ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12175 АО "Узагросервис" 09/01/2020 24/01/2020 1

Муҳокама якунланди

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Республикада қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12175

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Республикада қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш
ва уларга сервис хизматларини такомиллаштириш юзасидан
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигининг техника воситаларига бўлган талабини қондириш ҳамда техник хизмат кўрсатиш юзасидан бир қатор тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Техника воситаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш борасида бир қатор тизимли муаммоларнинг сақланиб қолинаётганлиги, ҳудудлардаги мавжуд таъмирлаш устахоналари зарур дастгоҳлар ва керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланмаганлиги, сервис хизматларини кўрсатиш учун ихтисослашган мобиль устахоналар мавжуд эмаслиги ҳамда малакали мутахассисларни етишмаслиги соҳага алоҳида эътибор қаратиш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаларига таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш тизимини такомиллаштириш, машина-трактор паркларининг мавжуд техникалари ва бўш турган
ер майдонларини оптималлаштириш ҳамда уларни асосан таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзагросервис” АЖнинг 1-иловага асосан эксперимент тариқасида ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг машина-трактор паркларини 2020 йилда замонавий таъмирлаш ва сервис марказларига (кейинги ўринларда – марказ) айлантириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. “Ўзагросервис” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳалаш институтлари билан биргаликда:

ташкил этиладиган марказларни лойиха хужжатларини тайёрлаш учун лойихалаш институтлари ўртасида энг яхши таклифлар танловини ўтказсин;

танлов ғолиби бўлган лойихалаш институти бир ой муддатда туман “Агросервис МТП” МЧЖлари негизида марказларни ташкил этиш учун бино иншоотларни таъмирлаш, замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ҳар бир марказ ҳудудидаги мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини капитал таъмирлаш қувватига эга бўлишини инобатга олган ҳолда намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда марказларни ташкил этиш лойиҳаларини тайёрласин;

ишлаб чиқилган лойиҳа смета хужжатларини ваколатли экспертиза органларидан ўрнатилган тартибда экспертиза хулосаларини олинишини таъминласин.

3. “Ўзагросервис” АЖ:

а) бир ой муддатда “ISUZU” ва “Damas” автомашиналари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларининг носозликларини қисқа муддатларда, жойида бартараф қилувчи мобиль хизмат кўрсатувчи устахона намунасини тайёрласин;

б) 2020 йилнинг 1 майига қадар:

ташкил этилаётган марказларда қурилиш ишларини якунласин;

марказларда буюртма ва зарур техник маслаҳатларни ўз вақтида бериб борувчи ахборот марказлари (call-center) ташкил этсин;

в) 2020 йилнинг 1 июлига қадар:

марказларни замонавий дастгоҳ, диагностика асбоблари, электр ва газ пайвандлаш ускуналари, кўтариш мосламари ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин;

мобиль хизмат кўрсатувчи устахоналар электр ва газ пайвандлаш ускуналари, камера ямаш ускунаси, кран-манипулятор, электр энергияси ишлаб чиқарувчи генератор, чархлаш ва пармалаш дастгоҳлари, сервис анжомлари (жамланмаси) ҳамда тўлов терминаллари билан таъминласин;

марказларни мобиль хизмат кўрсатувчи устахоналар билан тўлиқ таъминласин.

4. “Ўзагросервис” АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ўзагросервис” АЖ худудий “Агросервис МТП” МЧЖлари иштирокчиларининг умумий йиғилишлари қарорига асосан туман “Агросервис МТП” МЧЖларига қарашли 2 ва
3-иловаларга мувофиқ бўш турган бино-иншоотлар, мазкур бино иншоотлар атрофидаги ер майдонларига бўлган эгалик хуқуқи ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини бозор қийматида тадбиркорлик субъектлари талабларини инобатга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

5. “Агробанк” АТБга марказлар фаолиятини ташкил этиш, мавжуд
бино-иншоотларни мослаштириш, реконструкция ишларини амалга ошириш, замонавий сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда мобиль устахоналарни ташкил этиш учун зарур кредит ресурсларини жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, туман “Агросервис МТП” МЧЖларига қарашли бино-иншоотлари, ер майдонлари ва асосий воситалари реализациясидан тушган маблағлар биринчи навбатда марказларни ташкил этиш учун ажратилган кредит маблағларини сўндириш учун йўналтирилади.

6. “Ўзагросервис” АЖ, Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда 2020 йил якуни бўйича республиканинг барча туманларида замонавий таъмирлаш ва сервис марказларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.

