ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12101 Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта Республики Узбекистан 21/01/2020 05/02/2020 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг "Автойўлинвест" агентлиги тўғрисидаги низомини тасдиқлаш тўғрисида
ID-12101

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг «Автойўлинвест» агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги ПҚ-4545-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг «Автойўлинвест» агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг «Автойўлинвест» агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Транспорт вазири
А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                                                  А. Арипов

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “__” _______   _____-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлигиҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг «Автойўлинвест» агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг “Автойўлинвест” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақсади, асосий вазифалари ва функцияларини, бошқариш тартибини, шунингдек маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартибини белгилайди.

2. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан унга ҳисобот беради.

4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига, тижорат банкларида ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, алоҳида мол-мулкка эга бўлади.

5. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй.

6. Агентликнинг тўлиқ номи:

ўзбек тилида -“Автойўлинвест” агентлиги;

рус тилида – Агенство «Автойулинвест»;

инглиз тилида – “Avtoyulinvest” agenсy;

7. Агентлик давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади ва унинг фаолият муддати чекланмаган.

2-боб. Агентликнинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари

 

8. Йўл хўжалиги соҳасида халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва улардан самарали фойдаланиш Агентлик фаолиятининг мақсади ҳисобланади.

9. ҚуйидагиларАгентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари (кейинги матнларда – ЛАОГ деб юритилади) шунингдек, янги тузилаётган ЛАОГлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) йўл хўжалиги соҳасида халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги матнларда ― ХМИ/ХҲМТ деб юритилади) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ижрочи орган сифатида фаолият олиб бориш;

в) ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳаларни сифатли тайёрлаш ва ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда лойиҳани баҳолашни ташкил қилишни таъминлаш, зарурият туғилганида, манфаатдор вазирлик ва идоралар, лойиҳа ва тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилиш;

г) ХМИ/ХҲМТ сўровномаси бўйича ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ, ХМИ/ХҲМТга маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

е) лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга мувофиқ лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланувини (ТИА) ишлаб чиқишни таъминлаш;

ё) зарурият туғилганида лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжатини ўрганиш ва маъқуллаш вақтида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларида назарда тутилган, ХМИ/ХҲМТ билан меморандум ёки бошқа ҳужжатни имзолаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришда иштирок этувчи халқаро ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;

з) тендер савдоларини ташкил этиш.

10. Юкланган вазифалардан келиб чиқиб Агентлик қуйидаги функцияларни бажаради:

а) ХМИ/ХҲМТ иштирокида йўл хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасидаги ЛАОГлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

б) ХМИ/ХҲМТ иштирокида йўл ҳўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

в) инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни ҳал қилиш бўйича тезкор чоралар тайёрлаган ҳолда уларни танқидий таҳлил қилади;

г) Агентлик даромадлари шакллантирилиши тартибини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга оширади;

д) тармоқ идоралараро тендер комиссияси, ишчи ва баҳолаш гуруҳлари мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

е) ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида музокаралар олиб боради, ўзининг номидан лойиҳа битими ва тендер натижалари бўйича аниқланган ғолиб ташкилотлар билан шартномалар имзолайди, имзоланган битимлар доирасида барча мажбуриятларни зиммасига қабул қилади, тузилган контрактларни ҳисобга олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигига ҳужжатларни тақдим қилади,  ХМИ/ХҲМТ ҳисоб рақамидан қарз (кредит) маблағларини ечиш учун ваколатли шахсларнинг имзо намуналарини имзо қўювчига киритади, харидлар режасини тайёрлайди,  ХМИ/ХҲМТ томонидан (агарда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида харидлар режасини тасдиқлаш назарда тутилган бўлса) харидлар режаси келишади, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.

ё) илғор инновацияларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади.

11. ЛАОГ раҳбарлари ва тегишли ходимлари қуйидагилар учун:

а) зиммасига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

б) лойиҳани амалга ошириш масалаларига тааллуқли ўзи тайёрлаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг ишончлилиги ва сифати учун;

в) лойиҳани амалга ошириш доирасида молиялаштириш, иш ҳажмларини қабул қилиш, шартномаларнинг тузилиши, шартнома шартларини бажарилиши, ундирилиши ва қўлланилиши лозим бўлган зарар ва жарималарни тўғри ҳисобланиши ва ўз муддати тақдим қилиниши бўйича жавобгар ҳисобланади.

