ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1206 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/11/2018 29/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори
Таълим муассасаларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш тўғрисида
ID-1206

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Таълим муассасаларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш

ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарорининг чора-тадбирлар дастурининг 6-бандига асосан таълим муассасаларида ёшлар театр-студияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом1-иловага;

ота-оналар томонидан ўқувчи-талабаларнинг ҳаваскор ёшлар театр-студиялари машғулотларида шуғулланганлиги учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов) 2019 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида, ўрта махсус таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш;

ташкил этилган ҳаваскор ёшлар театр-студияларини таълим муассасаларининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозлаш;

ҳаваскор ёшлар театр-студияларига раҳбар этиб тайинлашда, умумтаълим мактаблари мусиқа раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, олий таълим муассасаларида маънавият бўлими мудирларини назарда тутиш;

ҳаваскор ёшлар театр-студиялари фаолиятини саҳналаштирилган асарларнинг бадиий савияси, мазмуни, ғоясини назоратга олиш, зарур ҳолларда мутахассислар томонидан услубий ёрдам кўрсатсин.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб ҳаваскор ёшлар театр-студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таълим муассасаларидаги ҳаваскорлик ёшлар театр-студиялари ўртасида йилида бир маротаба кўрик-танлов ўтказиш мақсадида таклифлар ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (Б.Сайфуллаев) таълим муассасаларида ёшлар театр-студияларини ташкил этиш, спектакллар саҳналаштириш, кўрик-танловни ўтказиш учун малакали режиссёр, актёрлар, соҳага оид таълим муассасалари битирувчиларини жалб этиш ҳамда таниқли ижодкорлар билан маҳорат дарсларини ўтказиш ҳар томонлама методик-услубий кўмаклашиш;

болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлари, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, театрлар ва ҳаваскор ёшлар театр-студиялари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида уларга беғараз услубий ёрдам кўрсатиш;

ҳаваскор ёшлар театр-студиялари кўрик-танловнинг босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида ҳакамлар Ҳайъати таркибига ҳудудий бошқарма ҳамда ташкилотлардан мутахассисларни жалб этишда амалий ёрдам бериш чораларини кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров) 2019 йил февраль ойидан бошлаб таълим муассасаларида Ишчи гуруҳ тузиш, ёшлар театр-студияларини ташкил этиш, спектаклларни саҳналаштириш жараёнларини ўрганиб, ўрганиш натижаларини муҳокама этиб бориш бўйича зарурий чора-тадбирлар белгилаш;

таълим муассасасида ўқувчи-талабалар ҳаваскор театр-студияларини ташкил этиш ва спектаклларни саҳналаштириш учун зарур молиявий сарф-харажатларни таълим муассасасининг ички имкониятлари шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш;

ҳаваскор ёшлар театр-студияларининг кўрик-танловини ўтказиш жараёни бўйича “Театр–ибратхонадир” фотоальбомини тайёрлаб, доимий равишда таълим муассасасининг сайтига жойлаштириб бориш;

кўрик-танловларда намойиш этиладиган спектаклларнинг мазмун-моҳияти, мавзунинг долзарблиги ва жамиятда учрайдиган ижтимоий муаммолар ҳамда салбий ҳолатларни очиб беришга қаратилиши, саҳна, муомала, кийиниш
ва томошабинлик маданияти ва бошқаларга эътибор қаратиш;

намунали фаолият кўрсатаётган театр-студияларини таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари, хомийлар ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига мунтазам равишда рағбатлантириб бориш вазифалари юклатилсин.

6. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (Қ.Куранбаев) таълим муассасаларидаги ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар ҳамда кўрик-танловни юқори савияда ташкил этишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларининг таълим муассасасига ташкилий-амалий ёрдам кўрсатишини ва фаоллигини ошириш;

ҳаваскор ёшлар театр-студияларини машғулот ўтказиш, тайёр спектаклларни намойиш қилиш жараёнида ёшлар марказлари биноларидан бепул фойдаланишни ташкил этиш;

ҳаваскор ёшлар театр-студиялари фестивалининг ҳудудий, туман, вилоят ва республика якуний босқичларида иштирок этиб ғолиб бўлган жамоаларни Марказий Кенгаш ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан рағбатлантириш;

кўрик-танловнинг барча босқичлари ўтказиш жараёнларини Марказий Кенгаш таъсислигидаги оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини тавсия этсин.

