ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
12078 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 06/01/2020 21/01/2020 0
Постановление Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази биносини қуриш тўғрисида
ID-12078

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази биносини қуриш тўғрисида

 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси кардиология хизмати тизимида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – РИКИАТМ деб аталади), унинг бешта ҳудудий филиаллари ва саккизта кардиологик диспансерлар фаолият юритмоқда.

Ҳудудларда РИКИАТМ филиалларни ва рентгенэндоваскуляр бўлимларни ташкил этиш оқибатида очиқ ва ёпиқ юракда кардиожарроҳлик амалиётларни бажариш имкони яратилди. 2017-2019 йиллар давомида артерия томирларини коронар стентлаш, мультифокал атеросклероз хасталиги бўлган беморларнинг уйқув артериясини стентлаш, юрак клапанларини протезлаш, юрак нуқсонларини бартараф этиш ва юрак ишемик хасталикларининг мукаммал турларини аортокоронар шунтлаш бўйича кардиожарроҳлик амалиётлар бажарилди.

Шу билан бирга, беморларни даволаш жараёнида юқоритехнологик инновацион даволаш усулларини қўллаш билан боғлиқ ечимини топмаган масалалар ва жарроҳлик амалиётларни бажариш учун тегишли хоналар ҳамда юқоритехнологик тиббий ускуна ва жиҳозлар етишмаслиги кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йил “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон фармонига мувофиқ, РИКИАТМ моддий-техник таъминотини яхшилаш ва ривожлантириш, унинг инновацион салоҳиятини ошириш ва даволаш-диагностика жараёнларига илғор тиббий ютуқларни жорий этиш, тиббий амалиёт ва фан уйғунлигини таъминлаш, соҳа мутахассисларининг амалий куникмаларини ривожлантиришнинг эффектив тизимини шакллантириш ва аҳолига юқоритехнологик тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида:

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг РИКИАТМ Инновацион кардиохирургия ва биотиббиёт изланишлар маркази (кейинги ўринларда – Кардиомарказ деб аталади) биносини қуриш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.
  2. Мазкур объект қурилиши ва жиҳозланиши бўйича қуйидагилар:

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт қурилиш инжиниринг компания” ДУК – буюртмачи;

“Ташгипрогор” АЖ – лойиҳачи;

“O’zpromholodmontaj” МЧЖ – бош пудратчи этиб тайинлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

хар йили тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган ва йил давомида тақсимланмай қоладиган, тежаладиган маблағлар ҳисобидан объект лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун;

марказлашган маблағлар, халқаро молия институтларининг маблағлари, имтиёзли грантлар ва кредитлар ҳисобидан объектни қуриш ва жиҳозлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.

  1. Кардиомарказ қурилишининг буюртмачиси лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда ваколатли органда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
  2. 2022 йил 1 январга қадар, мазкур объект қурилиши билан боғлиқ буюртмачи, пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника ва жиҳозлар, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи қисмлар, истисно тариқасида қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно)дан озод этилсин.
  3. Объект қурилиши ва жиҳозланишида ишлатиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ҳамда импорт қилинадиган қурилиш моллари, жиҳозлар ва бутловчи қисмлар, истисно тариқасида, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг энг мақбул таклифларини саралаш йўли билан тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда сотиб олинишига рухсат берилсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси мазкур объект қурилиши билан боғлиқ буюртмачи, бош пудратчи ва пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника, жиҳозлар
    ва бутловчи қисмлар мақсадли ишлатилиши устидан назоратни таъминласин.
  5. Белгилансинки, қарор ижроси билан боғлиқ буюртмачи, бош пудратчи ва пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда шакллантирилган рўйҳат асосида импорт қилиб олиб кириладиган қурилиш материаллари, тиббий техника, жиҳозлар ва бутловчи қисмлар мақсадли ишлатилмаган ҳолларда, мазкур қарор билан тақдим этилган божхона тўловлари ва солиқлар бўйича имтиёзлар қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда қайтариб олинади.
  6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги пудрат ташкилотлар томонидан олиб бориладиган қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
  7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

Умумий таклифлар

579