Лойиҳаларни молиялаштириш учун очилган ҳисоб рақамларидан ЛАОГнинг бошқа лойиҳалари бўйича мажбуриятларни сўндириш учун маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди.

ЛАОГ мажбуриятлари:

а) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, молиявий битимлар талаблари ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига амал қилиш;

б) Агентлик ва лойиҳа офисининг фармойишлари, буйруқлари, қарорлари ва топшириқларини бажариш;

в) Агентлик билан лойиҳанинг тасдиқланган параметрлари доирасида ва белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш;

г) жалб этилган консультантлар ва юқори малакали мутахассисларга кўмаклашиш ва ишини мувофиқлаштириш;

д) лойиҳани амалга оширишга тааллуқли ахборотларнинг махфийлигига амал қилиш;

е) иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, лойиҳани амалга ошириш ва якунлаш бўйича ҳужжатларни сақлаш, лойиҳа якунлангандан кейин эса ― Агентликга ҳужжатларни сақлаш учун белгиланган тартибда топшириш.

ЛАОГ қонунчиликда ҳамда ХМИ/ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

3-боб. Агентликнинг ҳуқуқи ва мажбурияти

 

12. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзларини жалб этган ҳолда амалдаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштиради.

б) илмий-техник кенгашлари ишида иштирок этиш;

в) Қўмита тизимидаги ташкилотларидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида жалб этилган кредитлар бўйича мажбуриятлар ва ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур маълумотларни белгиланган тартибда олиш;

в) статистика  органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик фаолияти учун зарур статистика ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда олиш.

г) Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

д) Агентлик миллий валютадаги бўш маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш;

е) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тузилган бош битим асосида хорижий валютадаги бўш маблағларни хорижий банклардаги депозитларга жойлаштириш;

ё) илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ходимларини, шунингдек, айрим олим ва мутахассисларни материаллар ишлаб чиқишга белгиланган тартибда жалб қилиш;

4-боб. Агентлик даромадларини шакллантириш

 

13. Агентлик даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

а) Агентликнинг миллий валютадаги вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларидаги депозитларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;

б) тендер ҳужжатларини сотишдан келиб тушган маблағлардан;

в) халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

г) хайрия эҳсонлари;

д) шунингдек қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа тушумлар.

14. Агентликнинг маблағлари хатланмайди, олиб қўйилмайди ёки умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга сарфланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Фойдаланилмайдиган маблағлар олиб қўйилмайди ва Агентлик ходимларининг қўшимча равишда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга кейинги даврларда сарфланади.

15. Агентлик ходимларининг мамлакат ичига ва ундан ташқарига хизмат сафари (илмий-техник симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, тренинглар, кўргазмалар ва бошқалар)  харажатларини тўлаш, енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш ва сақлаш, Агентлик раҳбарияти учун мобиль алоқа хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг мамлакат ташқарисига хизмат сафари харажатларини тўлаш агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

 

 

5-боб. Агентликнинг сақлаш харажатлари

16. Агентлик штатлар жадвалини тасдиқлайди, харажатлар сметаларини келишади ва рўйхатдан ўтказади, шунингдек уларни тегишли шахсий ғазначилик ҳисоб рақамига киритади.

17. Агентликнинг бошқарув тузилмаси ва ходимлари сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

18. Агентлик ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ва шунингдек агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

 

6-боб. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

 

19. Агентлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ ва устамалардан иборат бўлади.

20. Агентликнинг айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларига уларнинг лавозим маошига (тариф ставкасига) белгиланган тартибда шахсий устамалар белгиланади.

21. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бошқарув ходимлари сонининг қисқариши туфайли бўшайдиган ва бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳисобидан шаклланган маблағлари Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича махсус жамғармага йўналтирилади.

