ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12165 Хокимият города Ташкент 08/01/2020 23/01/2020 10

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
ID-12165

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборономаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 февраль), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 162-сонли (“Тошкент Оқшоми”, 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2019 йил
29 декабрдаги 4-8/14-1237-сонли, Молия вазирлигининг 2019 йил
29 декабрдаги 02/07-02-32/2166-сонли, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 1442/01-13-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хатини инобатга олиб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари
1-иловага;

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси (И.Кадиров):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 31-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси қўлланилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни“ Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П.Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz
веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги “Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 35-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Шакиров зиммасига юклансин.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокими                                            Ж.Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокимининг

                                               2020 йил __ январдаги

                                                ___-сон қарорига
 1-ИЛОВА

 

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун                    2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари

 

т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари

Бир йиллик энг кам  ставкаси

1 кв.м (сўм)

Саноат

1.

Ёқилғи саноати

11 700

2.

Кимё саноати

11 700

3.

Нефт-кимё саноати

11 700

4.

Машинасозлик

11 700

5.

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати

11 700

6.

Ҳисоблаш техника воситалари саноати

11 700

7.

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги

9 450

8.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

9 450

9.

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги

9 450

10.

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш

11 700

11.

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш (токарлик хизматлари)

11 700

12.

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

11 700

13.

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари

11 700

Ўрмончилик, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14.

Ёғоч тайёрлаш саноати

11 700

15.

Ёғочни қайта ишлаш саноати

11 700

16.

Целлюлоза-қоғоз саноати

11 700

17

Ешик, ром ва Мебел ясаш (ёғочдан)

37 950

18.

Қурилиш материаллари саноати

11 700

Енгил саноат

19.

Тўқимачилик саноати

11 700

20.

Тикувчилик саноати

11 700

21.

Тери, мўйна ва пойафзал саноати

11 700

22.

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоклари

11 700

Озиқ-овқат саноати

23.

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

11 700

24.

Гўшт ва сут саноати

11 700

25.

Балиқчилик саноати

11 700

26.

Ун-ёрма саноати

11 700

27.

Комбикорм саноати

9 450

28.

Саноатнинг бошқа тармоқлари

11 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари

29.

Тиббиёт асбоблари саноати

11 700

30.

Полиграфия саноати

37 950

31.

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш

28 050

32.

Саноатда хўжалик бошқаруви

37 950

Қишлок хўжалик

33.

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га (“га” ўлчов бирлигида)

7 671 450

34.

Чорвачилик ва парандачилик

9 450

35.

Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш хавзалари) 1га. (“га” ўлчов бирлигида)

7 671 450

36.

Асаларичилик 1 га (“га” ўлчов бирлигида)

4 590 000

37.

Ветеринария хизмати

11 700

38.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

11 700

39.

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га

(“га” ўлчов бирлигида)

7 671 450

Транспорт ва алоқа

40.

Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари

30 600

41.

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар)

30 600

42.

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари)

7 950

43.

Автомобил ювиш шахобчалари

45 000

44.

Автомобилларга ёқилги қуйиш шаҳобчалари

47 100

45.

Аҳоли бюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш

28 050

46.

Почта алоқаси

25 800

47.

Курьер алоқаси

30 600

48.

Симли электр алоқаси

30 600

49.

Электро –радио – уяли ва пейжинг алоқаси (кенгайтириш белгилари параметри бўйлаб, иншоот ва технологик майдонларни ўз ичига олади)

99 150

Қурилиш

50.

Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш

23 400

51.

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

23 400

52.

Пластик эшик-ром ва мебел ишлаб чиқариш

50 000

Савдо ва умумий овқатланиш

53.

Улгуржи савдо

47 100

54.

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар

113 250

55.

Чакана савдо

70 650

56.

Умумий овқатланиш

47 100

57.

Ярим тайёр озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)

45 000

58.

Китоб дўконлари

4 500

59.

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш

47 100

60.

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик

70 650

61.

Моддий техник таъминоти ва савдоси

51 750

62.

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш

51 750

63.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш

51 750

64.

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш

51 750

65.

Реклама, вакиллик хизматлари

47 100

66.

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари

47 100

67.

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати

70 650

68.

Таҳририят ва нашриётлар

26 250

69.

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш

26 250

70.

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)

26 250

71.

Меҳмонхона хўжалиги

51 750

72.

Ётоқхона

30 000

73.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари

28 500

74.

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш

37 800

75.

Ломбардлар

56 850

76.

Ҳаммомлар

80 550

77.

Сауна ва бассейнлар

164 400

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

78.

Соғлиқни сақлаш

37 800

79.

