ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12170 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 08/01/2020 23/01/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12170

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 4 декабрдаги ПФ–5887-сон фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва 2020/2021 ўқув йилидан фаолияти йўлга қўйилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади;

олимпия захиралари коллежлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

олимпия захиралари коллежларининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссия томонидан тасдиқланади;

олимпия захиралари коллежларида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (VI-IX синфлар) ҳамда бошланғич профессионал таълим (I-II курслар) босқичларида амалга оширилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

 

 

3. Қуйидагилар:

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида низом 2-иловага;

Олимпия захиралари коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага;

Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага;

Олимпия захиралари коллежларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом 5-иловага;

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи
ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 6-иловага;

Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
2020/2021 ўқув йилига қадар умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ҳамда бошланғич профессионал таълим жараёнининг узвийлигини ва спорт маҳоратини узлуксиз ўстиришни таъминлаш, шунингдек олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини тайёрлаш йўналишларини бирхиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда олимпия захиралари коллежларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, шунингдек спорт базаларини спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

икки ой муддатда олимпия захиралари коллежларининг намунавий устави тасдиқланиши, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши;

олимпия захиралари коллежларини замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари
мактаб-интернатлари негизида
ташкил этилаётган
олимпия захиралари коллежлари

РЎЙХАТИ

 

Т/р

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида ташкил этилаётган олимпия захиралари коллежлари

1.

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Республика олимпия захиралари коллежи

2.

Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Андижон олимпия захиралари коллежи

3. 

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Урганч олимпия захиралари коллежи

4.

Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Чирчиқ олимпия захиралари коллежи

5.

Нукус ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Нукус олимпия захиралари коллежи

6.

Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Самарқанд олимпия захиралари коллежи

7.

Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Тойлоқ олимпия захиралари коллежи

8.

Фарғона ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Фарғона олимпия захиралари коллежи

9.

Наманган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Наманган олимпия захиралари коллежи

10.

Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Бухоро олимпия захиралари коллежи

11.

Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Навоий олимпия захиралари коллежи

12.

Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Қарши олимпия захиралари коллежи

13.

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Жиззах олимпия захиралари коллежи

14.

Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Термиз олимпия захиралари коллежи

15.

Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати

Гулистон олимпия захиралари коллежи

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 2-илова

 

 

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом олимпия захиралари коллежларининг мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Олимпия захиралари коллежи бошланғич профессионал давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

3. Олимпия захиралари коллежи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

Олимпия захиралари коллежи устави Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

4. Олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар сони 600 нафарни, Республика олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари сони 750 нафарни ташкил этади.

Олимпия захиралари коллежида таълим жараёни икки босқичда: умумий ўрта таълимнинг таянч таълими (VI-IX синфлар) ҳамда бошланғич профессионал таълим (I-II курслар) босқичларида амалга оширилади.

5. Олимпия захиралари коллежи юридик шахс ҳисобланиб,
ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб рақамлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежларига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.

2-боб. Олимпия захиралари коллежининг мақсади
ва асосий вазифалари

7. Қуйидагилар олимпия захиралари коллежининг мақсади ҳисобланади:

ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;

ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик
ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.

8. Қуйидагилар олимпия захиралари коллежининг асосий вазифалари ҳисобланади:

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, олимпия захиралари коллежида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида олимпия захиралари коллежида ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;

республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати
ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;

мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик
шарт-шароитларни таъминлаш;

давлат таълим стандарти доирасида умумий ўрта таълимнинг таянч таълими ва бошланғич профессионал таълим ўқув дастурларини амалга ошириш;

ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.

 

3-боб. Олимпия захиралари коллежининг ҳуқуқлари

9. Олимпия захиралари коллежи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет
эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;

олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.

10. Олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.

 

4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш

11. Олимпия захиралари коллежида ўқув жараёни тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.

12. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория
ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари тасдиқланган давлат таълим стандартига мувофиқ амалга оширилади.

13. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.

14. Олимпия захиралари коллежида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари тасдиқланган ўқув режага мувофиқ белгиланади.

15. Олимпия захиралари коллежи ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.

Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ўқув дарси – бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;

маъруза – ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик
ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;

семинар – таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;

лаборатория иши – ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;

мустақил тайёргарлик – ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;

амалий машғулот – ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.

Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.

16. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш тасдиқланган давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.

17. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган олимпия захиралари коллежининг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур Низомга иловадаги шаклга мувофиқ ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом олимпия захиралари коллежи битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

18. Олимпия захиралари коллежида ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур
шарт-шароитлар яратиш, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

19. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган
ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.

20. Олимпия захиралари коллежига қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

умумий ўрта таълимнинг таянч таълими, бошланғич профессионал таълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;

ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;

олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истеъмол қилиш);

олимпия захиралари коллежи моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;

белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.

21. Олимпия захиралари коллежида ўқувчилар ўқув синфларида
25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга (профессионал таълим босқичида гуруҳларга), спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса – спорт бўлимларига бирлашади.

22. Давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синф (курс)га ўтказиш олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

23. Ўқувчилар:

бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;

ўқув интизоми ва олимпия захиралари коллежи ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли
ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олимпия захиралари коллежидан четлатилади.

24. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.

25. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни ўқув йили давомида икки маротаба аттестация комиссияси қарори билан тегишли спорт тури бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.

 

 

 

5-боб. Олимпия захиралари коллежини бошқариш

26. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.

27. Олимпия захиралари коллежига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

28. Директор:

олимпия захиралари коллежи фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;

олимпия захиралари коллежи номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;

олимпия захиралари коллежи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар
ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

ўз ваколатлари доирасида олимпия захиралари коллежи ўқувчилари
ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

олимпия захиралари коллежининг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда
олимпия захиралари коллежи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;

педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади
ва уларни бекор қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

29. Олимпия захиралари коллежида директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.

