ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12081 Министерство обороны Республики Узбекистан 06/01/2020 21/01/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида
ID-12081

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Шон-шараф музейини ривожлантириш

жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”
2019 йил 23 октябрдаги ПҚ–4495-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ғалаба боғида барпо этиладиган Шон-шараф музейини тарихий экспонатлар, уруш қатнашчиларининг орден-медаллари, шахсий буюмлари ҳамда уруш даври ёдгорликлари билан таъминлашни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Молия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фондини (кейинги ўринларда Фонд деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги  таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг, шунингдек, бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

Фонднинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан тушган даромадлар бўйича тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Белгилансинки, Фонд маблағлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият
ва маърифат марказида очиладиган ҳисоб рақамда жамланади;

б) қуйидаги мақсадларга:

Шон-шараф музейи учун тарихий экспонатлар, ашёлар
ва коллекциялар, уруш қатнашчиларининг орден-медаллари, шахсий буюмлари ҳамда уруш даври ёдгорликларини харид қилиш;

Шон-шараф музейи экспозицияларини яратиш;

Шон-шараф музейини жорий ва капитал таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, шунингдек маданий-маърифий, оммавий-маданий ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун сарфланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда
Шон-шараф музейини ривожлантириш жамоат фонди тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб тасдиқласин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

            Бош вазири                                                                  А. Арипов

Умумий таклифлар

322