ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1205 Главное управление пожарной безопасности 14/11/2018 30/11/2018 3

Муҳокама якунланди

Идораларнинг буйруқ ёки қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи
ID-1205

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 637-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                                П. Бобожонов

 

Тошкент ш.,

2018 йил ____ __________,

_____-сон

 

1. 1–банди иккинчи хатбошидаги “Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ва Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳамда” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 4–банддаги “Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоятлар комиссиялари) билан келишиш” деган сўзлар “, шунингдек ўтказилганлиги ҳақида маълумот ва ахборотларни прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизимига киритиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 6банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши тўғрисида тадбиркорлик субъектига жойнинг ўзида маълум қилинади”.

4. 7–банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 9–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9. Умумхалқ байрамлари, халқаро ва республика спорт мусобақалари, форумлари, юқори мартабали чет эл делегацияларининг ташрифи билан боғлиқ ҳамда сиёсий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ташкил қилиш вақтида ушбу тадбирлар бўлиб ўтадиган объектда ва унинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда, шунингдек болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида ҳар бир мавсумда бир маротаба ҳамда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган бошқа объектларда ҳар чоракда бир маротаба қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши мумкин.

Қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриги ўтказиш учун мазкур Низомнинг 3–иловасига мувофиқ расмийлаштирилган буйруқ асос бўлади.”.

6. 11–банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

доимий тарзда 100 нафар ва ундан кўп кишилар жойлашишига мўлжалланган даволаш ва соғломлаштириш муассасалари;

деҳқон (озиқ – овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари), савдо–кўнгилочар мажмуалари.

7. 12–бандда:

учинчи хатбошисидаги эллик нафар ва ундан кўп деган сўзлар 100 нафаргача деган сўзлар билан алмаштирилсин,

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин,

саккизинчи  тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи –саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

8. 15–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

15. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир ходими ўзига бириктирилган секторда жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳларга бўлинган рўйхатини шакллантиради.

Ушбу рўйхатдаги объектларда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши учун давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир ходими томонидан ойлик иш режа-жадвали тузилади. Ойлик иш режа-жадвали давлат ёнғин назорати органи раҳбари томонидан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тасдиқланади. Ёнғин-профилактика кўрикларини режалаштиришда мазкур Низомнинг 14–банди талаблари, бириктирилган секторда ўтказиладиган мавсумий тадбирлар ва содир бўлган ёнғинлар вазияти инобатга олиниши лозим.

Жорий йилда давлат ёнғин назорати органлари томонидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.”.

9. 20–банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ёнғин-профилактика кўриги ўтказилаётган тадбиркорлик субъектига тегишли объект жойлашган бинода (ҳудудида) бир нечта мулкдорлар ёки ижарачилар жойлашган бўлса, ушбу объектнинг ҳудудидаги бино ва хоналар кимга тегишлилиги ва ким томонидан фойдаланилаётганлигидан қатъий назар барчаси тўлиқ кўздан кечирилади. Якуни бўйича умумий маълумотнома тузилиб, унга барча аниқланган камчиликлар киритилади ва тегишли мулкдорлар (ижарачиларга) имзо орқали таништирилади.”. 

10. 21–банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

21. Аниқланган камчиликлар бўйича уларнинг ёнғин хавфлилигидан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш муддати кўрсатилади.

Тадбиркорлик субъектининг камчиликларни тўлиқ бартараф этганлиги ҳақидаги мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органи жойга чиққан ҳолда қилинган ишларни ўрганиши ва бу тўғрисида маълумотнома тузиши шарт.

Камчиликлар тўлиқ бартараф этилган тақдирда ушбу тадбиркорлик субъектида ўрнатилган тартибда текшириш ўтказишга таклиф киритилмайди.

Ёнғин хавфлилигига кўра биринчи ва иккинчи гуруҳларга кирадиган объектларда камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлиги ҳақида мурожаат этилмаган тақдирда, давлат ёнғин назорати органи томонидан мазкур тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотларни прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизимига киритилиши ва ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилиши мумкин.”.

11. Низомга 2–илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган.

 

 

Қурилиш вазири                                                                                       А. Тўхтаев

2018 йил “___” ____________

 

Ўзбекистон Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                                          А. Икрамов

2018 йил “___” ____________

 

Бош прокурор                                                                                           О. Муродов

2018 йил “___” ____________

Умумий таклифлар

863