ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12106 Министерство финансов Республики Узбекистан 07/01/2020 22/01/2020 23

Муҳокама якунланди

Постановление Президента Республики Узбекистан
Истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
ID-12106

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

 

 

Истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини
реализация қилиш тартибини такомиллаштиришга оид
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

Ишлаб чиқарилаётган истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимининг шаффофлигини ошириш, шунингдек, ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали ноқонуний маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмасини устидан самарали назоратни ўрнатиш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь
    ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб юритилади) молия инспекторлари сонини қисқартириш ҳисобига қўшимча 40 та штат бирлиги берилсин ва унинг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади)
    2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Белгилансинки, Инспекция Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

  1. Ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорда фойдаланиш лицензион талаб сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Бунда, биринчи ярим йил якуни бўйича ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан 30 фоиздан кам миқдорда фойдаланиш лицензион талабнинг бузилиши сифатида баҳоланади.

  1. Инспекцияга Комиссия номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш шарти билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда лицензион талабларнинг бажарилишини режали равишда ҳар 6 ойда бир мартадан кўп бўлмаган ва 5 кундан ошмаган муддатда текшириш ҳуқуқи берилади.
  2. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2020 йил 1 мартдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтказилади;

б) 2020 йил 1 декабрдан бошлаб ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни мазкур ҳуқуқбузарлик (жиноят) учун қонунчиликда белгиланган жарималар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

  1. Инспекция:

а) икки ой муддатда “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда узум, мева ва резаворлардан тайёрланган алкоголь маҳсулотларини шишадан бошқа қадоқларда ишлаб чиқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) 2020 йил 1 декабрга қадар илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда этил спирти ишлаб чиқариш учун сарфланаётган буғдой меъёрини қайта тасдиқласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда:

2020 йил 1 апрелга қадар алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга, улар томонидан эса чакана савдо корхоналарига алкоголь маҳсулотларини электрон навбат орқали реализация қилиш порталининг ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;

2020 йил 1 декабрга қадар ноқонуний олиб кирилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаган шахсларни моддий рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус дастурий илованинг жорий этилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда икки ой муддатда “Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖни инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш ва тарихий аҳамиятини сақлаб қолиш шарти билан “ноль” қийматда сотиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ой муддатда маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари намуналарини жамоат жойларида текин тарқатишни истисно этган ҳолда, уларнинг рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат беришни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

меҳмонхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;

ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;

темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;

телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                     Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги

ПҚ–_____-сон қарорига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг

тузилмаси

 

 

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 70 нафар.

Бошлиқ

Бошлиқ ўринбосари

Ёрдамчи

Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўлими

6

 

Лицензиялаш ва стандартлаштириш бўлими

7

 

Ишлар бошқармаси

1

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бошқармаси

30

Мониторинг ва таҳлил қилиш бошқармаси

7

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми бўйича бош мутахассис

1

Юридик бўлим

3

Ходимлар билан ишлаш
бўйича бош мутахассис

1

Бош ҳисобчи

1

Бошлиқ ўринбосари

Этил спирти сифатини аниқлаш
бўйича лабораториялар

8

Матбуот хизмати

1

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги

ПҚ–_____-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

таркиби

 

  1.  

Р.А. Гулямов

  •  

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Комиссия раиси

  1.  

А.Ж. Вахабов

  •  

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр
ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

  1.  

Б.А. Ходжаев

  •  

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири

  1.  

Ж.А. Ходжаев

  •  

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

  1.  

А.Қ. Шадманов

  •  

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

  1.  

Т.А. Ишметов

  •  

Ўзбекистон Республикаси молия вазири биринчи ўринбосари

  1.  

Б.А. Мусаев

  •  

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси

  1.  

Д.Н. Саттаров

  •  

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори

  1.  

лавозимига кўра

  •  

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” _____даги ПҚ–_____-сон қарорига
3-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги
ПҚ–4162-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида:

а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, зарур ҳолларда, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.”

б) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 3-банди “моддий рағбатлантириш” сўзларидан кейин “, тиббий хизмат кўрсатиш” сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 5-банди “а” кичик бандининг тўртинчи хатбошиси “ва йиллик лицензия тўловлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

д) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги “2” рақами “3” рақамига алмаштирилсин;

е) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги “ягона технологик ва техник” сўзлари “технологик” сўзи билан алмаштирилсин;

ж) 11-бандда:

биринчи хатбошидаги “2019 йил 1 октябрга қадар” сўзлари “2020 йил
1 сентябрга қадар
” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошлари тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошлари деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги “2020 йил 1 январга қадар” сўзлари “2020 йил
1 октябрга қадар” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “2019 йил 31 декабрга қадар” сўзлари
“2020 йил 1 октябрга қадар” сўзлари билан алмаштирилсин;

з) қарор иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон “Алкоголь
ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 09/19/474/3259-сон):

а) 1-иловада:

8-бандида:

“а” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) томонидан бериладиган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни олиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва натижаси бўйича Комиссияга қарор лойиҳаси киритади;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом талабларидан келиб чиққан ҳолда беради ва расмийлаштиради;”

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

“г” кичик банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши жараёнида техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш ишларини олиб боради”;

“д” кичик бандида:

иккинчи хатбошиси “ташкилотлар” сўзидан кейин “ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси корхоналари” сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши “ишлаб чиқариш” сўзларидан кейин “учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради” сўзлари билан тўлдирилсин;

“е” кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан алмаштирилсин:

“истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади, шунингдек лицензияни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга қарор лойиҳасини киритади;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади;”;

“ж” кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда маҳсулотларнинг айланмаси ҳақиқий ҳажмларининг назоратини амалга оширади”;

9-бандда:

ўн биринчи хатбошидаги “маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“13. Инспекция бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатлари вазифалар тақсимланишига мувофиқ унинг ўринбосарлари томонидан амалга оширилади”.

14-бандидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

17-банднинг бешинчи хатбошидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

24-бандда “моддий рағбатлантириш” сўзларидан кейин “, тиббий хизмат кўрсатиш” сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-иловада:

3-бандининг тўртинчи хатбошиси “ва йиллик лицензия тўловлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

3.  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сон “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й.,
09/19/707/3626-сон):

а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги “2020 йил 1 январгача” сўзлари “2020 йил 1 мартгача” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Лицензияларни бериш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда – Комиссия) томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.

Лицензияларни бериш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари Инспекция томонидан Комиссияга киритилади, уларни тўҳтатиб туриш тўғрисидаги қарор Инспекция томонидан қабул қилинади.”;

3-бандининг е) кичик бандида “виноси” сўзидан кейин “(бундан табиий вино мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;

7-бандида:

“п” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“п) истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан биринчи ярим йил якуни билан
30 фоиздан, йил якуни билан эса 60 фоиздан кам бўлмаган миқдорда фойдаланиш”;

қуйидаги таҳрирдаги “х” кичик банди билан тўлдирилсин:

“х) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сарфининг белгиланган меъёрларига риоя этиш”;

11-бандда:

б) кичик банддаги “1-иловага” сўзлари “2-иловага” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги “е1” хатбоши билан тўлдирилсин:

“е1) истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар узумнинг техник навларини етиштириш учун камида 100 гектар ер майдони мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси маълумотномаси”;

19-бандидаги “Инспекция” сўзи “Комиссия” сўзи билан алмаштирилсин;

20-бандидаги “Инспекция бошлиғи” сўзлари “Комиссия раиси” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-бандида:

“а” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

истеъмол этил спиртидан ароқ ҳамда ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ва ярим йиллик ишлаб чиқариш қувватлари бўйича ўрнатилган меъёрлардан кам миқдорда ишлаб чиқариш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

8-боб номида “тўхтатиш” сўзи “тугатиш” сўзи билан алмаштирилсин.

