ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1222 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 16/11/2018 03/12/2018 4

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуришга рухсат бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1222

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуришга  рухсат бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3978-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш  бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун рухсат бериш тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун рухсат бериш мазкур низом талабларига риоя қилинишини;

тегишли идоралар билан биргаликда мазкур қарор асосида қурилишга рухсат берилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилишини доимий назорат қилишни таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларига ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш  бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектлари (кейинги ўринларда енгил конструкцияли объектлар деб аталади)ни ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун рухсатномалар бериш бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари ер участкаларини:

қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун;

лойиҳаларни махсус иқтисодий зоналарда амалга оширадиган инвесторлар учун беришга татбиқ этилмайди.

3. Енгил конструкцияли объектларга ҳамда мураккаб ва енгил типдаги иссиқхоналар учун ер майдонлари фақат ижарада фойдаланиш учун (30 йилдан кам бўлмаган муддатга) белгиланади ва ижара муддати тугагунга қадар бегоналаштириш тақиқланади. Қурилган объектларга эгалик ҳуқуқи тан олинмайди ва кадастр хужжатлари расмийлаштирилмайди.

4. Тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан ҳуқуқи бекор бўлганда, иншоатлар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор бўлади ва ер майдони туман (шаҳар) хокимликлари заҳирасига қайтарилади.

5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

Мураккаб конструкцияли иссиқхона – ернинг устки қатлами қазилиб ва қурилиш материалларидан фойдаланиб қурилган иссиқхона, теплица;

енгил типдаги иссиқхона – ернинг устки қатламига зарар етказилмаган ҳолда хамда чуқурлиги икки метргача бўлган ихчам метал ёки ёғоч конструкциялардан фойдаланиб, плёнка билан ёпиладиган иссиқхона, парник;

суғориш, тайёрлаш ва сақлаш  бўйича енгил конструкцияли инфратузилма   объектлари  — енгил конструкциялардан барпо этилган, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига (0,5 метрдан кўп) эга бўлмаган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчиришга имконияти мавжуд объектлар хамда капитал ҳисобланмаган омбор сифатида ишлатиладиган, бино ва иншоотлар.

ер участкаси – белгиланган чегарага, майдонга, манзилга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган ер фондининг бир қисми;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқи – юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни ижарага олиш ҳуқуқи;

ер участкасини олиб қўйиш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга ошириладиган юридик ҳаракат;

туман (шаҳар) комиссияси – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси;

туман (шаҳар) комиссиясининг масъул котиби – (Ер кодексининг 34-моддаси). туман (шахар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи;

аризачи – қурилишга рухсат бериш ёки ер участкаси бериш бўйича давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилган тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар;

ваколатли орган – қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини бериш ваколатига эга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимлари;

ижрочи – туман (шаҳар) “Ермулккадастр” давлат унитар корхонаси филиаллари;

6. Аризани кўриб чиқиш, яъни ер участкасига енгил конструкцияни танлаш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун аризачидан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробар миқдорида йиғим ундирилади.

7. Ундирилган сумма қуйидаги тартибда тақсимланади:

  энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробар миқдори — туман (шаҳар) “Ермулккадастр” давлат унитар корхонаси филиаллари ҳисоб рақамига;

энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробар миқдориҚорақалпоғистон республикаси Қурилиш вазирлиги ва вилоятлар қурилиш бош бошқармалари хузуридаги ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

8. Ер участкаларини танлашда иқтисодий, экологик, санитария ва бошқа талаблар қонун ҳужжатларида белгиланади.

2-боб.  Енгил конструкцияли объектлари ҳамда иссиқхоналар қуришга рухсат бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва кўриб чиқиш натижалари бўйича хужжатларни бериш тартиби

9. Аризачи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни ер участкасига енгил конструкцияли қурилиш қилишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) ҳозир бўлиш Низомида ёки почта алоқаси воситасида беради.

Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали берилган аризалар давлат хизмати кўрсатадиган тегишли ваколатли органга автоматик равишда бевосита юборилади.

10. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аризани ижрочига юборади.

11. Ижрочи ер участкасинига енгил конструкцияли қурилиш қуришга рухсат берувчи материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар билан келишади.

12. Ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:

унинг конструкция жойлашадиган ер майдони аниқланади;

ер тузиш ҳужжатлари, ер кадастрлари маълумотлари ўрганилади;

енгил конструкцияли объектларга ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун биринчи навбатда, тадбиркорлик субъектига ажратилган ердаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан ёки бошқа қўшни бўлган ердан фойдаланувчиларни фойдаланмаётган ерларидан рухсат берилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552 сонли Фармонида фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалигида фойдаланмаётган ерларни ердан фойдаланувчининг розилигисиз қайтариб олиш назарда тутилган.);

Мураккаб конструкцияли ва енгил типдаги иссиқхоналарга муқобил энергия ва сув ресурслардан фойдаланган ҳолда туман заҳирасида бўлган лалми ерлар, пичанзор, яйлов ва бошқа қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ўзлаштириш ҳисобидан танлаш имконияти ўрганилади;

ер участкаларини танлашда боғ ва узумзорларни ҳамда бошқа дарахтзорларни бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

мураккаб конструкцияли иссиқхоналарга қишлоқ хўжалиги ерларидан ер участкаси танланганда, ер турини ўзгариши сабабли, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги ҳажми ҳисоблаб чиқилади.

