ID Муаллиф Муҳокамага чиқариш санаси Якунланиш санаси Таклифлар сони
1202 Алтынкульский Центр содействия занятости 14/11/2018 29/11/2018 0

Муҳокама якунланди

Ҳоким қарори
Олтинкўл туманида Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қилиш тўғрисида
ID-1202

 АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

 

Қ А Р О Р И   № ___

 

__   ______ 2018 йил                                                                     Олтинкўл тумани

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва       захирага қилиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги « Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги  965-сонли қарори  ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 25-моддалари (Олий Кенгаш ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) га асосан,

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Туман ахоли бандликка кўмаклашиш қилиш марказининг 2018 йил 07 сентябрдаги 360-сонли хати маълумот учун қабул  қилинсин.

2. Тумандаги Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини назорат қилиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захира қилиб  қўйиш              миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захира қилиб қўйиш 2-иловада кўрсатилган тумандаги корхона муассаса ва ташкилотларда ишлаётган жами ишчи ходимлар сонининг 10 фоизи  ( 576,75 киши) миқдорида белгилансин.

Жумладан :

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,2 фоиз ( 67,5 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун  4 фоиз ( 230 киши) ;

  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,8 фоиз ( 48 киши);

ногиронлар учун 3,2 фоиз ( 181,75 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 0,4 фоиз ( 24 киши);

пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар учун 0,3 фоиз ( 19,5 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 0,1 фоиз ( 6 киши);

 5. Тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

          ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун ажратилган иш жойларида ҳодимларнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажарилишини таъминлайдиган меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат қонунчилиги бўйича қисқартирилган иш соатлари ва қўшимча меҳнат таътилларини ташкил қилиш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомда белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминлаш вазифалари юклатилсин.

6.Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Махкамов)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларга банд қилиб қўйилиши лозим бўлган иш ўринлари сони юзасидан туман ҳокимлигига ахборот такдим этиш вазифаси юклатилсин.

7. Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Х.Махкамов)га тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш жойларининг меҳнат шароитларига мос келиши устидан назорат олиб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 02 ноябрдаги 1371-қ-сонли қарори 2019 йил  01 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Мазкур қарор «Олтинкўл» газетаси (З.Парпиева) ва туман ҳокимлиги веб-сайтида эълон қилинсин хамда 2019 йил 01 январдан бошлаб кучга киритилсин.

10. Ушбу қарор бажарилишини назорат қилиш туман  туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Шариповлар ва туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Х.Махкамов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Н.Ўринбоев

Умумий таклифлар

569