7. “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагросервис” АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

соҳанинг етук мутахассис ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган мутахассислар тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

ташкил этилган марказларда фаолият кўрсатаётган ходимларни Республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида, жумладан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги заводларда малака оширишларини таъминласин.

8. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатишни жадаллаштириш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – Ишчи гуруҳи) таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳи (Н.С. Отажонов):

мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;

мазкур қарор ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини таъминласин.

9. “Ўзагросервис” АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг маслаҳатчилари А.Вахабов ва Н.Отажонов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош Вазири                                                             А.Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” декабрдаги _____-сон қарорига
1-илова

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019-2020 йилларда ташкил этиладиган замонавий таъмирлаш ва сервис марказлари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳудудлар номи

Туман машина трактор парклари негизида ташкил қилинадиган таъмирлаш устахоналари

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли Агросервис МТП

Қонликўл Агросервис МТП

Тўрткўл Агросервис МТП

2

Андижон вилояти

Андижон Агросервис МТП

Олтинкўл Агросервис МТП

Пахтаобод Агросервис МТП

3

Бухоро вилояти

Пешку Агросервис МТП

Вобкент Агросервис МТП

Ғиждувон Агросервис МТП

4

Жиззах вилояти

Мирзачўл Агросервис МТП

Арнасой Агросервис МТП

5

Қашқадарё вилояти

Ғузор Агросервис МТП

Пўлати Агросервис МТП

Нишон Агросервис МТП

Муборак Агросервис МТП

Чироқчи Агросервис МТП

7

Наманган вилояти

Тўрақўрғон Агросервис МТП

Янгиқўрғон Агросервис МТП

8

Самарқанд вилояти

Булунғур Агросервис МТП

9

Сурхондарё вилояти

Термиз Агросервис МТП

Саросиё Агросервис МТП

10

Сирдарё вилояти

Сирдарё Агросервис МТП

11

Тошкент вилояти

Бекобод Агросервис МТП

Юқоричирчиқ Агросервис МТП

12

Фарғона вилояти

Бувайда Агросервис МТП

Қува Агросервис МТП

Данғара Агросервис МТП

13

Хоразм вилояти

Янгиариқ Агросервис МТП

Урганч Агросервис МТП

Гурлан Агросервис МТП

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” декабрдаги _____-сон қарорига

2-илова

 

 

Бозор қийматида тадбиркорлик субьектлари талабидан келиб чиқиб,
босқичма-босқич сотиладиган бўш турган бино-иншоотларнинг
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Объект номи

Сони

Май
дони
(м2)

Бирик тирил ган бўш ер майдони
(м2)

Манзили

Балансда сақловчи туман МТП номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Молхона биноси

700

75

Тўрткўл тумани,
Ота уба ҚФЙ

Турткул “Агросервис МТП” МЧЖ

Андижон вилояти

1.

Омборхона биноси

1

61

240

Андижон тумани,
Айрилиш МФЙ,
Ижтимоят кўчаси

Андижон
“Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Молхона
биноси

1

192

3 000

Андижон тумани,
Айрилиш МФЙ,
Ижтимоят кўчаси

Андижон
“Агросервис МТП” МЧЖ

3.

Товуқхона биноси

1

296

3 160

Андижон тумани,
Айрилиш МФЙ,
Ижтимоят кўчаси

Андижон
“Агросервис МТП” МЧЖ

4.

Ўқув комбинати биноси

1

560

400

Олтинкўл тумани,
Маслаҳат ҚФЙ

Олтинкўл
“Агросервис МТП” МЧЖ

5.

Хўжалик бўлими омбори

1

120

1 600

Олтинкўл тумани,
Маслаҳат ҚФЙ

Олтинкўл
“Агросервис МТП” МЧЖ

6.

Ёнилғи қуйиш шоҳобчаси

1

201

1500

Олтинкўл тумани,
Маслаҳат ҚФЙ

Олтинкўл
“Агросервис МТП” МЧЖ

7.

2 қаватли маъмурий бино

1

420

605

Пахтаобод тумани, Нодирабегим МФЙ,
Обод Ўлка кўчаси

Олтинкўл
“Агросервис МТП” МЧЖ

Бухоро вилояти

1.

Шийпон

1

98

343

Ғиждувон тумани,
Декризон кўчаси,
53-уй

Ғиждивон
“Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Ошхона
биноси

1

254

336

Ғиждувон тумани,
Декризон кўчаси,
53-уй

Ғиждивон
“Агросервис МТП” МЧЖ

3.

Савдо мажмуаси

1

448

500

Вобкент тумани,
Ахмад Дониш кўчаси, 71-уй

Вобкент
“Агросервис МТП” МЧЖ

4.

