ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12093 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 06/01/2020 21/01/2020 0

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-12093
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Раис Б. Мусаев Тошкент ш., 2019 йил “___” __________, ________-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил “___” __________даги _____ -сон қарорига ИЛОВА Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча 1. 4-бандда: “б” кичик банддан “ҳамда уларнинг филиаллари” деган сўзлар чиқариб ташлансин; “д” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича белгиланган чегаравий миқдордан ошган юридик шахслар”. 2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда, мазкур Низомнинг 4-банди “д” кичик бандида кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган календарь йил якуни ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади”. 3. 7-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилсин: “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритиш ёки рўйхатидан чиқариш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 сентябрига қадар келгуси йил учун йирик солиқ тўловчиларининг тахминий рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади”. 4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган. Молия вазири Д. Кучкаров 2019 йил “___” __________ Иқтисодиёт ва саноат вазири Б. Ходжаев 2019 йил “___” __________ Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов 2019 йил “___” __________

Умумий таклифлар

605