Дам олиш ва туризм

37 800

80.

Фитобар

16 350

81.

Маданий кўнгил очар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)

51 750

82.

Жисмоний тарбия ва спорт

16 350

83.

Дорихона муассасалари

37 800

84.

Оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари

37 500

85.

Ижтимоий-дорихоналар муассасаси

26 250

Маъориф

86.

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан ўқув курслари)

33 150

87.

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

23 700

88.

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)

13 950

89.

Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш

18 150

90.

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)

11 700

91.

Маданият ва санъат

66 000

92.

Кўргазмалар

31 500

93.

Мактабдан ташқари тўгараклар

    13 950

94.

Маданий ва дам олиш боғлари

33 150

95.

Ботаника ва хайвонот боғлари

33 150

96.

Телевидения ва радио узатиш редакциялари

33 150

97.

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари

117 750

98.

Илм-фан ва илм-фан хизматлари

23 400

99.

Авто мактаб

40 500

Молия-кредит фаолияти

100.

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти

47 100

101.

Аудиторлик фаолияти

36 150

102.

Банк фаолияти

70 650

Фаолиятнинг бошқа турлари

103.

Суғурталаш

47 100

104.

Ҳуқуқий хизматлар ва суд органлари

33 150

105.

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари адвокатлик  тузилмалари фирма ва бюролар

33 150

106.

Жамоат бирлашмалари

11 700

107.

Омборхоналар

47 100

108.

Давлат ташкилотлари учун офис

23 400

109.

Хусусий ташкилотлар учун офис

80 100

110.

Архивлаш хизматлари

15 000

111.

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар)

47 100

112.

Лабораториялари

23 400

113.

Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)

117 750

114.

Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо

75 450

115.

Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш

56 850

116.

Авиакассалар ( шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа)

75 450

117.

Банкоматлар

707 100

118.

Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қандолат махсулотлари, тортлар, пирожное ва бошқалар)

39 250

 

 

            Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги
02/1-74-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги, Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ харбий шаҳарчалар, муассасалари харбий қисмларидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг “ноль” ставкалари қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2013 йил 12 июндаги
02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги спорт зали Ўзбекистон Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг “ноль” ставкалари қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги
02/107-118-сонли топшириғига асосан, “Адолат” социал демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, “Шарқ тонги” кўчаси, 23-уй манзилидаги бинода жойлаштирилган “Адолат” социал демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари хамда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси тахририяти учун 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хақининг “ноль” ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги
02/107-2670-сонли топшириғига асосан, “Тадбиркор ва ишбилармонлар харакати” ЎзЛиДеП партияси Тошкент шаҳри бўйича кенгашлари, хамда “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси тахририяти учун 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хақининг “ноль” ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
25 февралдаги 18-10-14-7/1694-сонли топшириғига асосан,
“Matbuotchilar majmuasi servis” МЧЖ тасарруфида бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган бинодан фойдаланиши учун Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси тахририятига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хакининг тегишли коэффициентлар белгиланмасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 834-сонли қарорига биноан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзо ҳамда шаҳар ва туман кенгашларининг тавсифномаси билан ёш тадбиркорларга 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кичик саноат зоналари шунингдек Тошкент шаҳар худудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара хақининг “ноль” ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августлаги
14/1-1959-сонли топшириғига асосан, Олимпиада уйинларида ғолиб ва совриндорлари учун спорт фаолиятини сақлаб қодиш шарти билан аҳоли гавжум жойларда спорт мажмуаларини ташкил этиш максадида Ўзбекистон Руспубликаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан давлат кўчмас мулкидан ҳамда ер ажратишда ижара хақининг “ноль” ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августлаги
609-20-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан кейинчалик вазирлик таасаруффидаги хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи давлат унитар корхоналарига, ҳамда бошқа бўлимларига давлат бино иншоотлар, жихозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар ижара шартномаси асосида вақтинча фойдаланганлик учун берилганда ижара ҳақи “ноль” ставкаси қўлланилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329 сонли қарорига асосан  давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, "симли электр алоқаси"дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенг миқдорда қўлланилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг

                                               2020 йил ____ январдаги

                                                ____-сон қарорига
 2-ИЛОВА

 

 

 

Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар

 

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс=Эс*Кз*(Кқ+Кҳ+Ко),

бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:

1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий  зоналар коэффициентлари (Кз):

 

Зоналар

Қўлланиладиган коэффициентлар

1-зона

4,11

2-зона

3,31

3-зона

2,51

4-зона

1,71

5-зона

1,0

 

 

2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):

 

Қурилиш тури

Қўлланиладиган коэффициентлар

алоҳида турган бино

1,0

бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган

0,8

ярим ертўла, ертўла

0,6

чердак, болахона  

0,5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми

0,2

 

3.Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

 

 

Қўлланиладиган коэффициент

ер майдони мавжуд бўлганда

0,3

 

4.Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

 

Қулайлик

Қўлланиладиган коэффициент

метро станциясидан 200 метр радиус
оралиғида жойлашган

0,8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган
бино-иншоотлар

0,7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган

0,6

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг

                                               2020 йил ____ январдаги

                                                ____-сон қарорига

 3-ИЛОВА

 

 

Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари рўйҳати*

 

 

  1.  