Педагогик ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари
ва функциялари олимпия захиралари коллежи уставида белгиланади.

Олимпия захиралари коллежининг раҳбар, мутахассис, педагогик
ва тренер ходимларига қўйиладиган лавозим талаблари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади.

30. Олимпия захиралари коллежида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.

31. Олимпия захиралари коллежини аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари

32. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) олимпия захиралари коллежи таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

33. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари олимпия захиралари коллежининг уставига риоя қилишлари шарт.

34. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар олимпия захиралари коллежида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар олимпия захиралари коллежида педагогик (тренерлик) фаолият билан шуғулланишларига йўл қўйилмайди.

35. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни
ва тиббиёт ходимларини олимпия захиралари коллежига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

36. Олимпия захиралари коллежининг ўқитувчилар ва
тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

37. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик (тренерлик) юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.

38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

39. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари
ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва олимпия захиралари коллежи уставига мувофиқ белгиланади.

40. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) олимпия захиралари коллежининг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.

 

7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш

41. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида
олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.

42. Ўқув йили давомида ўқувчилар икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

43. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.

44. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари
ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун олимпия захиралари коллежига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.

 

8-боб. Кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш

45. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида кийим-бош билан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун ҳар йили ажратиладиган маблағлари ҳисобидан спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлайди.

46. Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини кийим-бош, спорт анжомлари ва инвентарлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

9-боб. Олимпия захиралари коллежи фаолиятини молиявий
ва моддий таъминлаш

47. Олимпия захиралари коллежи фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва олимпия захиралари коллежининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

48. Олимпия захиралари коллежлари белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.

49. Олимпия захиралари коллежи ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

50. Олимпия захиралари коллежларини тасдиқланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув қуроллари, компьютер техникаси ва лаборатория анжомлари, спорт анжомлари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.

51. Олимпия захиралари коллежи ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.

52. Олимпия захиралари коллежининг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади
ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

53. Олимпия захиралари коллежи белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.

54. Олимпия захиралари коллежида хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 

10-боб. Якуний қоида

55. Олимпия захиралари коллежини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 

Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

 

Олимпия захиралари коллежлари битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат
НАМУНАСИ

 

Олимпия захиралари коллежи дипломининг
ТАВСИФИ

Олимпия захиралари коллежи дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган. Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида “OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI DIPLOMI” сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун “O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI DIPLOMI” ва “TНE REPUBLIС OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF COLLEGE OF OLYMPIC RESERVES” сўзларидан қуйида давлат тилида “Аъло даражали” ва инглиз тилида “With honour`s” сўзлари ёзилади. Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби – горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони “оддий” – 4+№, “аъло даражали” – 5+№. Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади. Муқова материали ранги битирувчилар дипломи тўқ-кўк, аъло даражали битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ-кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI DIPLOMI номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади. Қоғоз тафсилоти:қоғоз – 100% пахта, қалинлиги
140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган “пахта кўсаги” кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, “киприк” шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5-3 мм, “киприк” шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади. Босма тафсилоти:
босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири “ирис” эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради. Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида “Ҳумо” қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган “OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI” сўз бирикмасидан иборат. Кичик матн юқори қисмида “COLLEGE OF OLYMPIC RESERVES” сўзи “DIPLOM” сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия “I” ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.

 

 

(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI DIPLOMI

I № 0000000

_________________________________________________________________________________________________
(ismi, otasining ismi, familiyasi)

_______ yilda______________________________________________________________________________________ (olimpiya zaxiralari kolleji nomi)

ga kirib, ________ yilda______________________________________________________________________________
_______________ning to‘la kursini_____________________________________________________________________ _________________________________________________________________________yo‘nalishi bo‘yicha tamomladi.
Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil “____”______dagi qaroriga binoan unga_______________________________ _________________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________kasbi va
_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________malakasi berildi.

   

Davlat attestatsiya
komissiyasi raisi

                 

Direktor
Kotib

   

M.O‘

                                     

_________shahri (tumani),____ yil

             

 

 

 

Ro‘yxat raqami_____

                           

 

Дипломнинг ички ўнг тарафига

 

 

 

TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
DIPLOM OF
COLLEGE OF OLYMPIC RESERVES

I № 0000000

_________________________________________________________________________________________________
(full name)

in 20__ entered_____________________________________________________________________________________
(name of college of olympic reserves) _________________________________________________________________________________________________
and in 20___completed a full course offered by the _________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
(name of college of olympic reserves)


Having specialized___________________________________________________________________________________
(field of study)
_________________________________________________________________________________________________

By the decision of the State Attestation Commission on “______”________20_______

He/she is qualified as a _______________________________________________________________________________
(name of profession)
_________________________________________________________________________________________________
and has the following qualification:______________________________________________________________________

 

(Seal)

Chairman of the State Attestation Commission

               

Director
Secretary

 

______City(district)____20__year

             

Registration Number____

 

Олимпия захиралари коллежи битирувчиси дипломига кўчирма варақ:

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

OLIMPIYA ZAXIRALARI KOLLEJI DIРLОMIGA ILOVA
_________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA

(diрlоmsiz kuchga ega emas)
 

_________________________________________________________________________________________________
(familiyasi, ismi, otasining ismi)

20__yilda____________________________________________________________________________________ga kirib
(olimpiya zaxiralari kolleji nomi) 20__yilda__________________________________________________________________________________________
(olimpiya zaxiralari kolleji nomi)

Olimpiya zaxiralari kollejini tamomladi va о`qish davrida quyidagi fanlarni о`rgandi hamda ushbu bahоlarni оldi:

TТ/r

Fanlar nomi

O`quv rejasida belgilangan soatlar miqdori

To`plangan reyting ballari

1

2

3

4

I. UMUMTA`LIM FANLARI

1.