7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Д.Каттахонова, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Д.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирининг биринчи ўринбосари О.Абдурахманов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

 

А.Арипов

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___ __________даги

_________-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Таълим муассасаларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш  ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ

I.Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисидаги қарори иловаси чора-тадбирлари 6-бандида белгиланган таълим муассасаларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом таълим муассасаларида таълим муассасаларида ҳаваскор ёшлар театр-студиялари ташкил этиш ва бошқариш тартибини белгилайди.

II. Ҳаваскор ёшлар театр-студиянинг мақсад ва вазифалари

2.1. Таълим муассасаларида ташкил этилган театр студиялари мамлакатимизда амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2.2. Юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томондан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш.

2.3. Ёшларни санъатга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш орқали таълим муассасаларида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга эришиш.

2.4. Ўқувчи-талабаларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, соҳадаги илғор услубларни миллий руҳ билан уйғунллаштириш.

2.5. Иқтидорли ижодкор ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароитлар яратиб бериш ва рағбатлантиришдан иборат.

2.6. Ёшларни жаҳон маданият ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш орқали уларни баркамол инсон бўлиб камол топишларига кўмаклашиш;

III. Ҳаваскор ёшлар театр-студияларини ташкил этиш

3.1. Ёшлар театр-студиялари жойлардаги таълим муассасаларида  таҳсил олаётган иқтидорли жумладан, актёрлик, режиссёрлик қобилиятига эга ёшлардан ташкил этилади.

3.2. Ҳаваскор ёшлар театр студиясига маҳаллий актёр ва режиссёрлар, ёки таълим муассасасида фаолият юритаётган театр санъатига яқин соҳа мутахассислари ва маълум тажрибага эга педагоглар тайинланади.

3.3. Таълим муассасаси раҳбарияти ёшлар театр-студияси фаолияти учун етарлича шарт-шароитлар яратиш, жумладан театр-студияси фаолияти учун алоҳида хона ажратиш, шунингдек, соҳа мутахассислари иштирокида махсус курслар ташкил этиш, турли танлов ва фестивалларда иштирок этиши учун тўлиқ жавобгардир.

3.4. Ҳудудда жойлашган маданият ва санъат коллежлари Ёшлар театр-студияси фаолиятини ўқув-методик жиҳатдан таъминловчи асосий орган ҳисобланади.

IV. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбарининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

4.2. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари театр-студия аъзоларини шакллантиради ва иш вақтини белгилайди.

4.3. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари ёшлар театр студия фаолиятини учун тарбиявий ва эстетик аҳамиятга эга, миллий ва жаҳон классик асарлари асосида репертуар шакллантиради.

4.4. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари театр-студия аъзолари билан ишлаш жараёнида хушмуомилада бўлишга, уларнинг ёш давр психологиясини эътиборга олишга, театр-студия аъзоларининг индивиудал маҳоратини инобатга олиб вазифалар беришга мажбурдир.

4.5. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари театр-студия аъзолари билан мунтазам уларнинг иқтидорини оширига қаратилган машғулотлар олиб бориши, уларнинг иқтидорини намойиш этиш учун турли танлов ва фестивалларда иштирокини таъминлайди.

4.6. Ҳаваскор ёшлар театр-студиясини ўқув-методик жиҳатдан таъминлашда ҳудудда жойлашган маданият ва санъат таълим муассасалари ахборот ресурс маркази фондидан фойдаланиш учун шароит яратади.

4.7. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари таълим муассаса раҳбарияти билан келишган ҳолда ҳудудда жойлашган маданият ва санъат таълим муассасаларида малака ошириши мумкин.

4.8. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси раҳбари фаолиятида эришаётган муваффақиятлари учун таълим муассасаси раҳбарияти томонидан рағбатлантириб бориш мумкин.

V. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси аъзоларини рағбатлантириш

5.1. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси аъзолари ўз иқтидорини намойиш этиш мақсадида турли танлов ва фестивалларда иштирок этиши ва эришаётган муваффақиятлари натижасида таълим муассасаси раҳбарияти томонидан моддий
ва маънавий рағбатлантирилиши мумкин.

5.2. Таълим муассасаси раҳбарияти туман, вилоят ва республика танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган театр студия аъзосини рағбатлантириш учун туман, вилоят таълим бошқармаларига тавсия бериши мумкин.