Абдулла Қодирий кўчаси

  1.  

Абдурауф Фитрат кўчаси

  1.  

Абай кўчаси

  1.  

Амир Темур шоҳ кўчаси

  1.  

Асака кучаси

  1.  

Афросиёб кўчаси

  1.  

Аҳмад Дониш кўчаси

  1.  

Аэропорт ҳудуди

  1.  

Беруний кўчаси

  1.  

Бешёғоч кўчаси

  1.  

Бешқайрағоч кўчаси

  1.  

Бобур кўчаси

  1.  

Боғишамол кўчаси

  1.  

Бодомзор йўли кўчаси

  1.  

Бунёдкор шоҳ кўчаси

  1.  

Бухоро кўчаси

  1.  

Буюк ипак йўли кўчаси

  1.  

Буюк Турон кўчаси

  1.  

Гавҳар кўчаси

  1.  

Дархон кўчаси

  1.  

Дўрмон йўли кўчаси

  1.  

Зарафшон кўчаси

  1.  

Заргарлик кўчаси

  1.  

Зарқайнар кўчаси

  1.  

Зиё кўчаси

  1.  

Зиёлилар кўчаси

  1.  

Зулфияхоним кўчаси

  1.  

Ислом Каримов кўчаси

  1.  

Истиқбол кўчаси

  1.  

Истиқлол кучаси

  1.  

Ифтихор кўчаси

  1.  

Қатортол кўчаси

  1.  

Катта Хирмонтепа кўчаси

  1.  

Кичик халқа йўли кўчаси

  1.  

Қорасарой кўчаси

  1.  

Қорасув кўчаси

  1.  

Қоратош кўчаси

  1.  

Қумариқ кўчаси

  1.  

Кўкча Дарвоза кўчаси

  1.  

Лабзак кўчаси

  1.  

Локомотив кўчаси

  1.  

Лутфий кўчаси

  1.  

Матбуотчилар кўчаси

  1.  

Махтумқули кўчаси

  1.  

Мирзо Улуғбек кўчаси

  1.  

Миробод кўчаси

  1.  

Муқимий кўчаси

  1.  

Мустақиллик майдони

  1.  

Мустақиллик шоҳ кўчаси

  1.  

Мухаммад Юсуф кўчаси 

  1.  

Мухтор Ашрафий кўчаси

  1.  

Навоий кўчаси

  1.  

Назарбек кўчаси

  1.  

Нукус кўчаси

  1.  

Нурафшон кўчаси

  1.  

Ойбек кўчаси

  1.  

Оққўрғон кўчаси

  1.  

Оқтепа майдони

  1.  

Олмазор кўчаси

  1.  

Осиё кўчаси

  1.  

Охангарон кўчаси

  1.  

Паркент кўчаси

  1.  

Сағбон кўчаси

  1.  

Самарқанд Дарвоза кўчаси

  1.  

Себзор кўчаси

  1.  

Содиқ Азимов кўчаси

  1.  

Талабалар кўчаси

  1.  

Тарас Шевченко кўчаси

  1.  

Темур Малик кўчаси

  1.  

Туркистон кўчаси

  1.  

Уста Ширин кўчаси

  1.  

Фарғона йўли кўчаси

  1.  

Фаробий кўчаси

  1.  

Фарҳод кўчаси

  1.  

Фидокор кўчаси

  1.  

Фурқат кўчаси

  1.  

Чилонзор кўчаси

  1.  

Чоштепа кўчаси

  1.  

Чўпонота кўчаси

  1.  

Шароф Рашидов кўчаси

  1.  

Шастри кўчаси

  1.  

Шаҳрисабз кўчаси

  1.  

Шимолий Олмазор кўчаси

  1.  

Шота Руставели кўчаси

  1.  

Шўртепа кўчаси

  1.  

Юнус Ражабий кўчаси

  1.  

Янги Сергели кўчаси

  1.  

Янги Юнусобод кўчаси

  1.  

Янгишаҳар кўчаси

  1.  

Яҳё Ғуломов кўчаси

 

 

 

*Изох: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).

Умумий таклифлар

2616