Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан лойиҳа муаллифини огоҳлантирмасдан ўчирилади
ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12227 Бекобод туман ҳокимияти 09/01/2020 24/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
2020 йил учун Бекобод тумани маҳаллий бюджети тўғрисида
ID-12227

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилда Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Қонуннинг 18-моддасига ҳамда 2020 йил учун Бекобод тумани  бюджетини қабул қилиш бўйича Тошкент вилояти Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши,

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

         1. Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2019 йил
14 декабрдаги “2020 йил учун Тошкент вилояти маҳаллий бюджети тўғрисида”ги ХLII/I-I-сонли қарорига асосан Бекобод тумани (Кейинги ўринларда - туман деб аталади) бюджетига Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган:

а) тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 45 320 836,0 минг сўм миқдорида тасдиқланганлиги;

б) туман бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 236 137,0 минг сўм миқдорда белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

         2.  Қонунга асосан 2020 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари шаҳар ва туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

б) жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         в)  жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

         г) жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

         д) қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва цемент ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган оҳактош мустасно;

         е) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно.

         3. Қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар вилоятнинг вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади:

а) юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

         б) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

         в) якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишдан акциз солиғи;

         г) айрим товарларни чакана савдосидан бериладиган ҳуқуқ учун йиғимлар;

         д) қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари);

         е) автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар;

         ж) Шу билан бирга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) ва фойда солиғидан (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган алоҳида йирик солиқ тўловчилардан ва Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан ташқари) вилоят маҳаллий бюджетига Қонунга мувофиқ ажратма қилинадиган 34 фоиз миқдордаги тушумлар шаҳар ва туман бюджетлари ўртасида тақсимланиши;

з) мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил
1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.

         4. Қонунга асосан шаҳар ва туманлар бюджетларининг харажатлар тизимида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди ҳамда молиялаштириш тартиби қуйидагича белгиланди:

а) туман ва шаҳарлардан молиялаштирилувчи умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг биринчи гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) ва иккинчи гуруҳ (иш ҳақига ажратма) харажатлари республика бюджетидан, тўртинчи гуруҳ (бошқа) харажатлари тегишлича туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилади;

б) туманлар ва шаҳарлар бюджетидан:

              а) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатлари;

              б) давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари молиялаштирилади.

         5.  2020 йил учун Туман бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари
1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

         6. Туман бюджетидан 2020 йилги бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         7. 2020 йил учун Туман бюджети захира жамғармаси ҳажми
1 447 232,0 минг сўм миқдорида белгилансин.

         8. Туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағларини Туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши таъминлансин.

9. Туман ҳокимлиги, Туман молия бўлими:

а) бюджет маблағлари тақсимловчилар томонидан тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирилишини назоратга олсин;

б) ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

в) маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида
10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишини, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирилишини таъминласин.

10. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбалар туман Халқ депутутлари Кенгаши томонидан туман ҳокимлиги таклифига асосан, Кенгаш қарорларига асосан ишлатилиши белгилансин:

         а) бунда, биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларнинг
моддий-техникасини мустаҳкамлаш, кейинги навбатда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари
ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида кўзда тутилган тадбирларга, ҳудудлардаги ичимлик суви таъминотини яхшилаш, туман
ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини таъмирлашга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.

         11. Вазирлик идораларининг шунингдек, вилоят ташкилот
ва идораларининг туманда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича тузилган йўл харитасига ҳамда йиғилиш баёнларига асосан бюджетларнинг харажатларига ўзгартириш киритилишига йўл қўйилмайди.

         12. Туман ҳокимлиги, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
1-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чоралар билан биргаликда тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан мурожаат қилади.

         13. Туман ҳокимлиги Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини туман Кенгашига киритилишини таъминласин.

14. Туман ҳокимлиги бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига доимий равишда маълумот киритиб борсин.

         15. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

         16. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

Умумий таклифлар: 0

336