ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12092 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 07/01/2020 22/01/2020 0
Распоряжение Кабинета Министров
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши
ID-12092

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

 

 

Геология қидирув ишларини ишончлилик даражасини ва ер ости бойликларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, Марказий Қизилқум ҳудудида марказлашган ягона керн омборини ташкил қилиш ва бу омбордаги керн намуналарини жаҳон стандартларига мос шароитда сақлаш ҳамда геология-қидирув ишлари нуфузи ва ишончлилигини ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” Давлат корхонасининг геология-қидирув ишлари натижасида Қизилқум худудидан олинадиган ва ҳозирги кунда сақланаётган керн намуналарнинг марказлашган омборини 2-Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Навоий вилояти, Конимех тумани, Қарақ-Ата ОФЙ, Балақарақ овулида жойлашган 2-Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгиланган тартибда:

бир ой муддатда геология-қидирув ишлари натижасида Қизилқум худудидан олинадиган ва ҳозирги кунда сақланаётган керн намуналарнинг марказлашган омборини ташкил этиш бўйича тегишли бино ва иншоотлар, ер майдонлари ва жиҳозларни топшириш-қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштирсин;

геология-қидирув ишлари натижасида Қизилқум худудидан олинадиган ва ҳозирги кунда сақланаётган керн намуналарнинг марказлашган омбори фойдаланишида зарурат бўлмаган ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ускуна-дастгоҳ ва бошқа асосий воситаларни Навоий давлат кончилик институти ҳамда эҳтиёжманд профессионал таълим муассасалари балансига ўтказиш чораларини кўрсин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб керн намуналари омборида келажакда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Навоий давлат кончилик институти ва бошқа таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиётларини ўташларига ҳамда ўқитишнинг Дуал тизими асосида талабаларнинг фанлардан олган назарий билимларини тажриба ва амалиёт машғулотлари орқали мустаҳкамлаш имконини берувчи шароит  яратсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” Давлат корхонаси ҳамкорликда бинони омбор сифатида қайта жихозлаш ва таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.

5. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига, Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Б. Исломов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Маджидов ва “Навоий КМК” ДК бош директори Қ. Санақулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

                   А. Арипов

Ўзбекстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

фармойиш лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига зарур ҳолларда 2-банд билан тасдиқланган рўйхатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил
21 декабрдаги 14/8-14-сонли топшириқ хати билан
Геология қидирув ишларини ишончлилик даражасини ва ер ости бойликларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Марказий Қизилқум ҳудудида марказлашган ягона керн омборини ташкил қилиш ва бу омбордан керн намуналарини жаҳон стандартларига мос шароитда сақлаш ҳамда геология-қидирув ишлари нуфузи ва ишончлилигини янада ошириш мақсадида тегишли ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқишга рухсат бериш масаласидаги Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Давлат геология қўмитаси раиси ва Навоий давлат кончилик институти ректорининг жорий йил 14 декабрдаги 01-01-09/15853-сон мурожаатига розилик берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонининг 6-иловасига мувофиқ 2-Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Навоий давлат кончилик институтига талабалар учун кўп тармоқли ўқув маркази ва амалиёт полигони ташкил этиш мақсадида берилган.

Фармойиш лойиҳаси Навоий вилояти, Конимех тумани, Қарақ-Ата ОФЙ, Балақарақ овулида жойлашган 2-Конимех қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш ҳамда геология қидирув ишларини ишончлилик даражасини, ер ости бойликларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Қизилқум ҳудудида марказлашган ягона керн омборини ташкил қилиш ва бу омбордаги керн намуналарини жаҳон стандартларига мос шароитда сақлаш, геология-қидирув ишларини нуфузи ва ишончлилигини янада ошириш мақсадида тайёрланди.

Лойиҳада геология-қидирув ишлари натижасида Қизилқум худудидан олинадиган ва ҳозирги кунда сақланаётган керн намуналарнинг марказлашган омбори фойдаланишида зарурат бўлмаган ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ускуна-дастгоҳ ва бошқа асосий воситаларни Навоий давлат кончилик институти ҳамда эҳтиёжманд профессионал таълим муассасалари балансига ўтказиш белгиланган.

Шу билан бирга, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб керн намуналари омборида келажакда Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Навоий давлат кончилик институти ва бошқа таълим муассасалари талабаларининг малакавий амалиётларини ўташларига ҳамда ўқитишнинг Дуал тизими асосида талабаларнинг фанлардан олган назарий билимларини тажриба ва амалиёт машғулотлари орқали мустаҳкамлаш имконини берувчи шароит яратилади.

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” Давлат корхонаси ҳамкорликда бинони омбор сифатида қайта жихозлаш ва таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши кўзда тутилган.

 

Олий ва ўрта махсус

   таълим вазири                                                            И. Маджидов

Умумий таклифлар

299