Ona tilt va adabiyot

   

2.

O`zbek tili/rus tili

   

3.

Chet tili

   

4.

Tarix

   

5.

Dunyo dinlari tarixi

   

6.

Davlat va huquq asoslari

   

7.

Iqtisodiy bilim asoslari

   

8.

Matematika

   

9.

Informatika va axborot texnologiyalari

   

10.

Fizika va astronomiya

   

11.

Kimyo

   

12.

Biologiya

   

13.

Geografiya

   

14.

Chaqiruvga qadar boshlang`ich tayyorgarlik

   

15.

 

   

16.

 

   

17.

 

   

18.

 

   

II. MAXSUS FANLAR

1.

     

2.

     

3.

     

4.

     

5.

     

6.

     

7.

     

8.

     

9.

     

10.

     

11.

     

12.

     

13.

     

14.

     

15.

     

16.

     

17.

     

III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.

     

2.

     

3.

     

4.

     

5.

     

6.

     
 


Olimpiya zaxiralari kolleji direktоri
O`quv ishlari bо`yicha direktоr о`rinbоsari
20___ yil “___” __________da berildi
Rо`yxatga olish raqami ____________

                 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 3-илова

 

Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини
кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низом олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.

 

2-боб. Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш

2. Олимпия захиралари коллежига болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларида дастлабки тайёргарликдан ўтган (бошланғич тайёргарлик гуруҳини тамомлаган) ҳамда олимпия захиралари коллежида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

Хорижий мамлакат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг олимпия захиралари коллежида таҳсил олишларига йўл қўйилмайди.

3. Ўқувчиларни олимпия захиралари коллежига 6-синфдан қабул қилинади. Олимпия захиралари коллежининг спорт турлари бўйича контингенти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссия томонидан белгиланади.

4. Олимпия захиралари коллежига ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси ва масъул котиби тайинланади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

5. Ҳужжатлар ҳар йили 20 июнь – 20 июль мобайнида қабул қилинади.

6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олимпия захиралари коллежи директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли комиссияга шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

турар жойидан маълумотнома;

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат;

ўқувчининг бошланғич тайёргарлик гуруҳини тамомлаганлиги тўғрисидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клублари томонидан берилган маълумотнома;

спорт разрядини тасдиқловчи хужжатнинг асл нусхаси ҳамда спорт разрядни тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.

7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.

8. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

 

3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш

9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.

10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун – 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун – 70 балл ажратилади.

11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари
ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида тегишли спорт турлари бўйича тренер ва мутахассислардан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль – 28 июль мобайнида ўтказилади.

14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг
ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб
ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирганлар олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида олимпия захиралари коллежи директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

17. Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини шаффоф, ошкора
ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувни олиб (ёзиб) бориш лозим ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.

18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 24 соат ичида олимпия захиралари коллежининг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

 

4-боб. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини аттестациядан ўтказиш

19. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (қишки ва ёзги) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш
ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

20. Аттестация олимпия захиралари коллежи ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 – 9 кишини ташкил этади, олимпия захиралари коллежи директори – комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари – комиссия масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.

22. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.

23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренер-ўқитувчилар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 – 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома – аттестация варақасини тайёрлайди.

25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчи, спортчининг шахсий тренери-ўқитувчиси, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.

26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.

27. Аттестация натижалари бўйича комиссиянинг хулосаси комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

28. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади
ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: Олимпия захиралари коллежида ўқишга “Лойиқ” ёки “Нолойиқ”.

30. Аттестация комиссияси хулосалари баённомалар билан тасдиқланади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.

31. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.

32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига спорт турлари бўйича тасдиқланган ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, бир йилда икки маротаба (қишда ва ёзда) иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда танлов асосида қабул қилинади.

 

5-боб. Ўқувчининг ўқишини олимпия захиралари коллежидан бошқа таълим муассасасига кўчириш

33. Ўқувчининг ўқишини олимпия захиралари коллежидан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда – врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда,
шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда – педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг “б”, “в” ва “г” кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасага кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.

 

6-боб. Якуний қоида

35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 4-илова

 

Олимпия захиралари коллежида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини
тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом олимпия захиралари коллежида ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

3. Таътиллар даврида (60 кунгача) олимпия захиралари коллежи ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.

 

2-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби

4. Олимпия захиралари коллежларига ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва олимпия захиралари коллежи маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.

5. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда олимпия захиралари коллежи ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.

6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик олимпия захиралари коллежига тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда олимпия захиралари коллежига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.

7. Олимпия захиралари коллежи бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун олимпия захиралари коллежининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

 

 

3-боб. Олимпия захиралари коллежида ота-оналар тўловини ҳисоблаш

8. Олимпия захиралари коллежида ота-оналар тўлови миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ олимпия захиралари коллежининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.

9. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли олимпия захиралари коллежига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли олимпия захиралари коллежига келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.

10. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан
ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-она тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи олимпия захиралари коллежига келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг
8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқувчи олимпия захиралари коллежи келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.

11. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-она тўлови директор томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.

12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи олимпия захиралари коллежига келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрида олимпия захиралари коллежи маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Олимпия захиралари коллежини хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.

13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани
ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

4-боб. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларини ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби

14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун олимпия захиралари коллежига тақдим этилади.