22. Агентлик ходимлари меҳнатига хақ тўлаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳамда агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлариҳисобидан қуйидагича амалга оширилади:

а) лавозим маошлари;

б) бир йилда икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги маблағлар;

в) бир йилда бир ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам маблағлари;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда давлат хизматчиларининг лавозим маошига меҳнатни рағбатлантириш маблағлари (рағбатлантириш коэффициенти);

д) меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантириладиган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари;

е) давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдор ва тартибда рағбатлантириш;

ё) ходимнинг умумий иш стажи давомийлигидан келиб чиқиб узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;

ж) байрам саналарига лавозим маошининг 2 баравари миқдорида мукофотлаш;

з) хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажарганлик учун юқори малакали ходимларнинг лавозим маошларига устамалар;

и) ой ва йил якунлари бўйича мукофотлар;

й) ходимнинг пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар ёки пул маблағлари билан тақдирлаш;

к) ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг соғлигини тиклаш, овқатланиш ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш ва бошқалар;

л) тендер ҳужжатларини сотишдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан агентлик ходимлари қўшимча тарзда рағбатлантиришлари мумкин.

23. Махсус ҳисоб рақами маблағларини сарфлаш тартиби директор томонидан белгиланади ҳамда махсус ҳисоб рақами маблағларини сарфлаш директор (ёки унинг ўринбосари) рухсати билан амалга оширилади.

Aгентликнинг ходимларига ўз хизмат вазифаларини ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан Агентликнинг махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 200 фоизигача устама белгиланиши мумкин.

Aгентлик ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тавсифдаги устама ва қўшимча ҳақлар Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низом ва меҳнат шартномаларига (контрактларига) мувофиқ тўланади. Бунда Агентлик директори рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва қўшимча тўлов белгилашга ҳақли.

 

7-боб. Агентликнинг фаолиятини ташкил этиш

 

24. Агентликга Қўмита қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

25. Директорнинг Қўмита билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган ўринбосари бўлади.

26. Агентлик директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Қўмита Раисининг ўринбосарига, унинг ўринбосари - Бош бошқарма бошлиғига ва Агентлик ходимлари эса - тегишли равишда Қўмитанинг бошқарма бошлиғи ва ходимларига тенглаштирилади.

27. Агентликнинг директори:

а) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

б) Агентликнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

в) Агентлик ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва қўшимча рағбатлантириш бўйича ишларни ташкил қилади;

г) Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

д) Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

е) Агентлик номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди;

ё) Агентлик номидан шартномалар тузади ва уларни белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлайди;

ж) ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

28. Aгентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

29. Автомобиль йўллари қўмитаси Раиси Агентликнинг ташкилий тузилмасига бошқарув органи ходимларининг умумий сони доирасида ўзгартириш ваколатига эга.

8-боб. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш

30. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил “__” _______   _____-сон қарорига

2-ИЛОВА

“Автойўлинвест” агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       

Директор

       

 

 

 

 

 

 

 

 

   

 

     

 

     

 

 

 

Директорнинг биринчи ўринбосари

 

 

Бош муҳандис

 

 

 

Бухгалтерия бўлими
2 киши.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

** Инвестиция дастурларини шакллантириш бошқармаси
5 киши

 

 

Лойиҳаларни амалга оширишни мониторинги бошқармаси
5 киши

 

 

 

Бош юрисконсульт
1 киши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

     

 

 

 

 

 

Халқаро ҳамкорлик алоқалари бўлими
2 киши

 

 

Лойиҳа ишлари бўлими
3 киши

 

 

 

Ходимлар билан ишлаш ва иш юритиш бўйича бош мутахассис
1 киши

 

 

 

 

   

 

 

 

     

 

     

 

Молия-иқтисод бўлими
2 киши

 

 

Танловларни ташкиллаштириш ва шартномалар бўлими
3 киши

 

     

 

         

 

                 

 

*Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари*

               
               
 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 27 нафар

       
 

* Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимлари сони – техник-иқтисодий асосларда кўрсатилган сондан келиб чиқади.

   
     
 

** Халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари

   

 

 

Умумий таклифлар

111