ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12145 Хокимият Термезского района 07/01/2020 22/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2020 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-12145
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низом ижросини таъминлаш ҳамда 2020 йилда туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан, сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н 1. Тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин. 2. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркамаларни (кейинги ўринда Транспорт воситалари деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ички ишлар бўлимларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (Н.Собидинов) зиммасига юклатилсин. 3. Техник кўрикдан ўтказишда диагностика станциялари, хусусий техник хизмат кўрсатиш станцияларининг созлиги ҳамда харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг белгиланган тартибда жихозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин. 4. 2020 йил давомида техник кўрикни уюшқоқлик билан, сифатли ўтказиш мақсадида, туман комиссияси тузилсин. Комиссия аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5. 2020 йил давомида тумандаги юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 6. Туман ИИБ ЙҲХГ (Н.Собидинов)га: юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвалини тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларга етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш; хусусий техник хизмат кўрсатиш станциялари (ТХС) ва тадбиркорлик субъектлари (Субъектлар) томонидан транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг мувофиқлигини баҳолаш белгиланган талаблар ва қатъий белгиланган нархлар асосида амалга оширилишини қатъий назоратга олиш юклатилсин. 7. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига автотранспорт воситаларининг доимий равишда техник жихатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш тавсия этилсин. 8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Қаландаров зиммасига юклатилсин. 9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради. Туман ҳокими Ш.Уринов

Умумий таклифлар

128