15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.

16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.

18. Олимпия захиралари коллежига ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли олимпия захиралари коллежининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

19. Олимпия захиралари коллежларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.

20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 5-илова

 

 

Олимпия захиралари коллежларининг айрим ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олимпия захиралари коллежлари директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда директор ўринбосарлари деб аталади), катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари, спорт психологлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби
ва шартларини белгилайди.

2. Олимпия захиралари коллежининг директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти, инструктор-методистлари, спорт психологлари (кейинги ўринларда олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари деб аталади), тренер-ўқитувчилари, бошланғич профессионал таълим бўғини фан ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими бўғини фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Олимпия захиралари коллежининг тиббиёт пункти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

3. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, тренер-ўқитувчиларига ушбу Низомга асосан қўшимча ва устамалар белгиланади.

 

2-боб. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига
устамалар белгилаш

4. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари меҳнатини ҳақ тўлаш мақсадида уларга, ўқувчилар юқори спорт натижаларига эришган тақдирда, базавий тариф ставкасига қуйидаги ҳар ойлик устамалар белгиланади:

Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг

спортдаги натижалари

Ўқувчини тайёрлашда бевосита

қатнашган ходимларга бир нафар ўқувчи
учун устама ҳақ миқдори, базавий тариф
ставкасига нисбатан фоизларда

директорга

директор

ўринбосарлари,

катта инструктор-

методистга, инструктор-

методистларга, спорт

психологларига

тиббиёт пункти

ходимларига

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I – III ўринлар)

10

8

7

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I – III ўринлар)

7

6

6

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I – III ўринлар)

6

5

4

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби

5

4

3

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби

3

3

2

5. Агар спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи турли спорт ютуқларига эга бўлса, олимпия захиралари коллежининг айрим ходимларига, ушбу ўқувчи учун ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланган устаманинг энг юқори миқдори қўлланади.

6. Устамаларнинг жами миқдори:

олимпия захиралари коллежи директори, директор ўринбосарлари, катта инструктор-методисти ва тиббиёт пункти ходимлари учун – белгиланган базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан;

олимпия захиралари коллежининг спорт бўлими инструктор-методистлари ва спорт психологлари учун – бириктирилган спорт турлари бўйича эришилган спорт натажалари учун, лекин базавий тариф ставкасининг 300 фоизидан ошмаслиги керак.

7. Директор ўринбосарлари, катта инструктор-методист, тиббиёт пункти ходимларига устама ҳақ белгилашда фоизлар тайёрланган спорчилар учун тўпланган умумий фоизлар ходимларга бўлиш орқали бевосита ўқувчини тайёрлашда бевосита қатнашган вақти ва ҳиссасига қараб амалга оширилади.

8. Олимпия захиралари коллежи директорига директорлик вазифасини бажаришга киришган кундан бошлаб коллеж жамоаси томонидан терма жамоа аъзолари ва ўринбосар таркибига тайёрланган ўқувчилари учун, кейинги йилларда 4-бандга асосан устама белгиланади.

9. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган устамаларни белгилаш календарь йил бошида, олимпия захиралари коллежининг ўқувчилари контингентидан ва уларнинг олдинги йилдаги спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари тарификациясини ва штатлар жадвалини тузишда амалга оширилади.

Йил давомида устамалар миқдорларини ўзгартириш олимпия захиралари коллежининг тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва олимпия захиралари коллежи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

10. Олимпия захиралари коллежининг айрим ходимлари ва тренер-ўқитувчиларига устамалар:

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлашни таъминлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан белгиланади ва бир календарь йил мобайнида сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлашни таъминлаганлик учун – ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.

11. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимларига ўқувчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш унинг олимпия захиралари коллежи таркибидан расман чиқиб кетиш (бошқа таълим муассасасига ўтиш, олимпия захиралари коллежидан чиқарилиш, уни битириш) санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.

 

3-боб. Тренер-ўқитувчиларга иш ҳақи ва устамаларни ҳисоблаш

12. Спорт тайёргарлик босқичи ва спорт турларининг гуруҳларидан келиб чиқиб тренер-ўқитувчиларга тўланадиган иш ҳақи ва устамаларнинг фоизлари белгиланади.

13. Олимпия захиралари коллежида спорт тайёрлаш босқичлари қуйидагилардан иборат:

Ўқув-машқ босқичи. Бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумий жисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш – назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан амалга оширилади.

Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичи. Ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган ўқувчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.

Олий спорт маҳорати босқичи. Ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика даражасида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчилардан жамланади.

Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

 

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқув йили

Ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулоти ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар*)

Спорт турлари гуруҳлари

I

II

III

Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши (ўқувчилар сони)

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

32

3 – 5

6 – 8

3 – 5

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

1 йилдан кўп

28

4 – 6

6 – 8

4 – 6

1 йил

26

5 – 7

8 – 10

5 – 7

Ўқув-машқ

2 йилдан кўп

20 – 24

6 – 8

10 – 12

6 – 8

2 йил

18 – 24

6 – 10

10 – 14

6 – 10

Изоҳ: Ўқув гуруҳлари таркибида бир ёки бир неча Ўзбекистон терма жамоа аъзоси (асосий таркиб) мавжуд бўлса ҳафталик ўқув соати ҳажми 36 соатгача оширилиши мумкин.

* Ўқув машғулотлар академик соат бўйича белгиланади. 1 академик соат 45 дақиқадан иборат.

ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

 

Ўқувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари

Ўқитиш йили

Ўқувчиларга спорт разряди талаблари

I III спорт турлари гуруҳлари

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

Спорт усталигига номзод, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

1 йилдан кўп

I разряд, спорт усталигига номзод

1 йил

I – III разряд

Ўқув-машқ

2 йилдан кўп

I-ўсмирлар, III разряди

2 йил

III-ўсмирлар разряди

 

 

14. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

I спорт турларининг биринчи гуруҳига – спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;

II спорт турларининг иккинчи гуруҳига – спортнинг жамоавий ўйин турлари;

III спорт турларининг учинчи гуруҳига – спортнинг ноолимпия
ва миллий турлари.

 

4-боб. Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг
лавозим маоши

15. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.

16. Олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёр бўйича амалга оширилади.

17. Бир нафар ўқувчига нисбатан олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

 

Спорт мусобақалари даражаси

Спорт натижаси

Ўқув даври

Бир нафар ўқувчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори

I

II

III

1

2

3

4

5

6

I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира, республика ва халқаро мусобақаларга ўқувчиларни тайёрлаш

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига

бутун даврда

55 %

45 %

40 %

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига

бутун даврда

45 %

35 %

30 %

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

200 %

200 %

200 %

2-ўрин

180 %

180 %

180 %

3-ўрин

160 %

160 %

160 %

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

150 %

140 %

130 %

2-ўрин

140 %

130 %

120 %

3-ўрин

130 %

120 %

110 %

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари (I – III ўрин)

1-ўрин

бутун даврда

100 %

90 %

80 %

2-ўрин

90 %

80 %

70 %

3-ўрин

80 %

70 %

60 %

II. Олимпия захиралари коллежларида спорт захираси тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчиларнинг тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори

Олий спорт маҳорати

Бутун давр

40

25

35

Спорт маҳоратини такомиллаштириш

Бутун давр

30

15

20

Ўқув-машқ

Бутун давр

12

8

10

 

18. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий таркибига ва стажёрларини, республика ва халқаро спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлаш учун олимпия захиралари коллежлари тренер-ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари миқдорлари энг юқори ҳисобланади. Бир нафар ўқувчи учун тренер-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш нормативларининг аниқ миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор олимпия захиралари коллежи директори томонидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорлари ва фонди доирасида қабул қилинади.

19. Бир нафар ўқувчи учун нормативлар бўйича ўқув машғулот ишлари учун олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашда тренер-ўқитувчининг лавозим маошини устамалар ва қўшимча ҳақларсиз ҳисоблаб чиқариш унга белгиланган базавий тариф ставкасини унинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг фоизлар ҳисобидаги нормативига кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.

Тренер-ўқитувчи томонидан бир нечта ўқувчи тайёрланган тақдирда ушбу тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи ҳар бир ўқувчи бўйича унинг спортдаги ютуқларини ва тайёрлаш босқичларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган нормативлар миқдорларини жамлаш йўли билан белгиланади.

Бунда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги олимпия захиралари коллежининг юқори тоифали спортчилар тайёрлашда салмоқли натижаларга эришган ўқувчиларнинг (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларида совринли ўринларни қўлга киритган) айрим тренер-ўқитувчиларига базавий тариф ставкаси миқдорининг беш юз фоизигача миқдорда лавозим маоши белгилаши мумкин.

20. Бир нафар ўқувчи учун меҳнатга ҳақ тўлаш нормативи миқдори олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчисига:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун – ўқувчи Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига (стажёрликка) киритилган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи жамоа таркибида бўладиган бутун даврда сақланиб қолади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва ушбу даражадаги кейинги халқаро спорт мусобақалари (кейинги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва шу кабилар) ўтказилгунгача сақланиб қолади;

Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун – кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи томонидан эришилган натижа (I – III ўринлар) санасидан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади ва шу каби кейинги Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари ўтказилгунгача, бироқ бир йилдан кўп бўлмаган даврга сақланиб қолади.

21. Агар олимпия захиралари коллежининг тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркиби аъзоси Осиё ўйинлари совриндори бўлса),
у ҳолда тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори, ўқувчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда энг юқори кўрсаткич бўйича тегишли равишда қайта кўриб чиқилади ва унинг янгидан ҳисоблаб чиқилган амал қилиш муддати белгиланади.

22. Агар олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса ва шу каби ҳолатларда), у ҳолда тренер-ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.

23. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер-ўқитувчи раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муссасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи ўтказилган олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиси меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи мазкур тренер-ўқитувчининг ўқув гуруҳи таркибига расман қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади;

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ўқувчи мазкур тренер-ўқитувчи раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда мазкур натижага (I – III ўринлар) такроран эришгунгача белгиланмайди;

Бошқа таълим муассасасидан ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчи учун тренер-ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.

24. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчиларни тайёрлашда самарадорликни ошириш мақсадида олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчилар фаолиятини қуйидагича ташкил этиши мумкин:

ўқувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига бир-бирига яқин бўлган спорт турларига хореограф, акробат ва психолог тренер-ўқитувчиларни жалб этиш;

ўқувчилар билан ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиши.

Бригадага жалб қилинган тренер-ўқитувчилар ва ўқувчилар таркиби олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг умумий йиғилиши қарорига кўра олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шунингдек, бригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига нисбатан ҳисобланиши мумкин.

Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренер-ўқитувчининг ўқувчини тайёрлашдаги улуши тренер-ўқитувчиларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

25. Директор, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, катта инструктор-методистлар, инструктор-методистлар ўзларининг асосий лавозими бўйича иш вақти мобайнида, тегишли маълумотга ва малака тоифасига эга бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчининг базавий тариф ставкаси ҳисобидан ҳақ тўланган ҳолда ўз олимпия захиралари коллежларида ўқув-машқ машғулотлари олиб боришлари мумкин. Уларнинг тренер-ўқитувчилик ишлари ҳажми олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчисининг белгиланган ўқув машғулот ишлари ҳажмининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

26. Олимпия захиралари коллежи тренер-ўқитувчиларининг машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренер-ўқитувчининг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқёсда) иштироки даври учун ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

27. Олимпия захиралари коллежининг спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчиларига энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.