Маъмурий бино

1

229

-

Пешку тумани,
Ўғлон МФЙ,
Шаббода қишлоғи

Пешку
“Агросервис
МТП” МЧЖ

5.

Автотеххизмат биноси

1

261

-

Пешку тумани,
Ўғлон МФЙ,
Шаббода қишлоғи

Пешку
“Агросервис
МТП” МЧЖ

Қашқадарё вилояти

1.

Ёрдамчи бино

1

274

120

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Нонвойхона

1

69

20

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

3.

Навес насос цехи

1

484

180

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

4.

Насос таъмирлаш цехи

1

500

190

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

5.

Токарлик цехи

1

199

90

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

6.

Таъмирлаш устахонаси омборхонаси

1

281

110

Ғузор тумани,
Ғузор шаҳри,
Кухунур кўчаси,
1-уй

Ғузор
“Агросервис МТП” МЧЖ

Наманган вилояти

1.

Ҳаммом

1

81

124

Янгиқўрғон тумани, Қораянтоқ МФЙ,
Гулшан кўчаси,
27-уй

Янгиқўрғон “Агросервис МТП” МЧЖ

Самарқанд вилояти

1.

Товуқхона биноси

1

401

65

Булунғур тумани,
Улуғбек МФЙ,
Увайсий кўчаси,
12-уй

Булунғур
“Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Молхона
биноси  

1

241

31

Булунғур тумани,
Улуғбек МФЙ,
Увайсий кўчаси,
12-уй

Булунғур
“Агросервис МТП” МЧЖ

Сурхондарё вилояти

1.

Маъмурий
бино

1

820

600

Термиз шаҳри,
А.Темур кўчаси,
90-уй

“Термиз Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Бўш ер
майдони

1

-

600

Термиз шаҳри,
А.Темур кўчаси,
90-уй

“Термиз Агросервис МТП” МЧЖ

3.

Бўш ер
майдони

1

-

500

Термиз шаҳри,
А.Темур кўчаси,
90-уй

“Термиз Агросервис МТП” МЧЖ

Сирдарё вилояти

1.

Ошхона

1

234

23

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

2.

Бостирма

1

4

0

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

3.

Трактор цехи биноси

1

1 574

157

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

4.

Товуқхона биноси

1

550

50

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

5.

Бино ва ёрдамчи бинолар

3

64

8

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

6.

Омборхона биноси

1

539

54

Сирдарё тумани,
Амир Темур кўчаси, 53-уй

“Сирдарё Агросервис МТП” МЧЖ

Тошкент вилояти

1

Маъмурий идора биноси

1

930

350

Тошкент вилояти,
Бекобод шаҳри,
Наврўз кўчаси, 1-уй

Бекобод “Агросервис МТП” МЧЖ

2

Омборхона

1

405

0

Тошкент вилояти,
Бекобод шаҳри,
Наврўз кўчаси, 1-уй

Бекобод “Агросервис МТП” МЧЖ

3

Идора

1

311

0

Тошкент вилояти,
Янгибозор ҚФЙ,
Баҳор кўчаси, 1-уй

Бекобод “Агросервис МТП” МЧЖ

“Фарғона Агросервис МТП” МЧЖ

1.

Туманлараро чорвасервис биноси

1

455

400

Данғара тумани,
Чинобод қишлоғи, 1-уй

“Чинобод Агросервис МТП” МЧЖ

2

Яшаш уй жойлари

5

800

200

Янгиқўрғон қишлоғи, А.Навоий кўчаси, 2-уй

“Агромаш файз инвест” МЧЖ

3.

Ишлаб чиқариш корпуси

1

1 915

-

Қува тумани, Қўшкечик қишлоғи, 23-уй

“Қува маш тех сервис” МЧЖ

“Хоразм Агросервис МТП” МЧЖ

1.

Хорижий техника омбори

1

560

120

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

2.

Қозонхона биноси

1

62

-

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

3.

Устахона омбори

1

153

45

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

4.

Алмаштириш бўлими

1

218

62

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

5.

ЁММ биноси

1

17

-

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

6.

ЁММ омбори

1

253

-

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

7.

Насос биноси
(башня)

1

43

-

Янгиариқ тумани, Янгиариқ кўчаси, 17-уй

Янгиариқ “Агросервис

МТП” МЧЖ

8.

Эҳтиёт қисмлар алмаштириш пункти биноси

1

204

100

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

9.

Маъмурий бино №1

1

619

201

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

10.

Техникаларни ювиш жойи

1

132

85

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

11.

Ёрдамчи бино

1

93

93

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

12.

Техмарказ №1

1

950

201

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

13.