44-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“44. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24 -моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.

Лицензияларни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳалари Инспекция томонидан Комиссияга киритилади.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

бир назорат тадбирида лицензия талабларининг икки ва ундан ортиқ кичик бандлари талабларининг бузилиши;

истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ҳамда ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари бўйича йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан биринчи ярим йил якунида 20 фоиздан ёки йил якунида
40 фоиздан кам миқдорда фойдаланиш.

Лицензия талабларининг мунтазам равишда бузилиши, деганда лицензиатга таъсир чораси қўлланилган кундан бошлаб бир йил давомида лицензия талабларининг такроран бузилиши тушунилади.”.

3-иловада истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш схемаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “___” _______даги
ПҚ–_____-сон қарорига
4-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

 

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” қарорига 31-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда).
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги
    ПФ-4473-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Фармонига 1-илованинг 6-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2012 й., 40-сон,
    466-модда).
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги
    ПФ-5620-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармонига 1-илованинг 7-банди (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон).
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги
    ПФ-5731-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПФ-5611-сон Фармони ва 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сон қарори)”ги Фармонига илованинг 4-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2019 йил 3 июнь, 22-сон, 406-модда).
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги
    ПҚ-605-сон “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2007 йил, 12-сон, 107-модда).
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги
    ПҚ-1756-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига илованинг 1-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2012 й., 20-сон,
    216-модда).
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги
    ПҚ-2280-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига илованинг 1-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2014 й., 52(I)-сон,
    641-модда).
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ПҚ-2597-сон қарори (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2016 й., 38-сон, 444-модда).
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги
    ПҚ-2601-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорига 1-илованинг 3-банди (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2016 й., 38-сон, 445-модда).
  10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ–5894-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
    ПФ-5723-сон Фармони)
    ” Фармони иловасининг 32-банди (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон).

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш

 

Босқичлар

СХЕМАСИ

 

 

Субъектлар

Бажариш муддатлари

6-босқич

 

Комиссия раиси томонидан рамийлаштирилган лицензия бланкалари имзоланади.

7-босқич

 

Комиссия

- лицензия расмийлаштирилгандан кейин  бир  кун муддатда

1-босқич

1. Лицензия олиш учун истеъмол этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Инспекцияга ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Лицензия талабгори ҳоҳишига кўра

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни Инспекция қабул қилади.

2. Эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани баёноманинг тегишли лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгори томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

1) ҳужжатларни қабул қилиш кунида

2) ариза олинган кундан бошлаб 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 3 кун мобайнида

 

Инспекция

1. Комиссия Инспекция таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори баёнини тасдиқлайди.

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор баёни Комиссия раиси томонидан имзоланади.

1. Лицензия талабгори қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қилинган тақдирда лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборилади
(топширилади).

Инспекцияга лицензия берилиши учун йиллик лицензия тўловини амалга оширади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

1.Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун йиллик лицензия тўлови тўлангандан кейин ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкалари расмийлаштирилади.

2. Уларни лицензиатга беради.

3. Реестрга тегишли ёзувни киритиб қўяди.

 

Инспекция

Комиссия

Инспекция

Лицензиат

Лицензия талабгори

1) лицензия битими имзолангандан ва йиллик лицензия тўлови тўлангандан кейин 3 кун муддатда

2) лицензия имзолангандан кейин
2 кун муддатда

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай

- тегишли қарор қабул қилингандан кейин
 3 кун мобайнида

эксперт хулососаси тақдим этилган кундан бошлаб 15 муддатда ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда
10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда)

Лицензия талабгори– юридик шахс

Комиссия раиси томонидан расмийлаштирилган лицензия бланкалари имзоланади.

Комиссия

- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда

2-босқич

3-босқич

4-босқич

5-босқич

6-босқич

7-босқич

Тадбирлар

 

 

 

 

Умумий таклифлар

976