28. Фахрий унвонга эга бўлган тренер-ўқитувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг “Фархий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2008 йил
3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

29. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий
ва захира таркиблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади ва олимпия захиралари коллежига етказилади.

30. Айрим ходимларга ва тренер-ўқитувчиларга иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу олимпия захиралари коллежларининг раҳбари ва бош ҳисобчи зиммасига юкланади.

31. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимларига ва тренер-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.

32. Олимпия захиралари коллежи айрим ходимларига ва тренер-ўқитувчиларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 6-илова

 

 

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат
кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

 

Т/р

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

1.

Директор

1

2.

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1

3.

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари

1

4.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

1

5.

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

1

6.

Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари

1

7.

Котиб-иш юритувчи

1

8.

Кадрлар бўйича бош инспектор

1

9.

Кадрлар ва ўқувчилар бўйича инспектор

1

10.

Юрисконсульт

1

11.

Бош энергетик

1

12.

Психолог

1

13.

Спорт психологи

3

14.

Иш юритувчи

1

15.

Бош бухгалтер

1

16.

Бухгалтер

3

17.

Кассир

1

18.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги муҳандиси

1

19.

Ўқув бўлими мудири

1

20.

Ўқув бўлими услубчиси

1

21.

Ёшлар етакчиси

1

22.

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта инструктор-методисти

1

23.

Инструктор-методист

8

24.

Спорт шифокори (Тиббиёт пункти мудири)

1

25.

Врач-травматолог

1

26.

Врач-педиатор

1

27.

Врач-диетолог

1

28.

Бош ҳамшира

1

29.

Ҳамшира

3

30.

Тиббиёт пункти навбатчиси

1

31.

Уқаловчи

2

32.

Санитарка

1

33.

Бош ошпаз

1

34.

Ошпаз

7

35.

Ошхона ишчиси

4

36.

Идиш-товоқ ювувчи

4

37.

Ёрдамчи ишчи

1

38.

Юкчи

1

39.

Омбор мудири

1

40.

Омборчи

2

41.

Таъминот бўйича агент

1

42.

Катта тарбиячи

1

43.

Кир ювиш бўйича машинист

2

44.

Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи

1

45.

Дазмолчи(Гладильщик)

1

46.

Махсус оёқ кийимларини таъмирловчи этикдўз

1

47.

Бино ва иншоотларни ташкил этиш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича инженер

1

48.

Кутубхоначи

1

49.

Видео-ёзув оператори

2

50.

Сув узатиш тармоқлари ва скважния назоратчиси

1

51.

Архивариус

1

52.

Овоз оператори

1

53.

Компьютерга техник хизмат кўрсатувчи техник

1

54.

Пласмасса пайвандчиси

2

55.

Электропайвандчи

2

 

Изоҳ:

1. От спорти тури мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларининг қўшимча штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

2. Олимпия захиралари коллежлари ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари ушбу намунавий штатлар иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

 

 

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига илова

 

 

Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи
ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш

МЕЪЁРЛАРИ

 

1-боб. Умумий қоида

1. Олимпия захиралари коллежи бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида назарда тутилмаган олимпия захиралари коллежибошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг алоҳида лавозимлари мазкур меъёрларга мувофиқ киритилади.

 

2-боб. Олимпия захиралари коллежларида алоҳида лавозимларни киритиш меъёрлари

2. Олимпия захиралари коллежида ўқув йўналиши бўйича – 1,0 бирлик бўлим мудири лавозими киритилади.

3. Олимпия захиралари коллежи ўқув режасида ўқув-лаборатория амалий машғулотлари ўтказилиши кўзда тутилган ҳамда амалий машғулотлар ўтказилиш учун жиҳозланган ҳар бир ўқув-лаборатория хонаси мавжуд бўлса – 1,0 бирлик лаборант лавозими киритилади.

4. Олимпия захиралари коллежининг лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозлари ўрнатилган хоналарига хизмат кўрсатиш учун – 1,0 бирлик лингафон, компьютер ва ўқув-техника жиҳозларига хизмат кўрсатувчи техник лавозими киритилади.

5. Олимпия захиралари коллежининг гардероб хонасидаги мавжуд
250 та ва ундан ортиқ жиҳозланган кийим сақлаш жойлари учун – 1,0 бирлик гардеробчи (кийим сақловчи) лавозими мавсумий 5 ойга киритилади.

6. Олимпия захиралари коллежининг 2500 кв.м ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун – 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2500 кв.м учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.

7. Олимпия захиралари коллежининг мевали боғ, гулзор
ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га.дан 2,0 га.гача майдони учун – 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га. майдон учун – 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.

8. Олимпия захиралари коллежини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун
4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади. Бунда ҳудуддан ташқарида жойлашган бинолар учун ҳам алоҳида 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.

9. Ҳар бир алоҳида бино, шу жумладан ўқувчилар турар жойи, спорт иншоотлари, футбол стадиони  учун – алоҳида комендант 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.

10. Бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (выключатель, розетка ва коробка) (таълим муассасаси балансида бўлган кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун – 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун – 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 4,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими – таълим муассасаси биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м. ва ундан ортиқ майдони учун – 1,0 бирлик (таълим муассасасида
3,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

Муассаса балансидаги биноларнинг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.

11. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали ва спорт зали ҳамда ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 700 кв.м тозалаш майдони учун – 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

12. Биноларнинг ички қисмидаги, спорт залларидаги ҳожатхона
ва чўмилиш хоналарини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 50 кв.м тозалаш майдони учун – 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

13. Уй-жой коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган олимпия захиралари коллежларида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва ҳоказолар билан иситиладиган хар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун
–2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган хар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун –1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса – 1,0 бирликдан, 6 ва ундан ортиқ бўлса
– 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун – 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 – 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.

14. Олимпия захиралари коллежида ҳар иккита бинога 1,0 бирликда бинони таъмирловчи  ва комплекс хизмат кўрсатувчи ишчи  лавозими киритилади.

15. Тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига
1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.

16. Олимпия захиралари коллежининг ҳар бир алоҳида жойлашган ўқувчилар турар жойи учун уларнинг ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун – 1,0 бирлик (бироқ 4,0 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) ўқувчилар турар жойининг навбатчи тарбиячиси лавозими киритилади.

17. Олимпия захиралари коллежининг ўқувчилар турар жойида
300 нафар ва ундан ортиқ ўқувчилар истиқомат қилаётган бўлса – 0,5 бирлик паспортист лавозими киритилади.

18. Хўжалик бекаси лавозими олимпия захиралари коллежи ўқувчилар турар жойида яшовчи ўқувчилар сони 150 нафардан 300 нафаргача
– 1,0 бирлик, 300 нафардан ортик бўлса – 2,0 бирлик штат киритилади.

19. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган ҳар бир лифт ёки лифтлар гуруҳига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақтида учун
– 1,0 бирлик (бироқ 2,5 ўрин алмашиш иш вақтидан ортиқ бўлмаган ҳолда) киритилади.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирлик ва идоралар аппаратлари, уларга бўйсунувчи ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари енгил хизмат автомашиналари чекланган миқдорларига мувофиқ транспорт воситаларининг чекланган сонидан (лимитидан) келиб чиқиб, соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун – 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.

21. Олимпия захиралари коллежи балансига киритилган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” мусобақасида ва бошқа спорт тадбирларида ғолиб бўлганлик учун берилган транспорт воситалари учун таълим муассасасининг харажатлар сметасида ёқилғи-мойлаш материаллари учун маблағлар режалаштирилиб, 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади. Таълим муассасаси раҳбари учун хизмат автомашинаси сифатида фойдаланилаётган транспорт воситалари бундан мустасно.

22. Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларининг турли хил тадбирларда хавфсиз қатнашишини таъминлаш учун мўлжалланган махсус автотранспорт (автобус, микроавтобус) воситаси мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида 1,0 бирлик автобус ҳайдовчиси лавозими киритилади.

23. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган олимпия захиралари коллежларида 1,0 бирликдан дезинфектор ҳамда сувдан ҳар бирига алоҳида қутқарувчи, таъмирловчи ва тозаловчи лавозимлари киритилади.

24. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотлари насос станцияси операторлари ҳамда бассейнлари мавжуд бўлган 1,0 бирликдан оператор
кеча-кундуз ишлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир алоҳида бино, иншоотлар учун 4,0 бирлик оператор лавозими киритилади.

25. Ёпиқ ва очиқ сув ҳавзасида сув иншоотларига алоҳида хлор билан ишлов берувчи 1,0 бирлик штат лавозими киритилади.

26. Олимпия захиралари коллежининг балансидаги мавжуд соз ҳолатдаги трактор техникаси учун – 1,0 бирлик техникани бошқариш тракторист лавозими киритилади.

 

3-боб. Якуний қоидалар

27. Ушбу Меъёрлар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга олимпия захиралари коллежининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.

28. Штат жадвалини тузишда олимпия захиралари коллежининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 7-илова

 

Олимпия захиралари коллежлари ўқувчилари
учун суткалик озиқ-овқат

НОРМАСИ

 

Т/р

Маҳсулотлар номи

Грамм

(брутто)

1.

Буғдой нони, 1-нав

600

2.

Буғдой уни, 1-нав

30

3.

Ёрма, макарон маҳсулотлари

160

4.

Қанд-шакар

100

5.

Асал

30

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари

120

7.

Сариёғ

80

8.

Ўсимлик ёғи

30

9.

Сут-қатиқ

600

10.

Қаймоқ

50

11.

Творог

100

12.

Пишлоқ

50

13.

Гўшт, парранда гўшти

410

14.

Колбаса маҳсулотлари

70

15.

Балиқ

100

16.

Тухум (дона)

2

17.

Картошка

500

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, помидор пастаси

700

19.

Мева-резаворлар, шарбатлар, витаминли ичимликлар

800

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак - 5 гр, баргак

50

21.

Чой

3

22.

Какао

5

23.

Йодланган туз

10

24.

Хамиртуруш

1

25.

Минерал сув

500

26.