Техмарказ №2

1

844

198

Гурлан тумани,
Беруний кўчаси,
13-уй

Гурлан “Агросервис МТП” МЧЖ

ЖАМИ

54

19 119

16 736

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” декабрдаги _____-сонли   
                        қарорига 3-илова

 

Аукцион савдолари орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарга сотиладиган қишлоқ хўжалик техникалари
РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ҳудудлар номи

Туман машина трактор парклари негизида ташкил қилинадиган таъмирлаш устахоналари

Аукцион савдолари орқали сотиладиган техникалар

жумладан

ғалла ўриш комбайн лари

ҳайдов трактор лари

чопиқ ва транспорт трактор лари

бошқалар

 

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли Агросервис МТП

1

 

1

 

 

 

2

Андижон вилояти

Андижон Агросервис МТП

1

 

1

 

 

 

Пахтаобод Агросервис МТП

3

1

2

 

 

 

3

Бухоро вилояти

Вобкент Агросервис МТП

14

2

1

4

7

 

Ғиждувон Агросервис МТП

3

 

 

4

Жиззах вилояти

Мирзачўл Агросервис МТП

73

 

 

 

73

 

5

Самарқанд вилояти

Булунғур Агросервис МТП

5

5

 

 

 

 

6

Сурхондарё вилояти

Саросиё Агросервис МТП

1

1

 

 

 

 

7

Сирдарё вилояти

Cайҳунобод Агросервис МТП

25

4

4

 

17

 

8

Тошкент вилояти

Юқоричирчиқ Агросервис МТП

2

2

 

 

 

 

9

Фарғона вилояти

Қува Агросервис МТП

1

1

 

 

 

 

10

Хоразм вилояти

Урганч Агросервис МТП

1

 

1

 

 

 

Гурлан Агросервис МТП

2

1

 

 

1

 

ЖАМИ

132

18

10

5

99

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил “___” декабрдаги _____-сон қарорига

4-илова

 

Республикада қишлоқ хўжалик техникаларини замонавий таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш тизмини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури

 

Т/р

Чора-тадбирлар

Муддати

Бажарилиши
устидан назорат

бошланиши

якунланиши

назорат учун
масъул

кўриб чиқиш
муддати

I. Замонавий таъмирлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш

  1.  

Эксперимент тариқасида ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг машина-трактор паркларини 2020 йилда замонавий таъмирлаш ва сервис марказларига айлантириш

Масъуллар: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Каримов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов), “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил
31 декабр

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ой

  1.  

Ташкил этиладиган марказларни лойиха хужжатларини тайёрлаш учун лойихалаш институтлари ўртасида энг яхши таклифлар танловини ўтказиш.

Маъсуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Закиров)

2020 йил
3 январь

2020 йил

10 январ

Вазирлар Маҳкамаси

(Н.Отажонов)

2020 йил
5 январь

  1.  

Туман машина-трактор парклари негизида марказларни ташкил этиш учун бино иншоотларни таъмирлаш, жаҳон андозаларига мос ҳолда реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳар бир марказ ҳудудидаги мавжуд қишлоқ хўжалик техникаларини капитал таъмирлаш қувватига эга бўлишини инобатга олган ҳолда намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Закиров)

2020 йил
10 январь

2020 йил

10 февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(Н.Отажонов)

2020 йил
15 январь

  1.  

Марказларни ташкил этиш лойиҳаларини тайёрлаш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Закиров), лойиҳалаш институтлари билан биргаликда.

2020 йил
10 январь

2020 йил

10 март

Вазирлар Маҳкамаси

(Н.Отажонов, Э.Ганиев)

Хар ойнинг
5 санасида

  1.  

Ишлаб чиқилган лойиҳа смета хужжатларини ваколатли экспертиза органларидан ўрнатилган тартибда экспертиза хулосаларини олиш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги (Закиров), лойиҳалаш институтлари билан биргаликда.

2019 йил
10 март

2019 йил
10 апрель

Вазирлар Маҳкамаси

(Н.Отажонов, Э.Ганиев)

2020 йил

1 апрель

  1.  

Бир ой муддатда “ISUZU” ва “Damas” автомашиналар негизида қишлоқ хўжалиги техникалардаги носозликларни қисқа муддатларда, жойида бартараф қилувчи мобил хизмат кўрсатувчи устахона намунасини тайёрлаш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

3 февраль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

2019 йил
15 январ

  1.  

Ташкил этилаётган марказларнинг қурилиш ишларини якунлаш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов)

2020 йил
3 январь

2020 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
15 санасида

  1.  

Марказларда буюртма ва зарур техник маслаҳатларни ўз вақтида бериб борувчи ахборот марказлари (call centre) ташкил этиш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отаж нов)

ҳар ойнинг
15 санасида

  1.  