3-боб. Енгил конструкцияли объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш ва қурилишга рухсат бериш материалларини тайёрлаш ва келишиш тартиби

13. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:

Енгил конструкцияли иншоат қурилиши учун танланган мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг номи;

ер участкасининг ер тури ва сифат тавсифлари;

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги;

ер эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлардан ер участкасини олиб қўйишнинг шартлари (мавжуд бўлса);

14. Ваколатли органлар томонидан ер участкасига енгил  конструкцияли объектлар қуриш учун материлларни келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериши учун тўлов ундирилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон “Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилмаган фаолият турлари учун давлат экологик экспертизаси ҳулосасини олиш талаб этилмайди.

15. Ижрочи беш кунгача бўлган муддатда енгил конструкцияли иншоатлар қуриш учун рухсат бериш бўйича келишилган материаллар асосида туман (шаҳар) комиссиясининг рухсат бериш тўғрисидаги далолатномасини ва туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

Ер участкасига қурилиш қуришга рухсат берувчи далолатномаси фақат туман (шаҳар) комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.

16. Ер участкаси ажратиш бўйича қуйидаги материаллар ижрочи томонидан туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун киритилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими, туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан келишилган қарори лойиҳаси;

қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги хулосалар;

қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатномаси.

17. Туман (шаҳар) ҳокими ўз ваколати доирасида, қурилишга рухсат бериш тўғрисида икки кун мобайнида қарор қабул қилади ва ижрочига тақдим этади.

18. Енгил конструкцияли иншоатлар қурилишга рухсат бериш тўғрисидаги қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

енгил конструкцияли иншоатлар қуриладиган ер участкаси кимга, қандай мақсадлар учун ва қанча муддатга (ер вақтинча фойдаланишга ва ижарага берилганда аниқ муддати кўрсатилади) берилади, шунингдек ердан фойдаланувчига рухсат бериш шартлари;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари нобудгарчиликлари миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари (мавжуд бўлганда);

тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш таъқиқланганлиги;

сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари (зарурат бўлганда).

19. Мураккаб конструкцияли иссиқхоналар қуриладиган ер участкаси майдонидан қатъи назар, ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларидан ажратилган тақдирда ер участкалари ажратиш бўйича материаллар ва туман (шахар) хокимнинг қарори, туман (шаҳар) ҳокими томонидан уч кун муддатда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёки вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун юборилади.

Енгил конструкцияли объектларга ва енгил типдаги иссиқхоналар қуриш учун рухсат бериш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори якуний ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун юборилмайди.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан мураккаб конструкцияли иссиқхоналарга рухсат бериш  тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокими қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияларга уч кун мобайнида юборадилар.

Комиссиялар тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу ер участкасини мураккаб конструкцияли иссиқхоналар қурилиши учун рухсат беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида беш кун мобайнида ўз хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларига юборадилар.

20. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида енгил конструкцияли объектлар ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш ишлари тасдиқланган лойиха-смета хужжатлари асосида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

4-боб. Енгил конструкцияли объектларни қурилиши учун ер танлаш ва рухсат берилишини рад этиш

21. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида енгил конструкцияли объектлар ҳамда мураккаб ва енгил конструкцияли иссиқхоналар қуришга рухсат бериш бўйича материалларни кўриб чиқишда тегишли давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туман (шаҳар), вилоят, Тошкент шаҳар комиссиялари, Республика комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳолатларда объект қурилиши учун ер участкаси жойлаштирилишини рад этиш ҳуқуқига эга:

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш мақсадида;

ёнғинга қарши, санитария ва табиатни муҳофаза қилиш нормалари бузилиши мумкин бўлган ҳолатларда;

улардан ер участкалари олиб қўйилаётган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилганда.

Рад этиш асосланган бўлиши ва ёзма шаклда тақдим этилиши керак.

22. Тегишли давлат органи, комиссия томонидан рад этилган тақдирда, материаллар тегишли асослар билан, белгиланган тартибда ижрочига қайтарилади, у ариза берган юридик ёки жисмоний шахсни икки кун мобайнида бу тўғрида хабардор қилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

23. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида назарда тутилган ҳолатларда тўхтатилади.

24. Енгил конструкцияли иншоатларни қуришга рухсат берилган ер участкаларидан мақсадсиз (бошқа турдаги фундамент қуйиб қурилган бинолар қурилганда, тупроқнинг устки қатлами қазиб олинганда, мавжуд кўп йиллик ) фойдаланилган тақдирда қурилмалар ердан фойдаланувчи томонидан ўз ҳисобидан буздирилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинади.

25. Енгил конструкцияли иншоатларни қуришга рухсат бериш бўйича материалларни келишишни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Низом талабларининг бузилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

26. Объектларни қуришни амалга оширувчи шахслар қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши, шунингдек қурилиш майдонида ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидалари талабларини бажаришнинг таъминланиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

27. Ер участкалари бериш, объектларни қуриш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Умумий таклифлар

934