Буғдой майсалари кукуни маҳсулоти

3

 

Оқсиллар

231,8

 

Ёғлар

228,8

 

Углеводлар

957,9

 

Калорияси

6693,8

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 8-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида “Баркамол авлод-2014” спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида” 2014 йил 1 июлдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 27-сон, 328-модда):

8-банддаги “ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида” сўзлари “коллежларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарорида:

2-иловада:

7-позициядаги “олимпия захираларига ихтисослашган мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-позициядаги “махсус мактаб-интернатларини” сўзлари “коллежларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

17-позициядаги “махсус мактаб-интернатлари” сўзлари “коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

29-позициядаги “махсус мактаб-интернатлари” сўзлари “коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

30-позициядаги “махсус мактаб-интернатларининг” сўзлари “коллежларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

31-позициядаги “махсус мактаб-интернатларини” сўзлари “коллежларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида” 2018 йил 18 майдаги 369-сон қарорида:

Иловада:

9-банд йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинчин:

“Республика олимпия захиралари коллежи”;

14-банд 10-кичик банддаги “мактаб-интернатлари” сўзлари “коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

4. Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида:

4-бандда:

“а” кичик банднинг саккизинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

“б” кичик банднинг учинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қуйидагилар:

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага;

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом
5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.”;

14, 15, 16-бандлар тегишлича 15, 16, 17-бандлар деб ҳисоблансин;

3-иловада:

2-банд иккичи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қарор қуйидаги мазмундаги 4, 5-иловалар билан тўлдирилсин:

“Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига
4-илова

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоида

1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.

 

2-боб. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш

2. Мактаб-интернатга болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ҳамда мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

3. Ўқувчилар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб-интернат томонидан белгиланади.

Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.

4. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси ва масъул котиби тайинланади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.

5. Ҳужжатлар 20 июнь – 20 июль мобайнида қабул қилинади.

6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактаб-интернат директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли комиссияга шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

турар жойидан маълумотнома;

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат.

7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.

8. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

 

3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш

9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.

10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун – 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун – 70 балл ажратилади.

11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, олий спорт маҳорати мактаблари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.

13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль – 28 июль мобайнида ўтказилади.

14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.

15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирганлар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида мактаб-интернат директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

17. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувни олиб (ёзиб) бориш лозим ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.

18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан кейин уч кун муддатда мактаб-интернатнинг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.

 

4-боб. Мактаб-интернат ўқувчиларини аттестациядан ўтказиш

19. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

20. Аттестация мактаб-интернат ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 – 9 кишини ташкил этади, мактаб-интернат директори – комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари – комиссия масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.

22. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.

23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренер-ўқитувчилар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.

24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 – 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома – аттестация варақасини тайёрлайди.

25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчи, спортчининг шахсий тренери-ўқитувчиси, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.

26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.

27. Аттестация натижалари бўйича комиссиянинг хулосаси комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

28. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.

29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: Мактаб-интернатида ўқишга “Лойиқ” ёки “Нолойиқ”.

30. Аттестация комиссияси хулосалари баённомалар билан тасдиқланади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.

31. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.

32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда қабул қилинади.

 

5-боб. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш

33. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда – врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда – педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг “б”, “в” ва “г” кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасага кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.

34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.

 

6-боб. Якуний қоида

35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига
5-илова

 

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Мактаб-интернат ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

3. Таътиллар даврида (60 кунгача) мактаб-интернат ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.

 

2-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби

4. Мактаб-интернатларга ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.

5. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.

Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернат ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.

6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади, кейинчалик мактаб-интернатга тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси (квитанцияси) тақдим этилади.

Ота-оналар тўлови пул ўтказиш йўли билан тўланган тақдирда мактаб-интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси билан) тақдим этилади.

7. Мактаб-интернат бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатнинг ғазначилик бўлинмаларидаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.

 

3-боб. Мактаб-интернатларда ота-оналар тўловини ҳисоблаш

8. Мактаб-интернатда ота-оналар тўлови миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида белгиланади.

Мактаб-интернатга ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.

9. Мактаб-интернат ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.

10. Мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-она тўлови ҳисобланмайди.

Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқувчи мактаб-интернатга келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.

11. Мактаб-интернат ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-она тўлови директор томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.

12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатга келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрида мактаб-интернат маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернат хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.

13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

 

4-боб. Мактаб-интернат ўқувчиларини ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби

14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотнома ўқувчиларни ота-оналар тўловидан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат кўриб чиқиш учун мактаб-интернатга тақдим этилади.

15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида мактаб-интернат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.

16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи мактаб-интернат ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

17. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.

18. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатнинг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

5-боб. Якуний қоидалар

19. Мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.

20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.”;

 

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон Фармони ва ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” 2018 йил 5 мартдаги ПҚ–3583-сон қарори)” 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорида:

1-иловада 29-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8-банддаги “Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси” сўзлари “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

6. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарорида:

3-банд иккинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илова 2-банддаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-иловада:

1-банддаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида” 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:

4-илова 6-позициядаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

5-илова 8-позициядаги “ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

8. Вазирлар Маҳкамасининг “2019 – 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорида:

2-илова 20-позициясидаги “ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар” сўзлари “коллежлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарорида:

Иловада:

5-параграф номидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банд биринчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

10. Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарорида:

1-банд тўртинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 469-қарорида:

1-илова 2-банд тўртинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда мавжуд спорт иншоотлари қувватидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 сентябрдаги 820-сон қарорида:

4-иловасидаги “Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати” сўзлари “Андижон олимпия захиралари коллежи” сўзлари билан алмаштирилсин;

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сон қарорида:

Иловада:

7-банд иккинчи хатбошидаги “ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари” сўзлари “олимпия захиралари коллежлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банд биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши ёки олимпия захиралари коллежлари ва ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари битирувчиларига ушбу таълим муассасаларини тамомлаганда, рухсатномани расмийлаштириш учун тўловни ундирмаган ҳолда беш йил муддатга рухсатнома берилади.”.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил “__” _________даги _____-сон қарорига 9-илова

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган
деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги 660-сон қарори;

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган
деб ҳисоблаш тўғрисида” 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-илованинг 8-банди;

3. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика олий спорт маҳорати мактаблари ва мактаб-интернатларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 12 июлдаги 583-сон қарорига илованинг 4-банди.

Умумий таклифлар

247