ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12191 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 08/01/2020 23/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-12191

 

Национальный герб Узбекистана

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги
болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ–3955-сон “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сон қарори (рўйхат рақами
2821,
2016 йил 23 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2016 й., 34-сон, 406-модда) билан тасдиқланган Мактабгача таълим муассасалари
ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ таълими вазири                                                           Ш. Шерматов

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

___-сон

 

 

         Мактабгача таълим вазири

А. Шин

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

___-сон

 

 

 

 

Молия вазири

           Д. Кучкаров

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил ___ ________,

___-сон

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг ва Молия вазирлигининг 2019 йил “___” _______-сон қарорига

ИЛОВА

         

 

 

 

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги

болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Қарор номи, 1-банд, Низом номи, 1-банд, 2-банднинг биринчи хатбошиси, 3–8-бандлар, 9-банднинг биринчи хатбошиси, 11-банд, 3-боб номи, 13–14-бандлар, 19–21-бандлар, 23-банд, 25-банддаги “мактабгача таълим муассасаси” деган сўзлар тегишли келишикда “мактабгача таълим ташкилоти” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

2. Муқаддимадаги “2017 йил 19 июлдаги 528-сон “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги” деган сўзлар “2019 йил 13 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларида болаларни сақлаш учун тўловлар тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали, пул ўтказиш ва электрон тўлов йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мактабгача таълим ташкилоти ёки мактаб-интернатига тақдим этилади, электрон тўлов бундан мустасно.

Электрон тўлов орқали тўлов амалга оширилганда туман мактабгача таълим бўлимининг марказлашган молия-бухгалтерия хизматига ёки мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб-интернати рахбарига тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабар берилади.

Тўлов амалга оширилганда тўлов хужжатида тарбияланувчининг исми шарифи тўлиқ кўрсатилиши лозим.”

4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мактабгача таълим ташкилотида бола таъминоти учун тўловнинг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига (ташкилот ҳақиқатда ишлаган кунлари сонига) бўлиш орқали аниқланади.”

 

5. Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

 

 

Мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун

ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний

ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари

РЎЙХАТИ

 

 

 

1. Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси).

2. Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II – IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик).

3. Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, томир қатлами ва тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия кўриш ўткирлиги 0,4гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши).

4. Таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гидросимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; туғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); туғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейинги ҳолат).

5. Психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми).

6. Ақлий ривожланишидаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик).

7. Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).”

 

6. 5-банддаги “жисмоний ёки ақлий” деган сўзлар “жисмоний ёки психик” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.

 

 

Соғлиқни сақлаш вазири                                            А. Шадманов

 

2019 йил ___  __________

 

 

 

 

 

 

 

 

Умумий таклифлар

600