ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12214 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 31/01/2020 15/02/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-12214

Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 24 августдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларининг 6-боби изоҳининг 7-банди иккинчи хатбошисидаги “мактабгача таълим муассасаси” сўзлари “мактабгача таълим ташкилоти” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

 

Вазир                                                                                            Ж. Ходжаев

 

Тошкент ш.,

2020 йил “____” ____________,

_____-сон

Умумий таклифлар

66