.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

 

 

 

 

8.

Лавозимига кўра

 

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

 

 

 

 

9.

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, комиссия котиби

 

Изоҳ:

* - Тошкент шаҳрининг туманларида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиқлари.

Умумий таклифлар

1383