Марказларни замонавий дастгоҳ, диагностика асбоблари, электр ва газ пайвандлаш ускуналари, кўтариш мосламари ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
15 санасида

  1.  

Мобиль хизмат кўрсатувчи устахоналар электр ва газ пайвандлаш ускуналари, камера ямаш ускунаси, кран-манипулятор, электр энергияси ишлаб чиқарувчи генератор, чархлаш ва пармалаш дастгоҳлари, сервис анжомлари (жамланмаси) ҳамда тўлов терминаллари билан таъминлаш

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
15 санасида

  1.  

Марказларни мобил хизмат кўрсатувчи устахоналар билан тўлиқ таъминлаш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
15 санасида

  1.  

“Ўзагросервис” АЖ худудий “Агросервис МТП” МЧЖлари иштирокчиларининг умумий йиғилишлари қарорига асосан туман “Агросервис МТП” МЧЖларига қарашли бўш турган бино-иншоотлар, мазкур бино иншоотлар атрофидаги ер майдонларига бўлган эгалик хуқуқи ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги техникаларини бозор қийматида тадбиркорлик субъектлари талабларини инобатга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Масъуллар: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил

31 декабр

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

хар ойнинг
1 санасида

II. Замонавий таъмирлаш марказлари фаолиятини молиялаштириш

  1.  

“Агробанк” АТБга марказлар фаолиятини ташкил этиш, мавжуд бино-иншоотларни мослаштириш, реконструкция ишларини амалга ошириш, замонавий сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ҳамда мобиль устахоналарни ташкил этиш учун зарур кредит ресурсларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов). “Агробанк” АТБ (Маматқулов)

2020 йил
3 январь

2020 йил

3 февраль

Вазирлар Маҳкамаси
(Ж.Қўчқоров)

2020 йил
15 январ

  1.  

Ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг машина-трактор паркларига қарашли бино-иншоотлар, ер майдонлари ва асосий воситалари реализациясидан тушган маблағлар биринчи навбатда марказларни ташкил этиш учун ажратилган кредит маблағларини сўндириш учун йўналтириш.

Масъуллар: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов). “Агробанк” АТБ (Маматқулов), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов).

2020 йил
3 январь

2020 йил
31 декабр

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

хар ойнинг
1 санасида

III. Ташкилий масалалар ва ходимлар малакасини ошириш

  1.  

2020 йил якуни бўйича республиканинг барча туманларида замонавий таъмирлаш ва сервис марказларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритиш.

Масъул:“Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Саидов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Каримов).

2020 йил
3 январь

2020 йил
31 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Н.Отажонов)

хар ойнинг
1 санасида

  1.  

хорижий амалиётни инобатга олган ҳолда республикадаги мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилаш юзасидан асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш

Маъсул: “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов), “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ (Салимов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Тешаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Каримов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

2020 йил
3 январь

2020 йил
31 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Н.Отажонов)

2021 йил
1 январ

  1.  

Соҳанинг етук мутахассис ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган мутахассислар тайёрлаш курсларини ташкил этиш

Масъул:  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ (Салимов), “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил
3 февраль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
1 санасида

  1.  

Ташкил этилган марказларда фаолият кўрсатадиган ходимларни Республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик техникаларини бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида, жумладан “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибидаги заводларида малака оширишларини таъминлаш

Маъсул: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ (Салимов), “Ўзагросервис” АЖ (Ҳайитов).

2020 йил
3 январь

2020 йил
15 июль

Вазирлар Маҳкамаси
(Н.Отажонов)

ҳар ойнинг
1 санасида

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ноябрдаги _____-сон қарорига
5-илова

 

Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштиришни жадаллаштириш бўйича
ишчи гуруҳ таркиби

 

  1.  

Н.С.Отажонов

  •  

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси – “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси,
ишчи гуруҳ раҳбари

  1.  

С.Х.Бекенов

  •  

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

  1.  

А.А.Хаитов

  •  

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари кенгаши раиси

  1.  

Ж.А.Ходжаев

  •  

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

  1.  

Б.И.Закиров

  •  

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

  1.  

И.У.Мажидов

  •  

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

  1.  

У.Д.Каримов

  •  

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари

  1.  

Д.Ш.Султонов

  •  

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

  1.  

Р.М.Хайитов

  •  

“Ўзагросервис” АЖ бош директори

  1.  

Р.У.Маматқулов

  •  

“Агробанк” АТБ бошқарув раиси

  1.  

лавозимига кўра

  •  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар хокимлари ўринбосарлари

 

 

Умумий таклифлар

354