5.3. Туман, вилоят ва Республика танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган театр-студия аъзоси туман, вилоят ва республикада ўтказилаётган турли маданий тадбирларда, телекўрсатувларда ўз иқтидорини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.

5.4. Нуфузли халқаро ва республика танловларида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган театр-студия аъзоларига ҳудудий маданият ва санъат коллежларига ўқишга киришга имтиёз берилади.

VI. Якуний қоидалар

6.1. Ҳаваскор ёшлар театр-студияси фаолиятини самарали ташкил этиш учун  давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳомийлик қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___”_________даги

____________-сон қарорига

2-илова

Ота-оналар томонидан ўқувчи-талабаларнинг ҳаваскор ёшлар театр-студиялари машғулотларида шуғулланишлари учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар  

1. Мазкур Низом умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус ҳамда олий таълим муассасаларига тааллуқлидир.

2. Ҳаваскор ёшлар театр-студияларида шуғулланиш учун тўланадиган тўловлар мазкур низомда белгиланадиган миқдорларда ундирилади.

 II. Ҳаваскор ёшлар театр - студиялари машғулотларида шуғулланиш учун тўловни амалга ошириш тартиби

3. Ҳаваскор ёшлар театр-студияларида ўқувчи-талабаларнинг шуғулланишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

4. Ҳаваскор ёшлар театр-студияларида шуғулланишлари учун тўланадиган тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) учун тўланади. Тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 5-санасидан кечикмасдан тўланади.

5. Ўқувчи-талабаларнинг касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) театр студиясида ўқиш учун тўлов олинмайди. Бунда, боланинг касаллиги тўғрисида ота-онанинг аризаси ва даволаш муассасасидан ёки ҳудуд шифокоридан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.

6. Ҳаваскор ёшлар театр-студияларида машғулот учун амалга ошириладиган тўлов тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси   мактабга тақдим этилади.

7. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, таълим муассасаларига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.

8. Тўлов таълим муассасасига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмаларининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли таълим муассасасининг шахсий ғазна ҳисоб варақларига ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.

9. Агар тўлов  кўрсатилган муддатдан икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ўқувчилар ҳаваскор ёшлар театр студияси рўйхатидан чиқарилади.

II. Тўлов миқдори

10. Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ҳаваскор театр-студияларга ота-оналар томонидан тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 25 фоизини, вилоят марказларида фаолият кўрсатувчи ҳаваскор театр- студияларга ота-оналар томонидан тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 20 фоизини, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа аҳоли пунктларида ҳаваскор ёшлар театр-студияларга ота-оналар томонидан тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 15 фоизини ташкил этиши белгилаб ўтилсин.

11. Олий ва ўрта-махсус таълим тизимидаги касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи ҳаваскор ёшлар  театр-студияларга тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 75% ни, Вилоят марказларида фаолият кўрсатувчи ҳаваскор ёшлар театр-студияларга тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 50% ни, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа аҳоли пунктларида ҳаваскор театр-студияларга тўланадиган бадал тўлови амалдаги энг кам иш хақи миқдорининг 20% ни ташкил этиши белгилаб ўтилсин.

III. Ота-оналарнинг тўловидан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби

12. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил  3-сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” ги 414-сонли қарорига асосан қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) 75 фоиз ҳаваскорлик театр-студиясининг моддий-техник базасини ривожлантиришга;

б) 25 фоиз ўқитувчилар учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга йўналтирилади.

VI. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

 13. Ўқиш учун тўланадиган тўловнинг тушуми ва сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли таълим муассасаларининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

14. Тўловларнинг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.

VII. Якуний қоидалар

15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ва уларнинг ҳудудий бошқармалари тўловларнинг амалга оширилиш ва педагог ходимларга белгиланадиган ойликларнинг мониторингини олиб боради.

16. Таълим муассасасининг раҳбари ва бош ҳисобчиси тўлов тушумини мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.

17. Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим муассасаларининг ҳаваскор ёшлар театр-студияси машғулотларида шуғулланишлари учун тўланадиган тўловдан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек, мақсадли сарфланиши ҳамда ўқитувчиларга ойлик миқдорини ҳисоблашнинг тўғри тақсимланиши бўйича назорат олиб борилади.

Умумий таклифлар

834